ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-04-16T11:37:51+05:0016 Aprel, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов таваллуд топган кун.

У бугун қутлуғ 70 ёшни қарши олмоқда.

М.Обидов 1973 йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини талабалик даврида республика телевидениесининг “Ёшлик” студиясидан бошлаган. Кейинчалик бир қатор марказий нашрларда, телевиденияда самарали фаолият олиб борди. Бир неча китоблари нашр этилди.

У 2004 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлимига раислик қилиб келмоқда. Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби вазифасида ишлаган.

Айни пайтда “Фарғона ҳақиқати“ – “Ферганская правда“ газеталарининг бош муҳаррири вазифасида ишламоқда. Унинг ташаббуси билан фарғоналик журналистларнинг юртимиз вилоятларидаги журналистлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Муҳаммаджон Обидовга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ҳамда оилавий фаровонлик тилайди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси