«Олтин қалам – 2021» танловига

Равшан ШОДИЕВнинг ижодий ишлари

 

Адолат – қонун устуворлигида

“… ОҚЛАНСИН

Жиззах шаҳар ИИБ Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиши бўлими бошлиғи Алишер Саидмуродовнинг асоссиз айблангани ва кейинчалик оқланганлик хусусида

Алишер Саидмуродовга оид ҳужжатлар билан танишаётиб, унинг »Жасорат» медали гувоҳномаси нусхасини қўлимга олдим. 2014 йил 10 январда мукофотланган экан. Ўшанда Алишер билан Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида танишганим эсимга тушди. Жуссаси ихчам офицерни мукофот билан табриклаб, хизмат йўналишини сўрагандим.

– Оператив ишидаман, – деганди Алишер.

Орадан икки йилча ўтиб, Алишерни жиззахлик танишларимдан биридан сўрадим.

– Танийман. Яхши ходим эди, – деди у. – Устидан жиноий иш қўзғатиб, суд қилишди. Билишимча, у айбсиз…

Унинг тақдири билан қизиқиб сўраб-суриштириб юрганимда тасодифан Зиёдулла Ражабовдеган адвокат Алишерни яхши билишини, унинг ҳимоячиси бўлганлигини айтиб қолди.

Хўш, Алишер Саидмуродовни қайси айби учун судланган эди?

Жиззах шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ бошлиғи вазифасида ишлаган Алишер Саидмуродов қўл остидаги ходимлари билан 2015 йилнинг 3-5 октябрь кунлари хизмат сафари билан Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳарига боришади. Улар йўловчи сифатида Б.Зоировнинг автомашинасига ўтириб, Тошкент ва Хоразмга бориб келишган. Табиийки, ҳайдовчига хизмат ҳақи беришган. Бор гап шу.

Бироқ Алишернинг ҳар қадамидан ‘’кир’’ қидирганлар унинг »айби»ни топишди – у хизмат сафарида мансаб ваколати доирасидан четга чиққан…

Уни айблаш учун ҳайдовчи Б.Зоировдан фойдаланишган. Улар илгари бир-бирини мутлақо танимаган, билмаган.

Б.Зоиров 2013 йилда ЖИБ Жиззах шаҳар судининг ҳукми билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2015 йил 30 январдаги ажрими билан Б.Зоировга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган 3 йил 3 ой 23 куни шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилан.

2015 йил 13 ноябрда Жиззах вилоят прокуратураси Алишер Саидмуродовга нисбатан жиноий иш қўзғатади. Гўёки, Алишер Саидмуродов ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкум Б.Зоиров бошқарувидаги машина билан Хоразм ва Тошкентга бориб – келишда унга жазони ўташ тартибини бузишга шароит яратиб бериб, давлат манфаатларига жиддий зиён етказганмиш.

Тергов тугаб, ‘’иши’’ судга оширилади.

Алишер Саидмуродов Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Асоссиз тергов олиб борилгани, суд эса айбловга тўлиқ ‘’ишонгани’’ натижасида ички ишлар идорасининг офицери жабр кўрди: ишидан кетиб, судланди. Қанча асаббузарлик, ҳаловатсиз кунларни бошидан кечирди.

’Ёз-ёзлар ’’дан кейин Алишер Саидмуродовнинг иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанцияси (раислик қилувчи судья Т.Қодиров) да атрофлича кўриб чиқилди.

Суд ажримида қайд этилганидек, ишни кўриш вақтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2001 йил 17 ноябрдаги 298-сонли буйруғи билан тасдиқланган »Ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш ва шартли ҳукм қилинганларни назорат қилиш тартибига оид йўриқнома»да ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумнинг жазони ўтаётган ҳудуддан вақтинча бошқа ҳудудга чиқиши борасидаги чекловлар мавжуд эмас. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2015 йил 17 ноярдаги Б.Зоировни ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги ажримида ҳам маҳкумга жазони ўтаётган ҳудуддан ташқарига чиқиш каби чеклов ўрнатилмаган.

Бундан ташқари, А.Саидмуродов ва унинг ҳамкасблари “Кобальт” русумли автомашинада 2015 йил октябрь ойининг 3-5 кунлари хизмат сафари билан Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳарига олиб борганлиги учун ўзаро келишув асосида Б. Зоировга кунига 70.000 сўмдан тўлашган.

Шунга кўра, А.Саидмуродовнинг ҳаракатларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг нормал фаолият юритишини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, уларнинг обрўсини тўкиш, фуқароларнинг, яъни Б.Зоировнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари (инсон саломатлиги,эркинлиги,шаъни ва қадр – қиммати ҳамда бошқа қадриятлар)га, жамият ва давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказди, деб баҳолаб бўлмайди.

А.Саидмуродовнинг бўйнига қўйилган айблов асоссизлиги тўғрисида  тергов ва суд жараёнида далиллар адвокат томонидан тақдим этилган бўлса-да, уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Биринчи босқич суди қонун талабларига, Олий суд Пленуми тегишли қароридаги раҳбарий тушунтиришларга, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи талабларига риоя қилмасдан А.Саидмуродовнинг айби ўз тасдиғини топган, деган нотўғри хулосага келган.

Ана шуларга асосан ЖИБ Самарқанд вилоят суди апелляция инстанцияси қуйидаги ажримни чиқарди:

“Саидмуродов Алишер Базарбаевичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқлансин. Саидмуродов Алишер Базарбаевичга реабилитация қилиниши муносабати билан унга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин”…

Бугун Алишернинг юзи ёруғ. Тасодифни қаранг, иккинчи бор у билан ишга қайтган куни учрашдик. Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Алишер Саидмуродовни ишга қайтганлиги билан табриклаб, яхши шогирдлар тайёрлаши лозимлигини ҳам таъкидлабди. Кадрлар бўлимидагилар эса хизмат гувоҳномаси учун майор унвонида тушилган сурат кераклигини айтишибди.

Кўчада кетаётиб Алишердан бошига тушган “савдо”лар сабабини сўрадим.

– Хизмат юзасидан “уни” танирдим, – дея хўрсиниб гап бошлади Алишер. – Икки-уч бор тортишганмиз. Аламини олиш учун шу ишни қилди. Битта фактни айтай. Кредитга олинган телевизорни пора эвазига олгансан, деб дўконни ҳам титкилашди…

Ҳаёт синовлардан иборат. Алишер ана шу синовни сабр, чидам билан енгди. Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Алишер Саидмуродов шаҳарда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишдек машаққатли, аммо шарафли вазифасини бажаришда давом этаяпти. Суҳбатлашаётганимизда унинг қўлидаги блокнот ва ручка диққатимни тортди. Майор, “Жасорат” медали соҳиби Алишер Саидмуродов энди бу блокнотга жасоратлар ҳақида ёзса, ажаб эмас…

 Равшан ШОДИЕВ,

 “Ўзбекистон овози” мухбири.

2020 йил, 24-июнь


Журналистик текширув

ГУВОҲЛАР ТАЪКИДЛАЙДИКИ…

Шоира Сулаймонова бир мансабдор шахснинг ғаразгўйлиги ва хусумати туфайли ноҳақ айбланган

Янгийўл туманлараро суд-тиббий экспертизаси бўлинмаси собиқ  мудири Шоира Сулаймонова 2010 йилда Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

— Аёлллар камёб бўлган соҳа — суд-тиббий эксперт вазифасида 30 йилдан буён ишлаб келяпман, — дейди у биз билан суҳбатда. — Янгийўл шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Фаррух Боқиев менга ва оиламга нисбатан ғараз мақсадда қасддан, ассосиз равишда жиноят иши очиб, судга ўтказишга эришди. Унинг адовати, хусумати туфайли 3 йил «зона»да ўтириб чиқим. — Мен эксперт вазифасида 13 йилдан ортиқ вақт ишлаб, прокуратура, ИИБ ходимлари ва бошқалар билан ҳеч қандай зиддиятга бормаганман. Ўз вазифаларимизни қонун доирасида бажарганмиз. 2008-2009 йиллар оралиғида Янгийўл шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Фаррух Боқиев томонидан менга, мен билан бирга ишлайдиган суд-тиббий экспертларга тазийиқ ўтказа бошланди. Фаррух Боқиев ишимизга асоссиз аралашиб, ўтказилган экспертизаларга шубҳа, гумон билан қараб, тўлақонли фаолият олиб боришимизга тўсқинлик қила бошлади. Тортишиб қолган пайтларимиз бўлди.

Фаррух Боқиев мени  танийдиган одамларга очиқдан-очиқ  «Сулаймонова Шоирани бир ҳафтада «подстова» қилиб бўлса-да, қаматтираман. Кейин у билан ўзим бошқачасига гаплашаман», деган. Шундан кейин Фаррух Боқиевнинг мендан қасд олиш учун қилаётган ҳатти-ҳаракати хусусида  Тошкент вилоят,  Янгийўл шаҳар прокурорига ҳамда бошқа ташкилотларга ёзма равишда мурожаат қилдим.

Бироқ аризаларимга эътиборсиз қаралди. Фаррух Боқиев эса мен билан қасдлашиб қолди. Шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари мендан ўч олиш учун ўзига бевосита бўйсунувчи  ИИБ ходимларидан 2009 йил 5 июнь куни туҳмат ва бўҳтондан иборат кўрсатмалар ёздириб олган… Оқибатда ноҳақ айбландим. Илтимос, ҳужжатларни диққат билан кўриб чиқинглар, менга ёрдам беринглар.

Шоира Сулаймонова 2008 йил 26 февралдан 2009 йил июлгача Янгийўл туманлараро  суд-тиббий экспертиза бўлинмаси мудири лавозимида ишлаган. 2009 йил 20 июлда Бўка туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмаси мудирлигига ўтказилган. Шоира Сулаймонова Бўкада ишлаб юрганда, унга нисбатан  август ойида жиноий иш қўзғатилган ва 2009 йил 25 сентябрда қамоққа олинган.

Янгийўл туманлараро СТЭ бўлинмаси мудираси Шоира Сулаймонова мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ўлим ҳолатлари бўйича нотўғри хулоса берганликда, тергов ишларига аралашганликда, товламачиликда, «АКFА» ром учун пул сўраганликда, экспертиза  хулосаларини вақтида тақдим этмасдан уяли телефонига пул ўтказиб бериш ҳамда 200 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилганликда айбланган.

Шоира Сулаймонова қамоққа олинган 2009 йил 25 сентябрь кунини ўша пайтда Бўка туманлараро суд-тиббий экспертизаси  бўлинмасида санитарка бўлиб ишлаган Музания Вагизова шундай хотиралайди:

— Очиғи, 2009 йил 25 сентябрь куни ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўша куни хонамизга 15 нафарга яқин формали, формасиз кишилар кириб келишди. Худдики, қидирувда юрган ашаддий жиноятчини ушлаш учун келгандай ўзларини тутишди. Шоирани қамоққа олиш ҳақидаги санкция билан 15 нафар эркакнинг Янгийўлдан Бўкага келиб, қўлига кишан солиб олиб кетиши, жуда ғалати, эриш туюлди. Мен Шоирани ишчан, виждонли, ўз касбини пухта биладиган эксперт сифатида биламан. Эшитишимча, Шоира Фаррух Боқиевнинг ноқонуний талабларини бажармаган экан. Ўч олиш учун Шоирани қаматтирди. ғараз, хусумат ёмон нарса… Сулаймоновлар оиласи чеккан азобни-ку айтмаса ҳам бўлади…

Бу бир гувоҳнинг фикри албатта. Энди Шоира Сулаймоновага қўйилган айбловларга тўхталсак. Қўлимизда 2009 йил 6 июнь куни Янгийўл туман ИИБ бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарлари имзо чеккан хат бор. Унда жумладан, шундай сўзлар ёзилган: «Янгийўл туман ички ишлар бўлими Янгийўл шаҳар ва туманлараро суд-тиббий экспертиза  бош шифокори Ш.Сулаймоновага ижобий фикр билдиради.  Биз томонимиздан юборилган иш материаллари ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қонуний ечимини топишда ушбу раҳбар ходим томонидан назорат олиб борилган. Ш.Сулаймоновага нисбатан Янгийўл туман ИИБ томонидан эътироз ва шикоятлар мавжуд эмас».

Чиноз тумани ИИБ раҳбарияти томонидан берилган маълумотномани ўқиймиз: «Чиноз тумани ИИБ ушбу маълумотномани шу ҳақда берадики, эксперт Сулаймонова ҳеч қачон Чиноз тумани аҳолиси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан зиддиятга бормаган ва унинг устидан шикоятлар тушган эмас».

Худди шундай ижобий маълумотнома ИИВ Транспорт ички ишлар бошқармаси томонидан ҳам берилган. Демак, Шоира Сулаймонова мансаб ваколатини суиистеьмол қилмагани ёки экспертиза бўйича нотўғри хулосалар бергани тўғрисида муқаддам шикоятлар бўлмаган. Фақат Фаррух Боқиев назорат қилувчи Янгийўл шаҳар ИИБ ходимлари бошқача фикр билан билдиришганини тушуниш  қийин эмас.

— Терговга чақиртирилган биринчи кунимда ҳам, судда ҳам, «зона»да ҳам айбсизман, ноҳақ қамашди, деб айтганман, — дейди Шоира Сулаймонова. —   Бошимга шу кунларни солган шахс Фаррух Боқиев бўлади. Чунки, у мансабда ўтирган пайтида ҳаммани ўзига тобе қилишни хоҳларди, ҳар хил ноқонуний топшириқлар бериб тазйиқлар ўтказарди. Охири Фаррух Боқиев танишларимга айтганидек, «подстава» қилиб мени қаматишга эришди. Шундай қилиб у мендан ўчини олди.

Менга оид қўзғатилган жиноят ишида гўёки, ўлим ҳолатлари бўйича нотўғри хулоса берганмишман. Бу мутлақо нотўғри. Марҳум Ш. Қаюмов ва Р.Абдуқулов мурдалари бўйича экспертиза қонун доирасида ўтказилган. Буни исботловчи прокурор ва терговчилар, иштирокчилар томонидан тузилган далолатнома бор. Қолаверса, марҳумларнинг қариндошлари томонидан  менга нисбатан даьво ва эътирозлар билдирилмаган. Қандай қилиб, прокуратура, айнан Фаррух Боқиевнинг ўзи тасдиқлаган хулоса 1,5 йилдан кейин бирданига нотўғри бўлиб чиқяпти?!

Мени тергов ишларига аралашганликда айблаганликлари ҳам мантиққа зид. Бу ерда ҳам Фаррух Боқиевнинг «қўли» бор. Чунки у ўзига хизмат юзасидан бўйсунувчи икки нафар терговчидан менга қарши ариза ёздириб олган. Айтишим керакки, экспертлар иш юзасидан терговчилар билан доимий мулоқотда бўлади. Мужмал гапдан ташқари менинг тергов ишларига аралашганим ёки тўсқинлик қилганлигимни исботловчи далил йўқ-ку.

Шу ўринда савол туғилади: агар тергов ишига Ш. Сулаймонова аралашган бўлса, нима сабабдан ўз вақтида тегишли баённома тузилмаган?

Яна бир қизиқ  томони шундаки, Шоира Сулаймоновага қарши кўрсатма берганларнинг аксарияти ички ишлар бўлими терговчилари ёки профилактика инспекторлари!

Айтайлик, Шоира Сулаймонова ИИБ ходимларига ноқонуний талабларни қўйган бўлсин. Нега унда терговчи ва профилактика инспекторлари бу ҳақда раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилиб, Ш.Сулаймоновага нисбатан қонуний чораларни кўрмаган? Яна бир гап. ИИБ ходимларининг прокурор ўринбосарига билдиргисида 2-3 ой, ҳатто 6 ой олдин Шоира Сулаймонова «сотка»сига пул «ташлагани» эсига тушиб қолгани таажжубли.

Ўн икки йилдирки, Шоира Сулаймонова айбсизлигини исботлаш учун курашади. 2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суд Раёсати Шоира Сулаймоновага оид жиноят ишини Олий суд раисининг ўринбосари томонидан назорат тартибида билдирилган протести асосида кўриб чиқиб, қаноатлантирди. Олий суд Раёсати қарорига кўра, Шоира Сулаймонованинг иши 2020 йил 2 ноябрда ЖИБ Тошкент вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида кўриб чиқилди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўроқ қилинганларнинг аксарияти шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Фаррух Боқиев тазйиқ ўтказганлигини айтишди. Жумладан, гувоҳ сифатида сўроқ қилинган санитаркалар — Зулҳумор Арипова ҳамда Холқиз Убайдуллаева шундай деди:

— Фаррух Боқиевни прокурор ўринбосари, деб эшитган эдик. Лекин ўзини кўрмагандик. Фақат бизни терговга чақирганида кўрдик. У бизга зуғум ўтказиб, Шоира опага қарши кўрсатма беришимизни талаб қилди. Ахир у киши тўғри ишлаётган бўлса, қандай қилиб ёлғон гапирамиз, деганимизда Фаррух Боқиев бақириб, «керак бўлса, сенларни ҳам қаматтираман», деди. Уйда ёш болаларимиз ёлғиз қолишган, бизга жавоб беринг, кетайлик десак ҳам ярим тунгача қўйиб юбормади. Оқ қоғозга мажбурлаб қўл қўйдириб олди. Ўша қоғозга нима ёзишган, билмаймиз.

Гувоҳ Ж.Мирзаҳмедов ҳам Фаррух Боқиев томонидан тазйиқ ўтказилгани сабабли юқори идораларга билдирги ёзганлигини, Шоира Сулаймонова иш фаолияти давомида ноқонуний ҳаракат қилмаганлиги тўғрисида кўрсатма берди.

Гувоҳ ИИБ ходими Ғ.Кўчқоров терговдаги кўрсатмаларини тасдиқламаслигини, чунки бундай кўрсатма бермаганлигини ҳамда имзо ҳам уники эмаслигинини айтиб, кўрсатма берди.

Гувоҳ Янгийўл туман ИИБ терговчиси ҳам У.Зияев ҳам эксперт Шоира Сулаймоновага ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, экспертиза хулосасига изоҳ бера олмаслигини айди.

Судда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Янгийўл шаҳар ИИБда участка нозири бўлиб ишлаган А.Ибрагимов экпертиза хулосасини олиш учун борганида Шоира Сулаймонова ҳеч қандай таъма қилмаганини 10-15 дона оқ қоғозни ўз ихтиёр билан берганлигини тасдиқлади.

Гувоҳ Т.Ҳасанов, М.Қурбонова Шоира Сулаймоновадан фақат ҳуқуқий масалада ёрдам сўрашанлигини айтишди.

Шу ўринда айтиш керакки, айрим гувоҳлар судга қайта-қайта чақиртирилганига қарамай келмади. Натижада баъзи ҳолатларга аниқлик киритилмади. ЖИБ Тошкент вилояти суди  апелляция инстанция судлов ҳайъати қуйидаги ажримни чиқарди:

 Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2010 йил 1 февралда Сулаймонова Шоира Шарифжановнага нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 207-моддасининг 1-қисми,                   205-моддаси 2-қисмининг “в”банди, 238-моддасининг 1-қисми, 2411-моддаси,                              206-моддаси 2-қисмининг “в”банди, 165-моддасининг 1-қисми билан тайинланган жазолар бекор қилинсин.

Ш.Сулаймонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси                                      207-моддасинниг 1-қисми, 238-моддасининг 1-қисми, 2411-моддаси, 206-моддаси                     2-қисмининг “в”банди, 165-моддасининг 1-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасининг 2-бандига асосан реаблитация қилинсин.

Ш.Сулаймонованинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг  “б” бандидан 205-моддасининг                            1-қисмига, 205-моддаси 2-қисмининг “в” бандидан 205-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилинсин.

—Олий суд Раёсати қуйи суд камчиликларини биттама-битта кўрсатиб, камчиликларни бартараф этиш тўғрисида қарор чиқарди, – деди адвокат Неъматжон Ҳабибуллаев. – Бироқ Тошкент вилоят судлов ҳайъати тергов ва суд томонидан йўл қўйилган хатоликларга етар эътибор қаратмади. Суд жараёнида Шоира Сулаймоновага қўйилган айбловлар гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмади. Судга чақирилган айрим гувоҳлар негадир умуман келмади. Ваҳоланки, тергов томонидан тўпланган далилларнинг қонунийлиги ва асослилиги суд томонидан текширилиши зарур эди.

— Агар эътибор қилинса, тергов ва суд ҳужжатлари «Шоира Сулаймонова масъул мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиб», деган айблов билан бошланади. Ваҳоланки, ишга олиш, ишдан бўшатиш ва ҳакозо вазифалар менинг ваколатимга кирмас эди. Бу ҳақда юқори идораларнинг хатлари бор, – дейди Ш.Сулаймонова. Қандай қилиб мен масъул мансабдор шахс бўлганман? Ҳаммаси ғараз ниятда Фаррух Боқиев босими остида қўйилган айблов. Яна бир гап. Мен «зона»да ўтирган пайтимда кетма-кет амнистия чиққан. Лекин менга нисбатан бирон марта ҳам амнистия акти қўлланилмади. Нега? Сабаби аниқ. Фаррух Боқиев ва тоғаларининг қўли ўша жойга ҳам етиб борганди. «Зона»да туриб, турли ташкилотларга мингга яқин шикоят ёздим. Жавоб мазмуни бир хил: «Суд сизга нисбатан асосли ва қонуний жазо тайинлаган». Қани ўша асос? Қайси ҳужжатда бор?

— Олий суд раиси Козимжон Комиловдан миннатдорман, — дея гапида давом этади Шоира Сулаймонова. – У  кишининг раислигида менинг ишим  Раёсатда кўриб чиқилди. Раёсат апелляция инстанцияси ва Олий суд жиноят ишлари бўйича судлоа ҳайъатининг менга нисбатан чиқарган ажрими асосли ва қонуний эмаслиги учун бекор қилди. Раёсат қарорига кўра, ишим жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида раислик қилувчи Р. Мадумаров, ҳайъат судьялари Х. Раҳмонов ва М. Аҳмедоа таркибида кўриб чиқилди. Бироқ суд гувоҳлар, адвокатим ва мен келтирган важларни атрофлича текширмади. Гувоҳларнинг ҳаммасини сўроқ қилмади. Чақиртирилганига қарамай суд мажлисларига айрим гувоҳлар келмади. Судда гувоҳлар пора олмаганим, товламачилик қилмаганим, тергов ишларига аралашиб, нотўғри хулоса бермаганимни айтишди. Аммо суд айбсизлигимни исботловчи далилларини инобатга олмай, ажрим чиқарди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир ишда адолат бўлиши керак, деган гаплари менга далда бўляпти. Барча соҳалар сингари суд-ҳуқуқ тизимида ҳам ўзгаришлар бўляпти. Натижада сўнги йилларда минглаб бегуноҳ инсонлардан қора тамға олиб ташланди. Айбсизлиги учун оқланди…

—Менга қўйилган барча айбловлар мажбуран ёздириб олинган. Бир пайтлар менга қарши кўрсатма берганлар бугун қилган ишларидан афсусланиб, кечирим сўраб юришибди,—дейди Шоира Сулаймонова.

Шоиранинг бошига шу «савдо»ларнинг тушганига ҳам 12 йил бўлибди. У шунча йилдан бери «адолат борми», дея шикоят қилади. Фарзандлари, қариндошлари, таниш-билишлари олдида юзи ёруғ бўлишини жуда-жуда хоҳлайди…

Шоира Сулаймонова ва унинг адвокати мазкур жиноят иши ташкилотчиси, деб Янгийўл   шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Фарруҳ Боқиев номини қайта-қайта тилга олмоқда. Шундай экан, нега Фаррух Боқиев судга чақирилмади, гувоҳлар ва Шоира Сулаймонова билан юзлаштирилмади? Агар Фаррух Боқиев судга келганида қатор саволларга ойдинлик киритиларди. Афсуски, бу масала очиқлигича қолиб кетди…

Равшан ШОДИЕВ,

“Ўзбекистон овози” мухбири.

2021 йил, 10- март


Журналист текшируви

12 йилдан кейин аниқланган ҳақиқат

Таҳририятимизга ташриф буюрган Баҳодир Раҳимбоев гапини эшитиб, инсон зоти борки ўзини ҳеч қачон айбдор, деб ҳисобламайди, деган фикр хаёлимдан ўтди.

Гап шундаки, «Олмалиқшаробсавдо» шўъба корхона раҳбари бўлган Баҳодир Раҳимбоев жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2008 йил 24 сентябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

У қандай жиноятни содир этган эди?

— 2004 йил октябрь ойида «Олмалиқшаробсавдо» раҳбари сифатида иш бошладим, — дейди Баҳодир Раҳимбоев. — Ўша йилнинг 26 октябрда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Олмалиқ бўлимидан шартномага асосан 80 миллион сўм кредит олдик. Орадан кўп ўтмай, яъни 8 ноябргача банк ўзининг ички қарори билан 78 миллион сўмни қайтариб олди. «Нега пулни олдингизлар, ахир кредит бир йил муддатга берилган эди-ку», деган саволимизга банкдагиларнинг жавоби шундай бўлди:

— Аввалги кредитларингизни «ёпиш» учун қайтариб олдик…

— Банк ходимларининг гапини эшитиб ҳайрон қолдим, — дея гапида давом этди Баҳодир Раҳимбоев. — Шундан сўнг аудиторларни жалб этган ҳолда корхона фаолиятини текширтирдик. Аудиторлар «Олмалиқшаробсавдо»нинг 2002 йилдан 2004 йил октябрь ойигача бўлган фаолиятини текширишганда, аввалги раҳбарлар А.Нурматов ҳамда Ж.Қаҳрамоновнинг қатор хато ва камчиликларини аниқлашди.

Табиийки, аудиторлик текширув хулосаларини олиб, «Ўзмевасабзавот» Холдингга бордим. Холдинг масъул ходимларига «Сизлар «Олмалиқшаробсавдо»да ҳаммаси яхши дегандингизлар. Аудиторлар эса ноқонуний ишлар борлигини аниқлашди. Мени чалғитган экансизлар», дедим.

Қисқаси, холдингдагилар аудиторлар хулосасини олиб, Олмалиқ шаҳар прокуратурасига беришди. Прокуратура қайта текшириш ўтказиб, А.Нурматовга нисбатан жиноят иши қўзғатди ва у судланди…

Шу орада ТИФ Миллий банк Олмалиқ филиали раҳбари ўзгаради. Янги раҳбар «Олмалиқшаробсавдо»дан кредитни қачон қайтарасиз, деган савол билан мурожаат қилади. Баҳодир Раҳимбоев унга «Берилган 80 миллион сўм кредитдан ўзларингиз 10 кун ичида ички қарор билан 78 миллион сўмини ҳисоб рақамимиздан «ечиб» олгансизлар-ку, ахир», дейди.

Банк 78 миллион сўмни қайтариб олганига қарамай Баҳодир Раҳимбоев ойлик фоизларини корхона ҳисоб рақамини ёпиб қўймасликлари учун бир ярим йил мобайнида тўлаб борган. Сўраб-суриштирилганида маълум бўлдики, «Олмалиқшаробсавдо»нинг аввалги раҳбарлари А.Нурматов 2003 йил 30 октябрда 45.400.000 сўм, Ж.Қаҳрамонов эса 2004 йил июнь ойида 20.000.000 сўм банкдан кредит олган. Бироқ кредитни қайтариш уларнинг «эси»дан чиққан. Уларнинг бу ишидан хабарсиз бўлган Баҳодир Раҳимбоев эса жамоа молиявий фаолиятини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, ишни юргизиш учун банкдан 80.000.000 сўм кредит олган. Ана шу маблағнинг 78 миллион сўмини банк ўн кун ичида ички қарори билан қайтариб олганлиги факт-ку!

Баҳодир Раҳимбоев 2006 йил июнь ойида ишдан бўшайди. Аммо банкдагиар ґша ґзлари ґн кун ичида іайтариб олган 80 миллион сґм кредит масаласини «кун тартибига» іґяди. Дастлаб хґжалик судига, сґнгра прокуратурага мурожаат іилишади. Банк хатига асосан 2007 йилда Баµодир Раµимбоевга нисбатан Олмалиі шаµар прокуратураси «иш» очган. Бу гаплардан Баµодир Раµимбоев хабарсиз бґлган. У ґзига нисбатан жиноий иш іґзІатилганлигини 2008 йил март ойида тасодифан билиб іолган.

Хуллас, Баµодир Раµимбоев мансаб мавіеини суиистеъмол іилиб, олинган кредитни іайтармасдан ґзлаштириш йґли билан талон-торож іилганликда µамда мансаб сохтакорлиги жиноятини содир этганликда айбланган.

Энди ґйлаб кґрайлик. Биринчидан, корхонанинг олдинги раµбарлари олган кредит таідири учун банк нега ґз ваітида ташвишланмаган? ¤ша маблаІ нималарга ишлатилганлиги тергов томонидан нега ґрганилмаган? Корхонанинг іаддини кґтариш маысадида Баµодир Раµимбоев ташаббуси билан олинган кредитни банк іайтариб олишга µаііи бормиди? Банк пулни іайтариб олгач,нега йґі пулга фоиз сґраяпти ёки пул іайтарилишини талаб іиляпти? Јолаверса, ґзлаштириш йґли билан талон-торож іилинадиган мулк айбдорнинг іґлида бґлиши керак. Ахир, 26 октябрда олинган 80 миллион сґмдан 78 миллион сґмини банк 10 кун ичида, яъни 8 ноябргача «ечиб» олган бґлса, іандай іилиб Баµодир Раµимбоев ґзлаштирган? Нега тергов ва судда бу оддий саволларга жавоб изланмади? Энг катта хатони, яъни «емаган сомса»га пул тґлаган Баµодир Раµимбоевга іґйилган айбловнинг илдизини айнан банкдан іидириш керак, эмасмиди? Негаки, банкнинг мансабдор шахслари мижоз — «Олмалиішаробсавдо»нинг рухсатисиз унинг µисоб раіамидаги маблаІлар µисобидан аввалги раµбарлар А.Нурматов ва Ж.Јаµрамонов олган кредитни ёпишган.

Тергов ва суд жараёнида банкнинг бу «операция»сига муносабат билдирилмади. Банкнинг ґз ички іарори билан іайтариб олган пулни іандай іилиб Баµодир Раµимбоев талон-торож іилгани, аілга сиІадими?

Яна бир гап. Гґёки, Баµодир Раµимбоев А.Нурматов ва Ж.Јаµрамонов олган 65 миллион сґмни яшириб, банкдан 80 миллион сґм кредит олишга эришганмиш. Бу мантиііа тґІри келадими? Банк мижозга кредит бераётганда олдин кредит олган-олмаганини  текширадику. Аччиі яна бир савол: кредитни кредит билан ёпиш мумкинми? Нега Баµодир Раµимбоев «Олмалиішаробсавдо»нинг аввалги раµбарлари А.Нурматов, Ж.Јаµрамонов іилмиши учун, банкдагиларнинг «операция»си учун судланди? Масаланинг шу жиµати µам очиі іолган.

  • Айбсизлигимни исботлайман, деб жуда чарчадим, — дейди Баµодир Раµимбоев. — Суд идораларига іилган мурожаатларимга бир хил жавоб беришди: «айбингиз гувоµлар ва ишда тґпланган бошіа далиллар билан исботланди». Бу «шаблон» жавоблигини билардим. Сир эмас, ґша пайтларда судлар аризаларини текшириб ґтирмасди. Дод, деб минг марта ёзсангиз µам дардингизни суд эшитиши іийин эди. Судлар энди аризаларга эътибор іаратяпти.

Дарµаіиіат, жорий йилнинг 18 мартида унинг иши жиноят ишлари бґйича ¤збекистон Республикаси Олий суди судлов µайъатида кґриб чиіилиб, ЖИБ Тошкент вилоят судининг 2009 йил 15 январдаги кассация инстанцияси ажрими бекор килинди. Олий суд ажрими бґйича Б,Раµимбоев иши шу йил 13 августда  ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанциясида іайтадан кґрилди. Суд ЖИБ Олмалиі шаµар судининг Б,Раµимбоевга оид µукмни ґзгартирди, Кассация инстанцияси Б,Раµимбоевнинг µаракатларида ЖКнинг 167-моддаси 3-іисми «а» бандида назарда тутилган жиноят аломатлари бґлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 1-іисмига асосан жиноят ишининг бу іисмини реабилитация асосларига кґра µаракатдан тґхтатди, Орадан 12 йил ґтиб, µаіиіат аниіланди. Баµодир Раµимбоев банкдан олинган кредитни талон-тарож іилмаганлиги исботланди. Суд Б.Раµимбоевни 2006 йил 30 ноябрдаги амнистия актига кґра, ЖК 209-модда 2-іисми «а» банди бґйича жазодан озод этди,

Ахир Б,Раҳимбоев мансаб сохтакорлиги, яъни ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб сохта ҳужжатлар тузиб, тақдим этиш жиноятини содир этганлигини ва давлат ҳамда жамоат манфаатларига жиддий зарар етказганлигини исботловчи далил йўқ-ку,

Унда нега у 9 йил озодликдан маҳрум этилди? Умрининг қарийб икки йилини қамоқда ўтказди? Бу саволларга ким жавоб беради?

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

2020 йил, 30- сенябрь


 Журналист текшируви

АЙБСИЗ АЙБДОР

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясида раислик қилган Ю.Ильхамов шундай деганди. Ҳақиқатан ҳам оқладими?

Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи Шарифжон Каримов  икки йилдан буён адолат қарор топишига ишониб, турли давлат идораларига шикоят ёзади.

“Менга нисбатан ноµаі жиноят  иши қўзғатилган”, дейди Шарифжон Каримов. Келинг, Янгийўл тумани ИИБ ҐООБ озодликдан маµрум этиш билан боІлиі бґлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат іилиш бґлинмаси бошлиІи, майор Шарифжон Каримовга іґйилган айблов хусусида мулоµаза юритсак. 2013 йил 14 ноябрда Янгийґл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 208-моддаси билан унга нисбатан жиноят иш іґзІатилган бґлиб, ЖКнинг 208-моддасига кґра, Шарифжон Каримов µокимият µаракатсизлиги, яъни мансабдор шахснинг ґз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бґлган µаракатларни іасддан бажармасликда айбланган.

2014 йил 30 январда ЖИБ Янгийґл туман суди судьяси Р.Лутфуллаев Шарифжон Каримовга оид жиноят ишини амнистия тґІрисидаги іарорга асосан тугатган.

2017 йил 12 декабрда ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси (раислик іилувчи С.Аширматов, µайъат судьялари М.Ходжаева ва Х.Шермуµамедов) іуйи суд ажримини ґзгаришсиз іолдирган.

Шарифжон Каримов ґзининг айбсиз эканлиги хусусида кґп жойларга мурожаат іилди. Поймол этилган µуіуіини тиклашларини сґраб шикоятлар ёзди, даста-даста µужжатларни таідим іилди. 2019 йил 19 мартда ¤збекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бґйича судлов µайъати: раислик іилувчи Ш.Ражабов, судьялар Ґ.Бердикличев ва Н.Ражабов унинг шикоятини µар томонлама, холис  ва адолатли кґриб чиіди ва ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг  2017 йил 12 декабрдаги ажримини бекор іилди.

Судлов µайъати ажримида іайд этилгандек, Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги іарори 21-бандида µимоячининг иштироки шарт бґлган иш µимоячининг иштирокисиз тергов іилинган ёки судда кґрилган бґлса, бу µолат судланувчини µимоя µуіуіи билан таъминлашга оид жиноят-процессуал іонун нормаларининг жиддий бузилиши, деб баµоланиши ва бундай µолатнинг аниіланиши суд іарорининг бекор іилинишига асос бґлиши хусусида тушунтириш берилган.

Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан іонун талаблари µамда Пленум іарорлари тушунтиришларига риоя іилинмаган. ЖИБ Тошкент вилоят суди кассацияси инстацияси  суди эса суд ажримини ґзгаришсиз іолдириш тґІрисида нотґІри хулосага келган.

Олий суд судлов µайъати Шарифжон Каримов ёки бошіа шахсга нисбатан жиноят иши іґзІатилганлиги µаіидаги іарорнинг мавжуд эмаслигига µам эътибор іаратган. Янгийґл туман ИИБ ҐООБ озодликдан маµрум іилиш билан боІлиі бґлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат іилиш бґлинмаси бошлиІи Шарифжон Каримов 2013 йил 1 ноябрда раµбарият имзоси билан тасдиіланган хат билан судга мурожаат іилган. Жиноят ишлари бґйича Янгийґл туман суди 2013 йил 6 ноябрда ушбу хатга асосан 6 нафар маµкумга нисбатан іидирув эълон іилади, улар ушлангандан сґнг ИИВ ЖИЭББ 1-сонли Тергов µибсхонасига жойлаштириш µаіида ажрим чиіаради. Олий суд судлов µайъатининг ажримига кґра, бундай µолатда Шарифжон Каримовга нисбатан юритилган жиноят ишини амнистия актига  мувофиі тугатиш  тґІрисидаги прокурор илтимосномаси судга юборилмаслиги керак. Чунки Шарифжон Каримов суднинг ажрими чиіарилмасдан туриб, 6 нафар маµкум жазони ґташдан іасддан бґйин товлаб келаётганлиги сабабли уларнинг жазосини шу муддатга озодликдан маµрум іилиш тариіасидаги жазо билан алмаштириш чораларини кґрган ва бу µаіда суднинг ажрими бор.

Олий суд судлов µайъати ана шуларга асосан Шарифжон Каримовга нисбатан чиіарилган ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2017 йил 12 декабрдаги ажримини бекор іилди ва жиноят ишини янгидан кассация инстанцияси судида кґриш учун юборди.

2019 йил 23 апрелда ЖИБ Тошкент вилояти суди кассация инстанцияси: раислик іилувчи Ю.Ильхамов, µайъат судьялари Р.Мадумаров ва Б.Розиіов Олий суд судлов µайътининг ажрими бґйича Шарифжон Каримов ишини іайтадан кґриб чиіди ва ЖИБ Янгийґл туман судининг 2014 йил 30 январдаги ажримини бекор іилди.

Судга раислик іилган Ю.Ильхамов Шарифжон Каримовга нисбатан жиноят ишини дастлабки тергов µаракатлари юритиш учун Тошкент вилоят прокурори оріали тегишли тергов органига юбориш µаіида ажрим чиіарди!?

— Сизни прокурор оілайди, — деди Ю.Ильхамов Шарифжон Каримовга юзланиб.

Ажабо!!!

Шу ґринда 2017 йил 6 июлдаги ¤збекистон Республикаси судьяларининг ¤збекистон халіига мурожаатидаги іуйидаги сґзларга эътибор іаратсак: “…судлар томонидан жиноят ишларини іґшимча терговга іайтаришдек одил судловнинг мазмун-моµиятига мутлаіо тґІри келмайдиган амалиётга чек іґйилди… Судга борган µар бир фуіаро фаіат адолат топишига кафолат берамиз”.

2019 йил 23 апрелда ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанциясида раислик іилган Ю.Ильхамовнинг Шарифжон Каримовга оид ишни терговга іайтариш µаіидаги ажрими ¤збекистон Республикаси   судьяларининг ¤збекистон халіига мурожаатига зид эмасми? Дарвоіе, Ю.Ильхамов вазифасидан озод этилган.

ЖИБ Янгийґл туман судининг 2013 йил 6 ноябрда 6 нафар маµкумга нисбатан іидирув тґІрисидаги ажрими бґлса-да, Янгийґл тумани собиі прокурори З.Йґлдошев томонидан 2013 йил 14 ноябрда Шарифжон Каримовга нисбатан жиноят иши іґзІатилганлигини асосли, деб бґладими?

Терговчи Б.Каримов эса ЖПК 22-моддаси талабларига зид равишда тергов µаракатларини олиб борганлигини іандай тушуниш мумкин?

– Жиноят ишлари бґйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг  2019 йил 23 апрелдаги Шарифжон Каримов “иши”ни дастлабки тергов µаракатлари юритиш учун прокуратурага юборганлиги мутлаіо тушунарсиз µамда мантиісиздир, – дейди “Мухтор Шапсанов” адвокатлик фирмаси адвокати Зокир Шапсанов. – Сабаби, Шарифжон Каримовга нисбатан жиноят иши іґзІатиш тґІрисидаги іарорнинг ґзи йґі. Шундай бґлса-да, тергов µаракатлари ноіонуний ва асоссиз олиб борилган. Олий суд судлов µайъати ажримида кґрсатилган камчиликларни бартараф этиб, іонуний тґхтамга келиш ґрнига ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси масъулиятни ґзидан соіит іилганга ґхшайди. Сизга айтсам, учта µужжатга баµо бериш учун µуіуішунос бґлиш шарт эмас. Нега суд 2013 йил 1 ноябрь, 6 ноябрь ва 14 ноябрь саналарига эътибор бермади? Яна бир гап. Шарифжон Каримов “иши” бґйича гувоµ µам, эксперт µам керак эмас. Шарифжон Каримов 2013 йил 1 ноябрда хат тайёрлаб, судга мурожаат іилган. Суд эса 6 ноябрда 6 нафар маµкумга іидирув эълон іилиш µамда ушланганларидан сґнг шу муддатга озодликдан маµрум іилиш µаіида ажрим чиіарган. Янгийґл туман прокуратураси ана шу µужжатлардан кґз юмиб, 2013 йил 14 ноябрда Шарифжон Каримовга нисбатан жиноят иши іґзІатган.

Энди яна ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанциясида раислик іилган Ю.Ильхамовнинг гапига іайтсак. Судга раислик іилувчи шундай деганди: Сизни прокурор оілайди.

ЖИБ Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси ажримидан кейин Шарифжон Каримов иши Янгийґл туман прокуратурасига юборилди. Янгийґл туман прокуратураси катта терговчиси Жаµонгир Ґасанов іуйидаги іарорни чиіарди.

“11.04.2019 йилда Ш.Каримов жиноят ишлари бґйича Тошкент вилоят судига кассация шикояти билан мурожаат іилиб, жиноят ишлари бґйича Янгийґл туман судининг 30.01.2014 йилдаги ажримини бекор іилиб, жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилишини сґраган.

23.04.2019 йилда жиноят ишлари бґйича Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси томонидан, жиноят ишлари бґйича Янгийґл туман судининг 30.01.2014 йилдаги Ш.Каримовга нисбатан чиіарган ажримини бекор іилиш ва унга нисбатан ушбу жиноят иши умумий іоидалар бґйича дастлабки тергов µаракатлари юритиш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

06.05.2019 йилда вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергов µаракатларини олиб бориш учун Янгийґл тумани прокуратурасига юборилган.

¤збекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддасида назарда тутилган жиноят,ижтимоий хавфи катта бґлмаган жиноятлар туркумига кириши ва икки йилгача озодликдан маµрум іилиш жазоси белгиланган. ¤збекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддасининг “а” бандида ижтимоий хавфи катта бґлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб икки йил муддат ґтса, шахс жавобгарликдан озод этилиши іайд этилган.

Юіоридагилардан кґриниб турибдики, мазкур µолатда Ш.Я.Каримовни жавобгарликка тортиш муддати ґтганлиги сабабли жиноят ишини ЖПКнинг 84-моддаси, 1-іисми, 1-бандига асосан жиноят ишини тугатиш лозим.”

– Янгийґл туман прокуратураси катта терговчиси Жаµонгир Ґасановнинг менга оид жиноят ишини тугатиш тґІрисидаги іарори амалдаги процессуал талабларга зид равишда чиіарилган, — дейди Шарифжон Каримов. — Мен ва шу ишга алоіадор бирор киши тергов іилинмади. Катта терговчи 2019 йил 20 майда чиіарилган жиноят ишини µаракатдан тугатиш µаіидаги іарорни іґлимга тутіазди. Ваµоланки, Тошкент вилоят судида Ю.Ильхамов “Сизни прокурор оілайди”, деганди. Прокурор оіловчими ёки іораловчими? Катта терговчи 2019 йил 20 майдаги іарори билан мени оілаш ґрнига айблади-ку. “Иш” µужжатларида мени айблайдиган бирорта далил йґі-ку!!!

Јґлимизда Тошкент вилоят прокурорининг ґринбосари Н.Халилов томонидан 2019 йил 3 октябрда имзолаган Шарифжон Каримов мурожаатига жавоб хати бор. Унда шундай сґзлар ёзилган: «Янгийґл туман прокуратураси томонидан 2019 йил 20 майда ЖПКнинг 84-моддаси 1-іисми 1-бандига асосан жиноят ишини µаракатдан тугатиш µаіида іарор іабул іилинган.

Јабул іилинган іарор назорат тартибида ґрганилиб, бажарилиши лозим бґлган тергов µаракатлари тґлиі ґтказилмасдан, барваіт ва асоссиз іарор іабул іилинганлиги сабабли, вилоят прокуратураси томонидан бекор іилинди ва іґшимча тергов µаракатларини ґтказиш учун жиноят иши Янгийґл туман прокуратурасига юборилди.»

Дарµаіиіат, Шарифжон Каримов “иши” мураккаб ёки чигал эмас. Бор-йґІи 3 та µужжатга іонуний баµо берилса бґлгани. Биринчиси, 2013 йил 14 ноябрда Янгийґл тумани собиі прокурори З. Йґлдошев томонидан ЖКнинг 208-моддаси билан Шарифжон Каримовга нисбатан жиноят иши асосли іґзІатилганми?

Иккинчиси, Шарифжон Каримовга нисбатан юритилган иш µужжатларида жиноят иши іґзІатиш тґІрисида іарор бґлмаса-да, тергов олиб борилгани іонунийми?

Учинчиси, 2014 йил 30 январда ЖИБ Янгийґл туман суди судьяси Р.Лутфуллаевнинг Шарифжон Каримов жиноят ишини амнистия актига кґра тугатиш µаіидаги ажрими іонунийми?

Ана шу саволларга холис ва µаііоний жавоб берилса, іонун устуворлиги таъминланган, адолат іарор топган бґларди, деб ґйлаймиз.2019 йил 19 мартда Олий суд жиноят ишлари бґйича  судлов  µайъати  дастлабки тергов  ва іуйи суд хатоларини  бирма-бир  кґрсатиб ажрим чиіарди. Бироі  ЖИБ Тошкент вилоят  суди  Шарифжон Каримов ишини вилоят прокуратурасига юборди. Вилоят прокуратураси эса Янгийґл туман прокуратурасига “оширди”.

Шу ґринда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги іуйидаги сґзларни келтириб ґтсак. «Энди суд оріали инсонларнинг µуіуіи тикланганини эътироф этиш билан чекланиб іолмасдан, нима сабабдан судгача бґлган тергов жараёнида инсон µуіуі ва эркинликлари бузилган, деган саволни µам кґндаланг іґядиган, тазйиілар учун жавоб берадиган ваіт келди. Эски тузумдан іолган ва µануз давом этаётган суд іарорларини прокуратура томонидан чаіириб олиб, ґрганиш амалиётини чеклаш лозим.» Аччиі, аммо очиі бир гапни айтмасак бґлмайди. Майорнинг “иши”ни  копток сингари  у терговдан  бу терговга  “ошириш”дан кимга, нимага фойда? Бу қачонгача давом этади?  Майорнинг айби нимада?

Равшан ШОДИЕВ,

“Ўзбекистон овози” мухбири.

2020 йил, 3-июнь

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.3 / 5. Baholaganlar soni: 4

OAV nomi va parolini kiriting!