ҲАМДАРДЛИК!

2021-04-24T05:42:01+05:0024 Aprel, 2021|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов вафот этди.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов 23 апрель куни 82 ёшида вафот этди.

Ҳасан Норбекович узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида ватанимиз тараққиёти, ёшлар тарбияси ҳамда меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган фидойи инсон эди.

У ўзининг самимийлиги билан нафақат вилоят, балки республикамизда жонкуяр меҳнат фахрийси сифатида катта ҳурмат, эътибор қозонган.

Ҳ.Нормуродов 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг Самарқанд вилояти бўлими марҳум Ҳасан Нормуродовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.