«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-15T18:18:11+05:0015 Aprel, 2021|Матбуот|

Жамоатчилик назорати: давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк

Ўзбекчиликда қон-қонимизга сингиб кетган тушунчалар, одату анъаналар бор. Ҳар бир ишни қилишдан аввал, унинг натижаларини бошқалар нигоҳи билан ўлчаб кўрамиз. “Одамлар бунга қандай қараркин?” дея ўзимизга-ўзимиз савол берармиз. Қилган ишимиз кутилганидек натижа бермаслигига кўзимиз етса, “одамлар олдида уятга қолмасимикнмиз?” деб андиша қиламиз. Кутилган самарага эришсак “хайрият, эл олдида юзимиз ёруғ бўлди” деб енгил тортамиз. Азалдан боримиз ҳам, йўғимиз ҳам эл билан.

Ҳар доим миллий қадриятларимиз эл-+улус манфаатлари, жамоатчилик назорати билан уйғун тарзда ривожланиб келган. Ҳамиша элнинг фикри билан кенгашиб иш тутган кишилар эр ардоғида бўлиб келишган. “Кенгашли тўй тарқамас” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Аксинча, эл назаридан қолиш, элдан ўзини олиб қочиш буюк мутафаккирлар назарида ҳам номақбул амаллардан саналган:

Эл қочса бировдин эл ёмони бил ани,

             Аҳволида идбор нишонги бил ани,

             Феъл ичра улус балои жони бил ани,

             Олам элининг ямон-ямони бил они,

– дейилида ҳазрат Навоий рубоийларида. Шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам халқнинг назари, жамоат  фикри  ҳақида сўз юритаркан, барчани яхшилик қилишга, яхши ном қолдиришга ундаган эди:

Бори элға яхшилиқ қилғилки, мундин яхши йўқ,

             Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз “Тузулар”ида бошқарув жараёнида жамоатчиликнинг фикрига таяниш лозимлиги, ҳар кимдан фикр олиб, улардан қай бири фойдалироқ бўлса, вақтида фойдаланиш лозимлигини эслатиб ўтганлар.

Ривоят қилишларича, Анушервоннинг жуда чиройли ва учқур оти бўлиб, унга қаттиқ боғланиб қолган экан. Кунларнинг бирида отбоқарнинг айби билан тулпор касалликка чалиниб, нобуд бўлибди. Бундан ўзини йўқотиб қолган Анушервон отбоқарни ўлимга ҳукм қилмоқчи бўлиб, вазири Бузуржмеҳрга юзланибди. Доно вазир шоҳнинг аҳдидан қайтаришнинг жуда ақлли йўлини топибди:

-Шаҳаншоҳ тўғри йўл тутдингиз. Сизнинг учар арғумоғингизни ўлимдан  асраб қолмаган бу нобакор ўлимга мустаҳиқ. Аммо, у яна бир оғир гуноҳга қўл урди. Бу пасткаш отбоқарни ўлимга ҳукм қилсангиз, у қилмишига яраша жазосини олар. Аммо, у туфайли сизнинг обрўйингизга путур етади. Одамлар “адолати билан ном чиқарган шоҳ битта ҳайвонни деб бир инсоннинг умрига зомин бўлди” деб маломат қилишади.

Вазирнинг бу гапини  эшитган Анушервон фикридан қайтиб, отбоқарни озод этган экан. Кўриниб турибдики, ўтмишда ҳукмдорлар ҳар бир ишни амалга оширишда ҳам халқнинг, ҳам Ҳақнинг назарини ҳис этиб туришган.

Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси юридик энциклопедиясида жамоатчилик назорати – бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар фаолияти устидан фуқаролар, уларнинг бирлашмалари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа тузилмалари (институтлари), шунингдек давлат ва нодавлат органлари таркибида тузилган жамоатчилик органлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назорат эканлиги қайд этилган.

Жиноят кодексининг 6-моддасида ҳам жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки жамоалар жиноят содир этган шахслар аҳлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилиниш мумкинлиги эслатилади.

2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида ўзига хос ҳодиса бўлди, деб бемалол айта оламиз.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,   ўзини ўзи бошқариш органлари, қонуний  рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Давлат органлари  ва мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, давлат ва жамият манфаатларига қаратилган қонун ва қарорлар ижроси, мутасаддилар зиммасига юклатилган вазифалар, давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқалар жамоатчилик назоратининг объекти бўлиб хизмат  қилади.

Президентимиз  2019 йилнинг 13 декабрь куни “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорда аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниши назарда тутилган. Шунингдек,  шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига шахс ушланганидан сўнг унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзолари,  қариндошлари ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш мажбурияти юкланди. Яъни ушбу қарорга кўра, энди ҳеч бир фуқаро қандайдир жиноятга алоқадорликда гумон қилинса,  бир пайтлардагидек, ўз-ўзидан “йўқолиб” қолмайди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳам қайсидир маънода одамар назорати остида бўлади.

Албатта бу тушунча қонунчилигимизда бугун ё кеча кириб қолгани йўқ. Аммо, аввааллари “жамоатчилик назорати” шунчаки қоғоздагина акс этадиган, амалда етарлича  куч ёки салоҳиятга эга бўлмаган тушунчалар эди холос.

Дейлик, бундан тўрт-беш йиллар олдин тегишли идоралар, мансабдор шахсар томонидан томонидан тайёрланадиган норматий ҳужжатлар, қонун ва қарорларни қабул қилишда оддий одамларнинг фикри эътиборга олинармиди? Бугун эса, қабул қилинаётган муҳим қарор ва қонун лойиҳалари махсус порталларда ойлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Касби-кори, ёши, маълумоти, мавқеидан қатъи назар юзлаб одамларнинг шу лойиҳага муносабати ўрганилади, фикрлар йиғилиб таҳлил қилинади, шундан кейингина ушбу ҳужжат қабул қилиниши мумкин.

Бир пайтлар вазирлар ёки вилоят ҳокимларининг омма олдига  чиқиб интервью бериши, оддий одамлар блан жойларда сайёр қабуллар ўтказиши ўта нодир ҳодиса саналарди. Бугун ҳар бир амалдорнинг босган қадами, айтган сўзи, қилган иши ­ халқ назоратида. “Қовун туширди”ми, одамларнинг қизғин муҳокамасига, бошқача айганда “тренд”га кўтарилади. Агар амалдор ўзини ҳақ деб билса, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб изоҳ беради, ноҳақ бўлса, узр сўрайди. Бу ҳам ўз навбатида жамоатчилик фикри ва назоратининг амалий натижаси, ҳаётий ифодасидир.

“Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич” деган мақол бир қарашда бироз қўполдек туюлса-да, бугунги кундаги раҳбарларнинг фаолиятига ҳам муносиб баҳо бўла олади. Чунки, ўзининг, ишининг ҳалоллигига ишонч ҳосил қилган раҳбар эл нигоҳидан, жамоатчилик билан юзма-юз чиқишдан қўрқмайди. Буни бир қатор раҳбарлар, хусусан адлия вазирининг онлайн тарзда халқ билан қилаётган мулоқотидан ҳам кўришимиз мумкин. Бундай тадбирлар шаффофликни, адолатни таъминлашда, халқнинг давлатга бўлган ишончини оширишда  катта ўрин тутади.

Бугун кўпиган идора ва ташкилотлар қошида жамоатчилик кенгашлари ташкил қилинмоқда. Давлат томонидан эл-юрт манфаати, халқнинг фаровон турмуши, моддий ва маънавий ҳаётини яхшилаш мақсадида ажратилаёган маблағлар, амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик вакиллари томонидан назоратга олинмоқда.

Чиндан ҳам, халқнинг назари ­- ­ Ҳақ назар! Халқ ўз фаровонлиги учун амалга оширилаётган ишлар, чиқарилаётган қарорларжа бевосита иштирок этишга ҳақли. Бу унинг ҳам инсоний, ҳам конституцион ҳуқуқидир.

Рустам Жабборов,

 “Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

“Жвамият газетаси 11.12.2020 №49 (726)


БУ КУРАШНИНГ ТАРИХИ УЗУН…

Ер юзида коррупция пайдо бўлибдики, унга қарама-қарши кучлар ҳам мавжуд. Бугунга қадар ҳали бирор бир мамлакат бу офатни таг-туги билан йўқ қилолгани йўқ.

Сир эмас, коррупция жамият учун кўплаб салбий оқибатларга олиб келади. Хусусан, давлат органларининг фаолиятига нисбатан аҳоли онгида салбий қарашни шакллантиради, мамлакат ривожига тўсқинлик қилади, инсон ҳуқуқларини шубҳа остига қўяди, ижтимоий ҳимоя тизимини заифлаштиради, товарлар ва хизматлар таннархини оширади, маҳсулот ва хизматлар сифатини пасайтиради. Бундай салбий оқибатлар саноғи шулар билан тугамайди, афсуски.

Коррупция лотин тилидаги corroptio сўздан олинган бўлиб, сотиб олиш, бузилиш, йўлдан уриш сингари маъноларни беради. Қадимги Рим ёки Юнонистонда ҳам, ўрта асрларда Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ҳам давлат хизматидаги мулозимларнинг жиноятга қўл уриши, порахўрлик, тамаъгирлик сингари қусурлар бўй кўрсатган.

Азалдан ҳар бир мамлакатда турли замонларда бу иллатга қарши у ёки бу кўринишда курашиб келинган. Қонуний, ахлоқий ва диний манбалар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларни ҳар доим қоралаб келган. Жумладан, ислом динида ҳам бу иллат тақиқланади. Хусусан, Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 188-оятида: “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг”, дея  марҳамат қилинади. Шу сабабли ўтмишда буюк аждодларимиз ҳам давлатнинг илдизига болта урадиган салбий одатларни қатъий қоралаганлар. Алишер Навоийнинг бир рубоийси ҳам айнан шу хусусда:

То хирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,

То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,

То зулму ситам жониға бедод ўлмас,

Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

Яъни  юртда очкўзлик, баднафслик, тамагирлик, адолатсизлик барҳам топмас экан, халқ фаровонлиги, одамларнинг розилиги, мамлакат ободлигини таъминлаб бўлмайди.

Тарихимизга назар ташласак, коррупциянинг дастлабки шакллари  бизнинг юртимизда ҳам мавжуд бўлганини кўрамиз. Бинобарин, унга қарши кураш ҳам узоқ тарихга эга.

Жумладан, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида ҳам порахўрлик, адолатсизлик, таниш-билишчиликка йўл қўйган давлат хизматчилари аёвсиз жазоланган. Амир Темур 1400 йилда Озарбайжонда бошқарув ишларида бир қатор хатоликларга йўл қўйган, натижада халқнинг кескин норозилигига сабабчи бўлган амалдорларни жазога тортган, ҳатто ўз ўғли Мироншоҳ ҳам унинг ғазабидан “бебаҳра” қолмаганди.

Ўз даврида Мирзо Улуғбек ҳам давлат тизимидаги шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳаракатларнинг олдини олишга катта эътибор берган, давлатда пул ва солиқ ислоҳотларини ўтказган, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштирган, бу эса айрим амалдорларнинг манфаатига зид келгани учун тажрибасиз ўғли Абдулатифнинг қўли билан уни маҳв этишган эди.

1469 йилда Ҳиротда маҳаллий солиқчиларнинг ҳаддан ортиқ жабр-зулмидан тўйган халқ бош кўтарган, бу зиддият бевосита Алишер  Навоий иштирокида ҳал қилинган, айбдорлар қаттиқ жазоланган.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ўзига хос механизми шакллана бошлаган эди. Кейинчалик Ўзбекистон ҳукумати бу масалада йирик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Жумладан, 2008 йили мамлакатимиз БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”сига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига ҳам аъзо бўлди.

Кейинги йилларда бу балойи азимга қарши курашиш юртимизда янги босқичга кўтарилди. 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонун, 2019 йил 27 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. 2020 йил 26 июнь куни Президент қарори билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган кенг қамровли саъй-ҳаракатлар кенг йўлга қўйилганидан дарак.

Бироқ, халқаро миқёсдаги кўрсаткичларимиз ҳавас қиларли даражада эмас. Халқаро коррупцияга қарши кураш нодавлат ташкилоти – Transparency International ташкилотининг 2020 йил бошида эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон 180 мамлакат орасида 153 ўринда қайд этилган. Мана шу рақамнинг ўзиёқ ҳали бу йўналида мамлакатимизлда кўпгина ишлар амалга оширилиши лозимлигини кўрсатади.

Хуллас бу курашнинг тарихи узун. Уни илдизи билан қуритиш учун эса, ҳамжиҳатлик, бирдамлик, мустаҳкам ирода керак бўлади.

Рустам Жабборов,

Адлия вазирлиги масъул ходими

“Жамият 11.09.2020 №36


Жамоатчилик назорати: давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк

Ўзбекчиликда қон-қонимизга сингиб кетган тушунчалар, одату анъаналар бор. Ҳар бир ишни қилишдан аввал, унинг натижаларини бошқалар нигоҳи билан ўлчаб кўрамиз. “Одамлар бунга қандай қараркин?” дея ўзимизга-ўзимиз савол берармиз. Қилган ишимиз кутилганидек натижа бермаслигига кўзимиз етса, “одамлар олдида уятга қолмасимикнмиз?” деб андиша қиламиз. Кутилган самарага эришсак “хайрият, эл олдида юзимиз ёруғ бўлди” деб енгил тортамиз. Азалдан боримиз ҳам, йўғимиз ҳам эл билан.

Ҳар доим миллий қадриятларимиз эл-+улус манфаатлари, жамоатчилик назорати билан уйғун тарзда ривожланиб келган. Ҳамиша элнинг фикри билан кенгашиб иш тутган кишилар эр ардоғида бўлиб келишган. “Кенгашли тўй тарқамас” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Аксинча, эл назаридан қолиш, элдан ўзини олиб қочиш буюк мутафаккирлар назарида ҳам номақбул амаллардан саналган:

Эл қочса бировдин эл ёмони бил ани,

                   Аҳволида идбор нишонги бил ани,

                   Феъл ичра улус балои жони бил ани,

                   Олам элининг ямон-ямони бил они,

– дейилида ҳазрат Навоий рубоийларида. Шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам халқнинг назари, жамоат  фикри  ҳақида сўз юритаркан, барчани яхшилик қилишга, яхши ном қолдиришга ундаган эди:

Бори элға яхшилиқ қилғилки, мундин яхши йўқ,

                   Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз “Тузулар”ида бошқарув жараёнида жамоатчиликнинг фикрига таяниш лозимлиги, ҳар кимдан фикр олиб, улардан қай бири фойдалироқ бўлса, вақтида фойдаланиш лозимлигини эслатиб ўтганлар.

Ривоят қилишларича, Анушервоннинг жуда чиройли ва учқур оти бўлиб, унга қаттиқ боғланиб қолган экан. Кунларнинг бирида отбоқарнинг айби билан тулпор касалликка чалиниб, нобуд бўлибди. Бундан ўзини йўқотиб қолган Анушервон отбоқарни ўлимга ҳукм қилмоқчи бўлиб, вазири Бузуржмеҳрга юзланибди. Доно вазир шоҳнинг аҳдидан қайтаришнинг жуда ақлли йўлини топибди:

-Шаҳаншоҳ тўғри йўл тутдингиз. Сизнинг учар арғумоғингизни ўлимдан  асраб қолмаган бу нобакор ўлимга мустаҳиқ. Аммо, у яна бир оғир гуноҳга қўл урди. Бу пасткаш отбоқарни ўлимга ҳукм қилсангиз, у қилмишига яраша жазосини олар. Аммо, у туфайли сизнинг обрўйингизга путур етади. Одамлар “адолати билан ном чиқарган шоҳ битта ҳайвонни деб бир инсоннинг умрига зомин бўлди” деб маломат қилишади.

Вазирнинг бу гапини  эшитган Анушервон фикридан қайтиб, отбоқарни озод этган экан. Кўриниб турибдики, ўтмишда ҳукмдорлар ҳар бир ишни амалга оширишда ҳам халқнинг, ҳам Ҳақнинг назарини ҳис этиб туришган.

Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси юридик энциклопедиясида жамоатчилик назорати – бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар фаолияти устидан фуқаролар, уларнинг бирлашмалари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа тузилмалари (институтлари), шунингдек давлат ва нодавлат органлари таркибида тузилган жамоатчилик органлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назорат эканлиги қайд этилган.

Жиноят кодексининг 6-моддасида ҳам жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки жамоалар жиноят содир этган шахслар аҳлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилиниш мумкинлиги эслатилади.

2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида ўзига хос ҳодиса бўлди, деб бемалол айта оламиз.

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,   ўзини ўзи бошқариш органлари, қонуний  рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Давлат органлари  ва мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, давлат ва жамият манфаатларига қаратилган қонун ва қарорлар ижроси, мутасаддилар зиммасига юклатилган вазифалар, давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқалар жамоатчилик назоратининг объекти бўлиб хизмат  қилади.

Президентимиз  2019 йилнинг 13 декабрь куни “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорда аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниши назарда тутилган. Шунингдек,  шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари зиммасига шахс ушланганидан сўнг унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзолари,  қариндошлари ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш мажбурияти юкланди. Яъни ушбу қарорга кўра, энди ҳеч бир фуқаро қандайдир жиноятга алоқадорликда гумон қилинса,  бир пайтлардагидек, ўз-ўзидан “йўқолиб” қолмайди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳам қайсидир маънода одамар назорати остида бўлади.

Албатта бу тушунча қонунчилигимизда бугун ё кеча кириб қолгани йўқ. Аммо, аввааллари “жамоатчилик назорати” шунчаки қоғоздагина акс этадиган, амалда етарлича  куч ёки салоҳиятга эга бўлмаган тушунчалар эди холос.

Дейлик, бундан тўрт-беш йиллар олдин тегишли идоралар, мансабдор шахсар томонидан томонидан тайёрланадиган норматий ҳужжатлар, қонун ва қарорларни қабул қилишда оддий одамларнинг фикри эътиборга олинармиди? Бугун эса, қабул қилинаётган муҳим қарор ва қонун лойиҳалари махсус порталларда ойлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Касби-кори, ёши, маълумоти, мавқеидан қатъи назар юзлаб одамларнинг шу лойиҳага муносабати ўрганилади, фикрлар йиғилиб таҳлил қилинади, шундан кейингина ушбу ҳужжат қабул қилиниши мумкин.

Бир пайтлар вазирлар ёки вилоят ҳокимларининг омма олдига  чиқиб интервью бериши, оддий одамлар блан жойларда сайёр қабуллар ўтказиши ўта нодир ҳодиса саналарди. Бугун ҳар бир амалдорнинг босган қадами, айтган сўзи, қилган иши ­ халқ назоратида. “Қовун туширди”ми, одамларнинг қизғин муҳокамасига, бошқача айганда “тренд”га кўтарилади. Агар амалдор ўзини ҳақ деб билса, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб изоҳ беради, ноҳақ бўлса, узр сўрайди. Бу ҳам ўз навбатида жамоатчилик фикри ва назоратининг амалий натижаси, ҳаётий ифодасидир.

“Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич” деган мақол бир қарашда бироз қўполдек туюлса-да, бугунги кундаги раҳбарларнинг фаолиятига ҳам муносиб баҳо бўла олади. Чунки, ўзининг, ишининг ҳалоллигига ишонч ҳосил қилган раҳбар эл нигоҳидан, жамоатчилик билан юзма-юз чиқишдан қўрқмайди. Буни бир қатор раҳбарлар, хусусан адлия вазирининг онлайн тарзда халқ билан қилаётган мулоқотидан ҳам кўришимиз мумкин. Бундай тадбирлар шаффофликни, адолатни таъминлашда, халқнинг давлатга бўлган ишончини оширишда  катта ўрин тутади.

Бугун кўпиган идора ва ташкилотлар қошида жамоатчилик кенгашлари ташкил қилинмоқда. Давлат томонидан эл-юрт манфаати, халқнинг фаровон турмуши, моддий ва маънавий ҳаётини яхшилаш мақсадида ажратилаёган маблағлар, амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик вакиллари томонидан назоратга олинмоқда.

Чиндан ҳам, халқнинг назари ­- ­ Ҳақ назар! Халқ ўз фаровонлиги учун амалга оширилаётган ишлар, чиқарилаётган қарорларжа бевосита иштирок этишга ҳақли. Бу унинг ҳам инсоний, ҳам конституцион ҳуқуқидир.

Рустам Жабборов,

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

“Жвамият газетаси 11.12.2020 №49 (726)


“ОҚҚУЮНЛИ МУХЛИСЛАР ДЕВОНИ” – МИСРДАН ТОПИЛГАН НОДИР ДУРДОНА

Сир эмас,   Бугун дунёнинг турли мамлакатларида, йирик музей ва кутубхоналарида буюк бобокалонимиз Ҳазрат Мир Алишер Навоий қаламига мансуб ўнлаб нодир қўлёзмалар сақланмоқда. Маълумки, Мир Алишер Навоий ижоди нафақат бугунги кунда, балки ўз даврида ҳам жуда ката ҳудудларни қамраб олган, шоир тириклик чоғидаёқ унинг  ижоди чор тарафга тарқалиб улгурган эди.

Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида ўзининг ютуқларидан ҳақли равишда фахрланиб, шу мисраларни битган эди:

Олибмен таҳти фармонимға осон,

Черик чекмай Хитодин то Хуросон

Хуросон демаким, Шерозу Табриз,

Ки қилмишдур найи килким шакаррез.

Бу шеърий парчада  ўз даврида Навоий ижодига туркий ва форсий халқлар яшайдиган жуда катта ҳудуд назарда тутилган. Харитани кўз олдингизга келтиринг: Шарқий Туркистондан то Эроннинг ғарбий ҳудудлари Навоийнинг асарларидан баҳраманд бўлган.      Бу пайтда Эрон, Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Ироқ сингари мамлакатлар ҳудудида Оққўюнлилар (тўғрироғи Оққўйлилар) сулоласи (1378–1508) ҳукмронлик қиларди. Улар ҳам Темурийлар сингари адабиёт ва санъат тараққиётига катта эътибор қаратган.

Тарихий маълумотларга қараганда, бу даврда туркий тил ва адабиёт кенг ривожланган. Ушбу давр Қуръони карим туркий тилга таржима қилинган, бу тилда ижод қилган шоирлар, тарихчилар рағбатлантирилган.

Ҳазрат Навоийнинг ҳаётлик чоғида  бу давлат ҳудудида алоҳида девон тартиб этилиши фикримизни тўла маънода исботлайди. Шу пайтга қадар Навоий тириклигида  унинг мухлислари томонидан яратилган биргина девон бизгача етиб келган, деган фараз ҳукмрон эди. Навоий ёшлик пайтида ўз ижодидан тўла қониқиш ҳосил қилмагунча шеърларини девон кўринишига келтиришга унча шошилмаган.

Алишер Навоий ўзи тартиб берган дастлабки девони – «Бадойиъ ул-бидоя» дебочасида:  «…халойиқ аросида минг байт – икки минг байт ортуғроқ-ўксукракким ўзлари жамъ қилиб эрдилар, бағоят машҳур бўлуб эрди» дейди, яъни  1000–2000 байтдан ортиқроқ шеърларни одамлар ўзлари тўплам шаклига келтиришгани ва у анча шуҳрат қозонганини ёзади.

Бу ўрин Навоий ўша “Илк девон”ни назарда тутгани бўлиши мумкин. Аммо, шу пайтга қадар тахминан ўша пайтларда яратилган яна бир нодир манба борлигини кўпчилик билмасди. У 2012 йилда навоийшунос олим, филология фанлари доктори  Афтондил Эркинов томонидан аниқланган ва айни пайтда ҳар тарафлама тадқиқ қилинаётган “Оққўюнли мухлислар девони эди.

Ушбу қўлёзма ҳақида илк маълумотлар 1935 йилда нашр этилган Қоҳира кутубхонасидаги расмли қўлёзмалар феҳристида учрайди. Қўлёзманинг қандай Мисрга бориб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ушбу давлатда асрлар давомида бир қанча туркий сулолалар (мамлуклар, тулунийлар, усмонийлар ва ҳ.к.) ҳукмронлик қилганини ҳисобга олсак, Мисрда туркий адабиётга камида сарой муҳитида қизиқиш катта бўлгани ўз-ўзидан равшанлашади. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари қадимий нусхаларидан бири  айнан Қоҳирадан топилгани ҳам бежиз эмас. Таниқли ўзбек шоири Сайфи Саройи (XVI аср) ҳам умрининг катта қисмини Мисрда яшаб ўтказган ва шу ерда ижод қилган.

Шундай экан, Навоийнинг Оққўюнлилар даврида тузилган девони айнан Мисрдан топилгани у қадар ажабланарли ҳолат эмас.

Девон хотимасидаги маълумотларга эътибор қаратсак, у  876 йили ражаб ойининг 12-куни, (1471 йили 24 декабрда) кўчирилган. Бу пайтда Навоий ҳали ўттиз ёшли йигит эди. Девон навқирон шоирнинг кечинмалари, хаёлот олами, орзу-умидлари, тасаввурларини англашимизга йўл очади.

Бу нодир топилманинг яна бир қимматли томони унинг  ҳамюртимиз – Абдурраҳим Хоразмий томонидан кўчирилганидир. У оққўюнлилар давлатида ном чиқарган хаттотлар сулоласининг атоқли вакили эди. Унинг отаси Абдураҳмон ва иниси Абдулкаримлар ҳам ўз даврининг хушнавис хаттотлари сифатида ном чиқаришган.

Сафавийлар сулоласининг вакили Сом Мирзо (1517–1576) ўзининг  «Туҳфаи Сомий» тазкирасида Абдураҳим Хоразмийни Мавлоно Анисий номли шоир сифатида таништириб, 30 йилдан кўпроқ Оққўюнлилар саройида хизмат қилганини қайд этган.

Девон кўчирилган пайтда, 1471–1478 йиллари оралиғида Шероз шаҳрида Оққўюнлилар ҳукмдори Узун Ҳасаннинг ўғли,  шаҳзода Султон Халил  ҳокимлик қиларди. Мутахассислар фикрича, девондаги иккита миниатюранинг муаллифи деб тахмин қилинган рассом Дарвиш Муҳаммад ҳам айнан шу ҳукмдор саройида хизмат қилган. Мазкур миниатюрада от устида турган шоҳона либосдаги йигит ҳам айнан Султон Халилнинг ўзи бўлиши мумкин.

1471 йили, ҳали 30 ёшлардаги шоир Навоий Оққўюнлилар саройи китобхонлари орасида эҳтиром топган ва улар Навоий шеърларини ўзлари сайлаб олиб, девон шаклида тартиб берганлар. Бу кезларда туркий муҳитда Навоий шоир сифатида танилиб, Ҳусайн Бойқаро саройидаги сиёсий фаолиятини эндигина бошлаётган эди.

Бу даврда Оққўюнлилар давлатида Навоий ижодига қизиқиш катта бўлгани табиий. Қолаверса, Оққуюнлилар Ҳусайн Бойқаро саройига намунавий муҳит сифатида қарашган. Навоий девонидан ташқари Анисий Абдураҳмон Жомий шеърларини ҳам кўчиргани тахмин қилинади. Балки, темурийлар давлати  адабиётига алоҳида ҳурмат кўрсатиш орқали уларнинг ҳарбий ва сиёсий мададига кўз тиккан бўлиши ҳам мумкин. Чунки, Султон Халил ҳам тахтга даъвогарлардан бири эди. У 1478 йили фақатгина олти ой мобайнида Оққуюнлилар ҳукмдори бўлиб,  пойтахт  Табризда яшаган.

Девоннинг яна бир ажойиб хусусияти унинг тили билан боғлиқ. Қўлёзма билан танишган, аммо Навоий ижодидан бехабар китобхон уни бир ўқишда ўғуз туркчасида ижод қилган шоирнинг девони деб ўйлаши табиий. Масалан:

Гўрали ҳуснунгни зору мубтало ўлдум санга,

Не балолу гун эдиким, ошно ўлдум санга.

Ҳар неча дедимки гун-гундин узам сандан гўнгул,

Ваҳки, гун-гундин батаррак мубтало ўлдум санга.

Ман ҳачан дедим: «Вафо қилғил манга» зулм айладинг,

Сан ҳачан дединг: «фидо ўлғил манга» ўлдим санга.

Кўриниб турибдики, машҳур ғазалдаги сўзлар ўғуз туркчаси (бугунги турк, озарбойжон туркман, гагауз, қримтатар  тиллари туркий тиллар оиласининг ўғуз гуруҳига киради)га мослаштирилган. Чунки, ўша даврда Оққўюнли давлатида асосан туркий тилнинг ўғуз лаҳжасида гапирилган, сарой шеърияти ҳам асосан шу тилда битилган. Шу сабабли мазкур девон Оққўюнлилар адабий муҳити вакили томонидан таҳрир (қисман таржима) қилинган бўлиши мумкин.

“Оққўюнли мухлислар девони”даги шеърларнинг аксарияти Навоийнинг Самарқандда яшаган йилларида ёзилган бўлиши эҳтимоли юқори эканлиги билан ҳам қадрлидир. Чунки, Навоий ижодида унинг Самарқандда яшаган даври жуда катта ўрин тутади. Шунингдек Самарқанд муҳитига ҳам Навоийнинг ижоди катта таъсир кўрсатган. Шоирнинг девонлари ҳудуд котиблари томонидан алоҳида эътибор билан китобат қилинган.  Шу нуқтаи назардан қараганда, “Оққўюнли мухлислар девони”га киритилган, лекин “Илк девон”дан жой олмаган ғазалларнинг ҳар бири бевосита Самарқанда ёзилган бўлиши мумкин. Навоийнинг Самарқандда яшаган даврини навоийшунослар тўрт йил, яъни 1465-1469 йиллар деб белгилашади.

Кўпгина  ғазалларда бевосита Навоийнинг таржимаи ҳолига тааллуқли жиҳатлар ҳам яққол кўриниб қолади. Жумладан, “Оққўюнли мухлислар девони”даги бир   ғазалнинг сўнгги байти алоҳида диққатни тортади:

Эй Навоий, бир сори ўлди бу ғамлар чун санга,

Азми даргоҳи шаҳи олийжаноб ўлди яна.

Маълумки, 1469 йилда ҳирот тахтини эгаллаган Ҳусайн Бойқаро Самарқандга макитуб йўллаб, Алишер Навоийни Ҳиротга чорлайди. Бу хабарни эшитган навоий дарҳол Ҳирот томон йўлга тушади. Юқорида байтда ҳам айни ўша ҳолат наўарда тутилгандек.

Нима бўлганда ҳам, бу девони  ҳазрат Навоийга бўлган беқиёс ҳурмат ва эътиборнинг гўўзал намунаси деб айтишимиз мумкин.  

Рустам Жабборов,

Самарқанд Давлат университети  тадқиқотчиси

“Зарафшон” газетаси, 2020 йил 19 ноябрь


ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ:

Тавсиф, таҳлил ва тавсиялар

Албатта, ҳар бир инсоннинг ахборот олиши, тўплаши ва тарқатиши қонунан кафолатланган. Аммо, олинаётган ва тарқатилаётган ҳар қандай ахборот ишончли, хавфсиз ва холис бўлиши, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказмаслиги керак. Зотан, бугунги тараққий этган дунёда ахборот ҳар қандай қуролдан кучли эканини ҳеч ким инкор этолмайди.  Ахборот кураши бугун   турли кўринишларда, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида, анъанавий ва замонавий кўринишда амалга оширилмоқда.

Халқаро  Элекроалоқа иттифоқининг 2019  йил 5 ноябрдаги  маълумотига кўра,  дунёда 4,1  миллиард киши, яъни сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи   интернетдан фойдаланмоқда ва бу кўрсаткич тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда дунёда юзлаб ижтимоий тармоқлар очилган бўлиб, ҳар бири 10 миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган тармоқлар сони 20 дан ошади. Мазкур тармоқлардаги аккаунтларнинг умумий сони 6 миллиарддан кўпроқ.

Тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг асосий қисмини 16 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бугунги кунда ёшларнинг деярли барчаси ижтимоий тармоқларда фаоллигини  эътиборга оладиган бўлсак, бу тармоқларнинг қанчалик жиддий куч эканини тасаввур қилиш қийин бўлмай қолади.

Маълумки ҳар бир ижтимоий тармоқда исталганча дўст орттириш, турули гуруҳларга аъзо бўлиш, улашилган ҳаволаларга (поделинных ссылок)  кириб кўриш, тарқатилган материалларга “лайк” босиш, ўз қарашларини тарғиб қилиш имкониятлари мавжуд.

Ижтимоий тармоқларнинг қулай жиҳатларидан   илм-фан, техника ва тезхнологиялар, адабиёт ва санъат, жумладан ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам фаол фойдаланилмоқда.

Жумладан, ижтимоий медиа ҳуқуқий тарғиботни ошириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги энг қулй ва оммабоп воситаси эканини бугун ҳеч ким инкор этолмайди. Фақат, бу воситадан фойдаланиш самарадорлигини оширишда унинг имкониятлари, шу билан бирга контентнинг қизиқарли ва жозибадорлигини ошириш, тарғибот материалларининг халқчил, оммабоп, осон тилда ва усулда тайёрланишига эришиш лозим.

Бугун юртимизда аҳолининг  катта қисми, ҳатто ёши катталар ҳам интернет, хусусан ижтимоий тармоқлардан кундалик юмушлар учун кенг фойдаланишмоқда. Бугун “Ютуб”, “Телеграм”, “Фейсбук”, “Твиттер” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий мавзудаги юзлаб гуруҳлар, бот ва каналлар, аккаунтлар фаолият кўрсатади. Уларнинг айримлапри аллақачон юз минглаб обуначиларни жамлаб улгурган.

         Ижтимоий тармоқларнинг пайдо бўлиши бутун дунёни икки қисмига бўлиб юборди: онлайн ва оффлайн. Улар ёрдамида мусиқа тинглаш, китоб ўқиш, суратлар томоша қилиш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш мумкин. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий тармоқлар ҳаётимизни анча осонлаштириш баробарида улар бизни ўзига янада кучлироқ жалб этмоқда.

Ижтимоий тармоқ тилимиздаги ҳали оҳори тўкилмаган атамалар қатоирдан чиқмаган бўлса-да, унинг илдизлари анча узоққа бориб тақалади. У ҳақидаги ибтидоий тасаввурлар бир қатор ёзувчиларнинг асарларида ҳам учрайди. Жумладан, Томас Мор, Герберт Уэльс, Жорж Оруэлл, Рей Брэдбери, Генри Слизар, Жанни Родари  сингари адибларнинг асарларини мисол келтириш мумкин.

Бугунги замонавий блоглар, ижтимоий тармоқлар, интернет тизими рус ёзувчиси ва файласуфи Владимир Одоевскийниннг (1803-1869) “4338-йил” романида ҳам ўз аксини топган эди. 1837 йилда ёзилган ушбу китобда тасвирланган манзаралар нимаси биландир XXI  асрни эсга солади. Унда тасвирланишича, турли уйлар ўртасида магнетик телеграф мосламалари ўрнатилган бўлиб, одамлар ўз уйларидан чиқмасдан бир-бирлари билан мулоқот қиладилар. Ушбу мосламалар орқали улар ўз оилаларида юз бераётган воқеа-ҳодисалар, жамиятдаги ўзлари, кундалик маиший масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Албатта, ўша пайтда ўқувчилар бу тафсилотларга шунчаки адибнинг тахайюл маҳсули ўлароқ қараганлар. Орадан бир ярим асрдан кўпроқ вақт ўтиб. Бу тахайюл ҳақиқатга айланиши ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмаган бўлса керак.

“Ижтимоий тармоқ” атамасини муомалага 1954 йилда социолог Жеймс Барнс киритган бўлиб, ўша пайтларда унинг интернетга бирор бир алоқаси бўлмаган ва унга шундай таъриф берилганди:

Ижтимоий тармоқ – ижтимоий объектлар ҳисобланадиган (одамлар ва ташкилотлар) тугунлар гуруҳи ва улар орасидаги алоқалар (ижтимоий муносабатлар)дан таркиб топган ижтимоий тузилмадир”.

Оддийроқ қилиб айтганда, ижтимоий тармоқ – бу маълумотлар, бир тарафлама ёки икки тарафлама алоқаларга эга бўлган одамлар гуруҳидир.

1969 йилда Интернет тармоғи пайдо бўлиши билан Жеймс Барнснинг назарияси долзарб аҳамият касб эта бошлади. Бу эса, ўз навбатида ижтимоий тармоқларнинг “халқаро ўргимчак тўри”да ижтимоий тармоқларнинг янада кенг оммалашувига олиб келди.

Компьютер техникаси ёрдамида яратилган илк ижтимоий тармоқ 1971 йилда яратилган бўлиб, унинг аъзолари ўша пайтларда муомаада бўлган ARPANET тизими орқали ўзаро маълумот алмашишган. Орадан 17 йил ўтиб, 1988 йилда финляндиялик олим Ярко Ойкаринен «IRC» – қайта транслация қилинадиган интернет-чатга асос солди. Бу эса фойдаланувчиларга реал вақт давомида ўзаро мулоқотга киришиш имконини берди.

Бугунги кўринишдаги дастлабки ижтимоий тармоқ – Classmates.com  илк бор америкалик Рэнди Конрадс томонидан тузилган. Унга дастлаб турли олий ўқув юртлари битирувчилари аъзо бўлишган.  Бу тармоқ орқали кейинчалик ҳар бир битирувчи ўз синфдоши ва курсдошини излаб топа оладиган бўлди. Шу тариқа  Classmates.com тезда оммалашди. Бизда бир пайтлар анча оммалашган  Одноклассники ҳам ушбу ижтимоий тармоқнинг русча кўриниши эди.

Келинг, биз шу пайтга қадар оммалашган айрим ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга қисқача таъриф бериб, уларда ҳуқуқий тарғибот қандай юритириши ҳақидаги тавсиялар, йўл-йўриқларимизни бериб ўтсак.

YouTube – фойдаланувчиларга видеомаҳсулотни сақлаб олиш, етказиб бериш ва кўриш имконини берувчи  видеохостинг ҳисобланади. Фойдаланувчилар тармоққа чиқарилган видеолавҳаларга изоҳ билдиришлари, баҳолашлари, сақлаб олишлари, бўлишишлари мумкин. 2012 йил январь ойида сайтга жойлаштирилган жами видеолавҳалар сони 4 миллиардга етган.

Бугунги кунда YouTube   халқаро реклама бозоридаги энг йирик платформалардан биридир. Биргина 2019 йил якунларига кўра, YouTube видеосервисидаги рекламадан тушган даромад  $15,15 млрдни ташкил этди.

Бу каналда иш юритиш ва кутилган натижаларга эришиш  учун Сиздан фақат ижтимоий тармоқлардаги фаоллик эмас, бошловчилик, режиссёрлик, журналистлик, продюсерлик маҳорати ҳам талаб этилади. YouTube  саҳифаси орқали минглаб, юз минглаб мухлисларига эга бўлган блогерлар жуда кўп. Ҳар бир интернет фойдаланувчиси деярли ҳар кеуни ҳуқуқий масалалар билан тўқнаш келади. YouTube эса бундай масалаларни очиб беришда муҳим платформа эканини кўпчиликка маълум.

Шу билан бирга YouTube видеоблог юритишнинг энг ишончли ва осон ҳамкорларидан бири саналади. Чунки, YouTube ўз аъзолари сонини ошишидан манфаатлар. Унда намойиш  этилаётган турли кўринишдаги материалар учун пул талаб қилмайди. Фақат бунинг эвазига сиз ушбу тармоқда жойлаган контент орасида (агар обуначилар сони 10 минг кишидан ошса) ўзига тегишли рекламаларни жойлаштиради ва бундан пул ишлаб олиш имкониятини ҳам тақдим этади.

YouTubeда бемалол йирик ҳажмдаги тарғибот фильмлари, видеороликлар, видеоблоглар, кўрсатувларни ҳам жойлаш мумкин. YouTube асосан видеоконтент учун мўлжалланган. Шу сабабли ундан интернет тезлиги юқори бўлган жойларда фаол фойдаланишади.

Facebook тармоғи бугунги кунда икки миллиарддан ортиқ аъзоси билан дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ бўлиб турибди. У фойдаланувчилар учун ўзи ҳақида суратлар ва маълумотлар бериш, дўстларни таклиф қилиш, улар билан хабар алмашиш, ўзининг ва бошқаларнинг “девор”ларида хабар қолдириш, “тасма”да айланаётган суратлар ва материалларни изоҳлаш, турли соҳа ва қизиқишлардан келиб чиққан ҳолда гуруҳлар яратиш имконини беради.

Тармоққа 2004 йил 4 февраль куни Гарвард университети талабаси Марк Цукерберг ҳамда унинг сабоқдош дўстлари Эдуардо Саверин, Дастин Москевиц, Крис Хьюз томонидан асос солинган. Тармоққа дастлаб фақат Гарвард университети, кейинчалик Бостондаги бошқа олий таълим муассасалари ва ниҳоят АҚШнинг барча университетлари  талабалари кира олишган бўлса, 2006 йилдан бошлаб, бутун дунёдан электрон почтага эга бўлган барча фойдаланувчилар бундай имкониятга эга бўлишган.

Ўзбекистон шароитида Facebook орқали  ҳуқуқий тарғибот материалоларини тарқатиш яхши самара бериши мумкин. Facebook нафақат бирор маълумотни қолдириш, балки у ҳақда бошқаларнинг фикрини, изоҳларини ўрганиш учун ҳам анча қулай. Facebookдан бугунги кунда дунёнинг деярли барча ҳудудларида фойдаланилиши бу тармоқдаги материалларни дунёнинг турли мамлакатларидаги ҳамюртларимиз билан ҳам бўлишиш имконини беради. Ҳар бир хабарга муносабат билдириш имконининг борлиги ҳуқуқий соҳадаги бирор бир ўзгаришни  жамоатчилик қандай қабул қилаётганини билишда муҳим ўрин тутади.

Ҳар бир пост хатосиз, содда, аниқ ва тўғри бўлиши керак. Имкони борича, инфографика, фотосурат, роликлардан фойдаланиш яхши. Чунки, аксарият фойдаланувчилар воқелик визуал қабул қилишни афзал кўради. Яъни, ўқишни эмас, кўришни хохлашади. Шу сабабли қайсидир қонун ёки қарор матнини саҳифага жойлаш ёки тегишли сайтга ҳавола (линк) бериш билан мақсадга эришиш қийин.

Тарғибот сўзи одамларни чўчитиб қўйиши мумкин. Шу сабабли одатда тарғибот имкон даражасида енгил, халқчил,  аҳоли осон хазм қиладиган даражада бўлиши керак. Қонун, қарор ёки фармондан тўғридан тўғри иқтибос ёки кўчирма келтиришдан қочиш керак. Чунки бундай матнларни ҳуқуқий сайтлардан ҳам бемалол топса бўлади.

Инстаграм – ижтимоий тармоқлар ичида юлдузи. Чунки бугун замонамизнинг барча юлдузлари ўша ерда. Балки шу сабаблидир инстаграм контингенти бугун ижтимоий тармоқлар орасида энг катта шиддат билан ўсаётган тармоқдир. У ерда реклама ва тарғибот катта масштабли ва салмоқли натжадор бўиши мумкин. Фақат инстграмни тўғр юритишни ва у ернинг “аҳолиси”нинг қизиқишларини ҳисобга олган мос контент тақдим қилишни билиш керак.

Инстаграмга олдин кирганнинг ошиғи олчи, уларни кузатувчилар аудиторияси аллақачон шаклланган ва содиқ. Бироқ бугунги кунда янги иштирокчи сифатида кириб бориб, бирданига бундай муваффақиятга эриши анча мушкул вазифа. Чунки рақобатчилар етарли, муштарийлар сони эса чекланган (айтганча, инстаграмда уларни фолловерлар деб аташади) Лекин эпласа бўлади, айниқса ўзбек тилида юритиладиган ҳуқуқий мавзудаги инстаблоглар деярли йўқлигини ҳисобга олсак.

Хўш, ишни нимадан бошаш керак? Қандай қилиб инстаграмга ҳуқуқий мазмундаги контентни тайёрлаш ва уни имкон қадар енгроқ аудиторияга тарқатиш мумкин? Аудитория билан мунтазам мулоқот қандай амалга оширилади? Нима қилиб инстафолловерларнинг эътиборини қозониш мумкин?

Одамларга таъсир ўтказиш – тарғиботчи учун жуда муҳим, зарур сифат. Аммо ижтимоий тармоқда обуначилар билан яқин, самимий алоқа ўрнатмай туриб, инфлюенсер бўлиш, яъни омманинг фикрига таъсир ўтказиш ва уни эргаштириш мумкин эмас. Ўқувчиларингиз сизни шунчаки ўқишлари кифоя эмас, улар сизга ишонишлари керак. Қандай қилиб одамларни ишонириш, уларга у ёки бу маълумотнинг фойдали ва керакли эканини уқдириш мумкин?

Инстаграмнинг бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқи шундаки, у ерда маълумотлар асосан позитив йўсинда тақдим қилинса, яхши оммалашади. Чунки инстаграм кўпинча гўзал, муаммосиз, ёрқин ҳаётни кўрсатадиган тармоқ.

Twitter сўзи инглизча tweet (чуғурлаш, вижирлаш, сайраш) сўзидан олинган бўлиб, сайровчи, бидирловчи, вижирловчи сингари маъноларни англатади. Ушбу ижтимоий тармоқда жойланган материалар, маълумотлар, постлар “твитлар” деб аталади.

2011 йилда бу ижтимоий тармоқ аъзолари сони 200 миллион киши эди, 2019 йил февраль ойида тармоқ аъзоларининг умумий сони 320 миллион кишидан ошган. 2009 йил август ойидаги тадқиқот натижаларига кўра, Twitter тармоғидаги жами хабарларнинг 41 фоизини дунёдаги ўзгаришлар билан боғлиқ мунозаралар, 38%ини оддий сўзлашувлар, 9%ини ретвитлар (такрорланган “твит”лар) 6%ини ўз-ўзини реклама, 4%ини спамлар, 4%ини янгиликлар ташкил қилган. 2017 йилдан бошлаб, Twitterдаги ҳар бир хабар ҳажми 280 та белгигача оширилди.

Мамлакатимизда Twitter фойдаланувчиларининг аксарият қисмини зиёли қатлам вакиллари ташкил этади. Твиттер ҳам секин-аста бошқа тармоқлар қатори оммалашиб бормоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, кўпгина йирик ахборот маҳкамалари, телеканаллар ва сайтлар машҳур сиёсатчилар, кино ва эстрада юлдузлари, давлат раҳбарларининг Twitterдаги саҳифаларидан бирламчи манба сифаьтида фойдаланидалар. Чунки машҳур инсонлар ўзларининг аниқ, лўнда фикрларини ифодалашда Twitter имкониятларидан кенг фойдаланишади.

Ҳуқуқий тарғиботда қисқалик ва аниқлик муҳим ҳисобланади. Айрим қонун ва қарорлардаги узундан-узоқ, мураккаб жумлалар Twitter учун хос эмас. Шу сабабли Twitterга  мўлжалланган тарғибот материаллари имкон қадар қисқа ва тушунарли бўлса, кўпчиликка манзур бўлади.

Телеграм– бугунги кунда энг кенг тарқалган мессенжерлардан бири. Россиялик дастурчи ва тадбиркор Павель Дуров томонидан 2011 йилда яратилган. Дастлаб ВКонтакте ижтимоий тармоғига асос солган ёш миллиардер Павель Дуров акаси Николай билан яширин ёзишмаларни амалга ошириш учун янги мессенжер яратади. У Кейинчалдик бу мессенжер катта тезликда оммалашади.

Телеграм мессенжери бугунги кунда 400 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга. Бу мессенжер асосан МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари, Эрон, Афғонистон, Малайзия сингари давлатларда кенг фойдаланилади.

Дастлаб фақат ёзишмалар ва хабар алмашиш мақсадида ташкил қилган  мессенжер йил сайин ўз имкониятларини кенгайтириб келмоқда. Бугун телеграм тармоғида ташкил этилган минглаб каналлар ахборот етказишдаги энг муҳим манбалар қаторидан ўрин олмоқда. Телеграм-гуруҳлар турли мақсадларда бирлашган жамоа аъзоларининг оммавий фикр алмашиши учун  энг ишончли воситаларидан бирига айланган. Турли корхона ва ташкилотлар учун жамоатчилик билан ишлашда автоматик тарзда фаолият кўрсатадиган телеграм-ботлар катта ёрдам бермоқда.

Мамлакатимизда Телеграм месенджери онлай-мулоқотнинг  энг қулай воситаси саналади. Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 70 %дан ортиғи Телеграм тармоғи хизматларидан фойдаланади. Бошқа ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фарқли ўлароқ, Телеграмнинг қамрови кенгроқ. Чунки, бу иловадан фойдаланадиганлар орасида турли ёшдагилар, ҳар хил қизиқиш ва касб-кор эгаларини учратиш мумкин.

Юртимизда телеграм-каналлар ахборот тарқатишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланиб улгурди. Бугунги кунда kun.uz, daryo.uz, koronavirus-info.uz сингари телеграм каналларнинг ҳар бири  бир миллиондан ортиқ ўқувчиларга эга. Шунингдек, кўпгина блогерларимиз ҳам ўз блогларини асосан Телеграм тармоғидаги каналлар орқали юритишни афзал кўришмоқда.

Бундай телеграм каналлар орасида ҳуқуқий тарғиботга йўналтирилганлари ҳам анчагина.  Улар қаторида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Кузатишлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, телеграм фойдаланувчилари қисқалик, аниқликни ёқтиришади. Шу боис, бу тармоқда ҳуқуқий мавзудаги хабарлар қисқа, тушунарли, содда, аниқ ва лўнда бўлиши лозим.

Телеграм-гуруҳлар ҳам бугунги кунда Ўзбекитстон медиа-маконида энг асосий ахборот манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг телеграм-каналдан фарқи гуруҳ аъзоларининг ҳар бири ўзи тайёрлаган ёки бош манбалардан олган маълумотни эълон қилиши мумкин. Албатта, гуруҳда ҳар хил савиядаги, ҳар хил қарашдаги инсонлар бўлиши мумкин. Шу боис уни мавзу жиҳатидан бошқариш, материалларни муайян “фильтр”дан ўтказишнинг имкони йўқ. Шундай бўлса-да, гуруҳнинг аъзолари томонидан фикрлар оқимини йўналтириб туриш мумкин.

Телеграм-каналда йирик матнларни худди сайт кўринишида юклаш учун алоҳида telegra.ph платформаси ҳам ташкил қилинган. Мазкур платформада ўз матнларингизни жойлаштириш учун алоҳида аккаунт очиш ёки рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Сиз платформа сайтига (telegra.ph) киришингиз билан мақола қўйиш учун ажратилган жой очилади. Сиз белгиланган қаторларга мақола номи, матн ва муаллиф номи (ўз номингиз)ни ёзсангиз кифоя. Агар сиз матн орасига виде ёки фотосурат жойламоқчи бўлсангиз, курсорни матннинг кераклди жойига келтириб ўртасиз.

Шунда эракннинг чап қисмида видео (< >) ва фото (фотоаппарат сурати) белгилари пайдо бўлади. Сиз исталган белгини босиб, телефон ёки компютерингиз хотирасидан зарур файлни матн орасига жойлайсиз. Матнни ўзингиз истагандек таҳрир қилишингиз, шрифт танлашингиз, бойитишингиз мумкин. “Чоп этиш” (Publish) буйруғини белгилашингиз билан матн платформадан жой олади. Унинг ҳаволасини кўчириб олиб, исталган кишига юборишингиз, телеграм-канал ёки бошқа манбага жойлашингиз мумкин бўлади.

Тик Ток. Бу ижтимоий тармоқ 2016 йилда Хитойда «ByteDance». Компанияси томонидан ишга туширилган бўлиб, асосан қисқа видеотасвирлар пламфтормаси ҳисобаланади. У дастлаб Хитойда ички фойдаланиш учун “Доуинь” номи билан очилган, кейинчалик халқаро бозор учун “Тик Ток” номи билан чиқарилган.

2019 йилда мазкур компания Тик Ток дастури орқали 300 миллион долларга яқин маблағ тўплаган. 2020-2021 йилларда компания 1 -6 миллиард доллар миқдорида фойда кўриши тахмин қилинмоқда.

Мазкур дастур контентини асосан мем, қўшиқлар, лабларни синхронлаш, комик видеолар ташкил қилса-да, айни пайтда ундан реклама, ижтимоий роликлар, ҳуқуқий тарғибот мақсадларида ҳам кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ушбу тармоқ фойдаланувчиларининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Тик Ток дастури орқали ёшларни янги тартиблар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, ҳуқуқий ислоҳотлар билан таништиришда ушбу тармоқдан унумли фойдаланиш мумкин.

Тик Ток платформасида ёш йигит-қизлар иштирокида енгил, юморга йўғрилган, содда ва қизиқарли кўринишда қисқа роликлар, савол-жавоблар, инфографикалар тарқатиш самара беради.

Бугун Ўзбекистон ёшлари орасида ниҳоятда оммалашиб бораётган бу ижтимоий тармоқдан йигит-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳам яхшигина фойдаланиш мумкин. Бунинг учун эса. Албатта Тик-Токдаги ёшлар нимага кўпроқ қизиқиш билдираётганини ўрганиш муҳим.

Тик-Ток қисқа видеолавҳалар, суратлар билан анча машҳур. Шу боис ушбу тармоқ орқали ҳуқуқий мавзудаги видеороликларни тарқатиш мумкин. Бунингучун албатта видеоролик ноанъанавий усулда, ҳамманинг, айниқса ёшларнинг эътиборини тортадиган мавзуда бўлиши керак.

Бугун интернет маконида турли ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар жуда кўп. Уларнинг барчасидан бирдек фойдаланишнинг имкони йўқ. Аммо, ҳар бирининг ўзига яраша қулайликлари, аудорияси борлигини ҳисобга олиб, уларнинг ҳар бири ҳақида хабардор бўлиш, аудитория билан ишлаш,  уларнинг имкониятларида халқимиз, юртимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш айни муддао бўлур эди.

Рустам Жабборов,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

 “Ҳуқуқ ва бурч” 2020 №12


Долзарб мавзу

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ  МАСАЛАСИ

Инсон Яратганнинг энг буюк ва бетимсол ижоди, коинот гултожи, дунёнинг зийнати сифатида шарафланади. Инсон ўлароқ дунёга келиш, туғилишнинг ўзи бахт. Аммо, турфа омиллар борки, Ер юзидаги инсонларнинг бирдек тўкис, фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришига имкон бермайди.

Аммо, дунё тарихидаги турлича қарашлар, сиёсий ёндашувлар, қуролли ҳаракатлар сабабли одамлар ўртасида тенгсизлик, номутаносиблик, табақаланиш сингари нохушликлар тўхтамайди. Ўтган асрда ҳам бу борадаги курашлар, интилишлар муттасил давом этди. Айниқса асрнинг биринчи ярмида иккита жаҳон урушини бошидан кечириб, 60 миллион жонни қурбон берган инсоният ўз тақдирини, келажагини белгилаш учун муҳим қарор қабул қилиши лозимлигини англаб етди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида инсониятга қарши амалга оширилган қатлу қирғинлар,  айниқса нацистлар Германиясининг концлагерларда содир этган жиноятлари инсоннинг умумэътироф этилган ҳуқуқларини қайд қилиш зарурлигини кўрсатди.

Ана шу мақсадда 1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган эди.

Ушбу деклаарциянинг қабул қилиниши том маънода  глобал фожеаларни бошидан кечирган дунёда тенглик, ҳақиқат ва адолатнинг тантанаси бўлди. Бу муҳим ҳужжат замирида инсоният вакилларининг ажралмас, туғма  ҳуқуқларини тан олиш,  эркинлик, адолат, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш,  инсон ҳаёти, эрки ва шаънига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга чек қўйиш,  тили, дини, терисининг ранги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳар бир инсоннинг бахтли ва тўкис фаровон яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ғояси ётади.

Мазкур халқаро ҳужжат Ер юзидаги ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлигини ва эркинлигини, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш,  таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳраланиш  ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

         Ҳужжатнинг 1-моддасида ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг эканликлари,  бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари кераклиги қайд этилган.

         Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодида халқлар, миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мавзуси асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Шоир жаҳон халқларига мурожаат этиб, уларни бир-бирига кўмакдош, елкадош, ҳамкор ва дўст бўлишга чақиради:

Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизгаким эрур ёрлиғ иш.

Алишер Навоий турли халқ ва миллат вакилларини чин дилдан севган, ҳурмат қилган. Шу боис, унинг барча асарларида турли халқ, дин, миллат ва элат вакиллари қаҳрамон даражасига кўтарилган. Масалан, Фарҳод хитойлик бўлса, Ширин  армани, Лайли ва Мажнун араб, Баҳром форс, Искандар юнон миллатига мансуб эди. “Лисонут-тайр”нинг  бош қаҳрамонларидан бири Шайх Санъон тарсо (христиан) қизини севиб қолгач, ишқ йўлида бутун обрў-эътибори, мавқеидан, ҳатто эътиқодидан  воз кечади.

Кўнгулни олса малоҳат била тафовут йўқ,

Хитоий ўлсуну ё армани ва ё ҳинду…

Бу мисраларда ҳам гўзаллик, меҳр-муҳаббат миллий тафовутлардан юқори туриши акс эттирилган.

Шоир “Ҳайрат ул-аброр” муқаддимасида Яратганнинг буюк қудрати ва буюклигини  зикр этаркан, бу оламнинг, тоғу-тошлар, ҳайвонот ва набототнинг  яратилишидан мурод инсон бўлганини эсга олади.

Конию ҳайвони, агар худ набот,

Ҳар бири бир гавҳари олий сифот.

Борчасини гарчи латиф айладинг,

Борчадин инсонни шариф айладинг.

Ҳазрат Навоий инсоннинг қанчалик буюк хилқат экани, унинг шаъни, обрў-эътибор ҳамиша устун туриши лозимлигини эътироф этган. Тарихий манбаларда буюк мутафаккир ўзга юртлардан паноҳ сўраб келганларга бошпана бергани, ўз ҳисобидан карвонсаройлар, хонақоҳлар, мактаб ва мадрасалар, шифохоналар ва мурувват уйлари барпо этгани ёзиб қолдирилган.

Ҳазрат  Навоий ўз навбатида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, ўз ҳамюртларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. “Илигимдин келганча, зулм тиғин ушотиб, мазлум жароҳатиға интихол малҳамин қўйдум” дейилади ҳазратнинг “Вақфия” асарларида.

Зотан, 1469 йилда Хуросон тахти Ҳусайн Бойқаро ихтиёрига ўтганидан сўнг, мамлакат адолат ўрнатиш, маҳаллий амалдорларнинг халққа нисбатан ноҳақликларини бартараф этиб, халқнинг норозилигини тўхтатишда, айбдорларни топиб жазолашда  ҳам Навоийнинг хизматлари катта бўлган эди. “Маҳбубул-қулуб” асарида битилганидек, мушукка риоят ­ кабутарға офатдур. Яъни золимга эрк бериш ожизлар учун мусибатдан бошқа нарса эмас.

Мир Алишер Навоий муҳрдор, “амири кабир” (бош вазир), Астробод ҳокими лавозимларида ишлаган пайтларида ҳам адолат ва инсонийлик йўлидан борди, мамлакатда тинчлик, осойишталик, фаровонликни таъминлашга ҳисса қўшди.

Шу билан бирга улуғ мутафаккир адолатсизлик, жабр-зулм кенг қанот ёйган, инсон шаъни, ҳақ-ҳуқуқлари топталган жойда ривожланиш тараққиёт бўлмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган:

         То хирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,

         То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,

         То зулму ситам жониға бедод ўлмас,

         Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

         Яъни  юртда очкўзлик, баднафслик, тамагирлик, адолатсизлик барҳам топмас экан, халқ фаровонлиги, одамларнинг розилиги, мамлакат ободлигини таъминлаб бўлмайди.

Навоий ҳазратлари ҳали ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари юзага келмаган, йирик халқаро қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган бир пайтда муаллифлик ҳуқуқларига етарлича эътибр қаратган, ҳурмат билан ёндошган эдилар.

Жумладан, “Мажолисун-нафоис” тазкирасида Ҳирот шоирлари ҳақида сўз юритиб, бошқаларнинг шеърини ўзининг ижод маҳсули сифатида ўқиб юрган Анисий тахаллусли бир шоирни танқид остига олганлар.

Бир ривоятга кўра, буюк шоир ёшлигида  дарвешдан эшитиб, ёдида қолган қуйидаги бир  байтдан ўз ғазалида фойдаланиш учун уни топиб, уй-жой, маош, иш билан таъминлаган экан. Мана ўша байт:

Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ,

         Кипригим шабнам тўкилган майсадин намнокроқ…

         Буюк Навоийнинг бебаҳо мероси ва шарафли ҳаёт йўли йиллар ўтса-да, замон ва макон сарҳадлари оша, эзгулик, адолат ва инсонпарварлик йўлидаги муҳим дастуриламал бўлиб келаётир.

Рустам Жабборов,

Филология масалалари бўйича фалсафа доктори

“Инсон ва қонун” 10.11.2020


Ифтихор

“ОНА ТИЛИМ, СЕН БОРСАН ШАКСИЗ…”

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганидан бери орадан 31 йил ўтди.

Ўзбек тили халқимизнинг энг катта бойлиги десак хато бўлмайди. Келинг байрам баҳона тилимизнинг замон ва макон миқёсидаги мавқеини бир таҳлил қилиб кўрайлик.

Олимларимизнинг айтишича, ўзбек тилининг илк илдизлари эрамиздан аввалги Х асрларга бориб тақалади. Айрим  турколог олимлар дунёдаги энг қадимий ёзма манбалардан бири бўлган, қадимги шумер тилида битилган “Гилгамеш” достонини таҳлил қилишганида унда туркий тиллар, жумладан бугунги ўзбек тилида ҳам фаол қўлланиб келаётган 300 га яқин сўз ва сўз бирикмаларини аниқлашган. Қарангки, ҳозирги тилимиздаги оз, ёз, эр, қиз, буз, қуш, қош сингари сўзлар бундан 30-40 аср илгари ҳам ҳозиргидек кўринишда бўлган экан. Айни пайтда қадимги шумер тили бўйича тадқиқотлар давом этаётир.

Эски ўзбек тили тарихда бугунгидан ҳам  кенгроқ миқёсда ишлатилганини бир қатор тарихий манбалар исботлайди. Бу тил Шарқда Хитойнинг марказий қисмидан тортиб, ғарбда Литва князлигига қадар, шимолда Олтин Ўрдадан жанубда то Мисрга қадар улкан ҳудудда   муомалада бўлган.

Хитойнинг Цин империяси (1644-1911)  даврида Хэбэй вилоти ҳудудида қурилган Ёзги тоғ саройининг  дарвозасида хитой, мўғул, манчжур, чиғатой (эски ўзбек) ва тибет тилларидаги битиклар учрайди. Асосий дарвоза тепасида соф туркий тилда, настаълиқ хатида битилган  “Равшан: ўртадаги дарвоза” деб ёзиб қўйилган. Олимларнинг айтишича, эски ўзбек тили  Цинь империяси даврида ишлатилган бешта муҳим тилдан бири бўлган.

2012 йилда Миср Миллий кутубхонасида Алишер Навоийнинг ўғуз лаҳжасида битилган қадимий девони топилди. Бу Эҳромлар юртидан топилган илк туркий манба эмас. Маълумотларга кўра, буюк ўзбек шоири Сайфи Саройи умрининг охирига қадар Мисрда яшаган, шу ерда ўзининг ўзбек тилидаги бир қатор шеъру достонларини яратган эди:

Ўсиб тупроғим узра найзалар, мен эвдин айрилдим,

Ватандин бенишон ўлдим-да, ўзга юртга эврилдим.

Бир пайтлар туркий адабиётнинг ёрқин вакили Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони ҳам айнан шу ердан – Қоҳира кутубхонаси ертўласидан топилган. Қолаверса, бугунги кунда Қоҳира марказида Ўзбекия деб аталадиган тарихий маҳалла, шу ном билан аталадиган кўча, масжид, театр  ва боғ ҳам  бор.

…Эсимда: 2006 йилда бир гуруҳ ҳамкасблар билан Мисрга боргандик. Қоҳирадаги қадимий Хон ал-Ҳалилий бозорида бир дўконга кирдик. Бир шеригимиз чиройли сувенирнинг нархини кўриб, менга:

–20 фунт экан, сўранг-чи, 10 фунтга берармикин? – деб қолди. Шунда бизни кузатиб турган сотувчи  ўзбек тилида  “ўн беш фунт бера қолинг” деса бўладими? Ўзга юртда юрганингда ўз тилингдаги калом қулоғингга жуда лазиз эшитиларкан. Маълум бўлишича, сотувчининг ота-боболари асли туркистонлик бўлиб, Мисрга келиб, ўрнашиб қолишган экан…

Суриянинг Дамашқ, Ҳалаб сингари шаҳарларида ҳам тарихий ўзбек маҳаллалари “ал-Узбакия” номи билан машҳур бўлган. Умуман Яқин Шарқ  давлатларида ўзбеклар яшайдиган мавзелар кўп учрайди.

Эски ўзбек тили асрлар давомида нафақат мусулмон мамлакатлари, балки Европа марказигача кириб борган. Бу тилдаги кўплаб матнлар Шарқий Европа, хусусан ҳозирги Литва, Украниа, Польша ҳудудларидан ҳам топилган. Хусусан, 1618 йилда Львовда босма усулда чоп этилган “Олқиш битиги”  китобидан олинган мана бу парчага эътибор қилинг:

“Бермагин бизни синамоғлиқға,

Йўхса қутқар бизни ёмондан,

Зеро, сенингдур хонлиқ-да,  қувват-да,

Сенга ҳайбат мангулик…”

Маълумотларга кўра, Шарқий Европа ҳудудида яшаган, туркийлашган поляк, арман ва литваликлар  ўзаро мулоқот тили сифатида қипчоқ лаҳжасидаги эски ўзбек тилидан фойдаланишган, ҳатто шу тилда ибодат қилишган, дуо ўқишган.

Амир Темур салтанати (1370-1405) даврида Буюк соҳибқирон асосий фармон ва қарорларни, келгуси авлод учун яратилган тошбитикларни ҳам эски ўзбек тилида битишга кўрсатма  берган,  “Темур тузуклари” нинг илк нусхаси ҳам она тилимизда битилган эди.

Амир Темур томонидан 1391 йил Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши юриш қилган чоғида ҳозирги Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти ҳудудидаги Улуғтоғ этакларида тошда битиб қолдирилган ушбу битиклар тилимиз соҳибқирон пайтида қанчалик тиниқ ва жозибали бўлганини кўрсатади:

“Тарих етти юз тўқсон учинда, қўй йили ёз ойи ораси Туроннинг султони Темурбек уч юз минг черик била ислом учун Тўхтамишхон – Булғор хониға (қарши) қарши юрди. Бу ерга етиб, белги бўлсун деб бу ўбани қўпорди. Тангри нусрат бергай, иншоолоҳ. Тангри эл кишига раҳмат қилғай, бизни дуо била ёд қилғай”.

Шоҳруҳ Мирзо, Бойсунқур Мирзо, Султон Халил, Мирзо Улуғбек  сингари темурий ҳукмдорлар ҳам туркий тилимизнинг такомилига катта ҳисса қўшишган. Султон Абусаид Мирзонинг 1469 йилда оққўюнлилар ҳукмдори Узун Ҳасанга йўллаган номаси эски ўзбек тили туркий давлатлар ва сулолалар ўртасида асосий мулоқот воситаси бўлганини кўрсатади.

“…Энди сен доғи билурсенки, улус эгаси Темурбек тамом мамоликни забт қилиб улашгонда, Табриз тахтини менинг отам Мироншоҳ Мирзога бергондурур. Сенга доғи маълумдурки, ота юрти ўз юрт бўлур.”

Назм мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг ўзбек тили тараққиётида қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Бир йилча муқаддам, Тошкентда буюк шоиримизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бир анжуманда туркиялик таниқли олим шундай деганди: “”Модомики, бугун дунёнинг қайси бир чеккасида туркий тилдаги калом янграр экан, бунинг учун шу  тилда сўзловчи ҳар бир инсон ҳазрат Навоийдан миннатдор бўлмоғи керак!”.

Навоий  ўзининг бой мероси билан туркий тиннинг бошқа тиллардан устун жиҳатларини ҳам амалда кўрсатиб берди. Унинг ижоди сабабли тилнинг нафақат адабиёт, балки давлат миқёсидаги мавқеи ҳам ошди.

Турк назмида чу мен тортиб алам,

Айладим ул мамлакатни якқалам”

-деган эди шоир “Личсону-тайр” достонида ифтихор билан. Буюк мутафаккир ўзининг бетакрор “Хамса”си билан тилимизнинг латофатини яққол  исботлади. Навоий “Муҳокаматул-луғатайн” асарида туркий тилнинг афзал жиҳатларига урғу бериб,  ўзга тилни афзал билган шоиру фозиллар ҳақида шундай деган эди:

“Бу халқ орасидин пайдо бўлғон табъ аҳли салоҳият ва табъларин ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айтсалар эрди, ва яна бир тил била озроқ айтсалар эрди…”

Таассуфки, ўша даврларда ҳам тилимизнинг буюклиги ва бойлиги, гўзал ва бетакрорлигини тўла англамаган, унинг қадрига етмаган инсонлар бўлган экан. Бугун қувонч билан таъкидлай оламизки, ўзбек тили ўзининг қаддини кўтармоқда. Ер юзидаги етти мингга яқин тил ичида ўзбек тилининг ўз ўрни, нуфузи ва эътибори борлиги барчамизни қувонтиради.

Бизнинг она тилимиз мансуб бўлган туркий тиллар оиласига  30 дан ортиқ   тиллар киради ва уларда Ер юзида 250 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Дунё миқёсида ўзбек тилида гаплашувчиларнинг умумий сони 50 миллионга етади.

Microsoft компанияси томонидан чиқарилган Enkarta электрон энциклопедиясининг 2009 йилдаги   маълумотларига таянсак, ўзбек тили сўзлашувчилар сони бўйича дунёда 41-ўринда туради. Бироқ, ушбу маълумотда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 20 миллион кишидан сал кўпроқ экани кўрсатилган. Айни пайтда дунёда ўзбеклар сони бундан икки ярим баравар кўпроқ эканини ҳисобга олсак, тилимизнинг тарқалиш даражасини тасаввур қилишимиз қийин эмас.

Ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлган 100 га яқин тилларнинг бири эканини ҳам қалбимизда фахру ғурур уйғотади. Агар дунёда 7000 га яқин тил ва лаҳжалар мавжудгини эътиборга олсак, бу ёмон кўрсаткич эмас.Ҳолбуки, дунёда давлат тили  мақомига эга бўлмаган, аммо юз миллионлаб кишилар сўзлашадиган тиллар ҳам бор.

2019 йил 21 октябрь куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Унга биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди.

Яқинда Ўзбекистон Президенти  БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида инсоният олдида турган энг муҳим масалалар хусусида ўзбек тилида нутқ сўзлагани  тилимизнинг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам бўлди.

Бир пайтлар Доғистоннинг буюк фарзанди Расул Ҳамзатов ўз она тили ҳақида ёзаркан:

Жаҳон минбаридан янграмаса ҳам,

Она тилим менга муқаддас буюк,

-деган эди. Не бахтки, бизнинг она тилимиз жаҳон минбаридан ҳам жаранг сочди. Бинобари бугунги кунда ҳам бир ўзбек Расул Ҳамзатов  ҳам орзу қилган шарафга эриша олди, дейиш мумкин.

Давлат тили унинг барча рамзлари каби муқаддас саналади. Яқинда кучга кирган янги тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишни истаган шахс давлат тилини лозим даражада билиши кераклиги белгилаб қўйилди. Бундай тартиб дунёнинг кўплаб давлатларида жорий қилинган. Қўшни ва қардош халқларнинг давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларида ҳам ҳар бир фуқаро учун давлат тилини билиш шарт қилиб белгиланган. Шундай экан, ўзини шу тупроққа дахлдор деб билган ҳар бир инсон давлат тилини ҳурмат қилиши, бу борадаги қонун ҳужжатларига риоя этиши керак бўлади.

Бир йил илгари  Давлатимиз раҳбари “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Унга биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди.

Албатта. Ўзбек тилининг ўз куни, ўз байрамига эга бўлиши жуда қувонарли ҳодиса. Халқаро тажрибага назар соладиган бўлсак, турли мамлакатларда 20 апрель –хитой, 15 май – форс, 6 июнь – рус, 1 август – озарбойжон, 26 сентябрь – турк, 12 октябрь – испан, 9 декабрь – итальян, 18 декабрь – араб тили куни сифатида нишонланади.

Энди бутун дунёда яшовчи ўзбеклар 21 октябрни ўзбек тили куни сифатида нишонлаш имконига эга бўлишди. Бу таъбир жоиз бўлса, минг-минг йиллик тарихга эга бўлган тилнинг, бу тилда сўзлаб, бебаҳо дурдоналар яратиб қолдирган боболаримизнинг, беш қитъада, ўнлаб мамлакатларда яшаётган миллатдошларимизнинг байрами, не-не миллат қаҳрамонларининг қони ва жони эвазига қўлга киритилган ҳақиқат тантанасидир!

Байрамингз муборак бўлсин, азизлар!

Рустам Жабборов,

Адлия вазирлиги масъул ходими

“Ҳуқуқ ва бурч” 2020 йил 20 октябрь


 

Долзарб мавзу

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ  МАСАЛАСИ

Инсон Яратганнинг энг буюк ва бетимсол ижоди, коинот гултожи, дунёнинг зийнати сифатида шарафланади. Инсон ўлароқ дунёга келиш, туғилишнинг ўзи бахт. Аммо, турфа омиллар борки, Ер юзидаги инсонларнинг бирдек тўкис, фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришига имкон бермайди.

Аммо, дунё тарихидаги турлича қарашлар, сиёсий ёндашувлар, қуролли ҳаракатлар сабабли одамлар ўртасида тенгсизлик, номутаносиблик, табақаланиш сингари нохушликлар тўхтамайди. Ўтган асрда ҳам бу борадаги курашлар, интилишлар муттасил давом этди. Айниқса асрнинг биринчи ярмида иккита жаҳон урушини бошидан кечириб, 60 миллион жонни қурбон берган инсоният ўз тақдирини, келажагини белгилаш учун муҳим қарор қабул қилиши лозимлигини англаб етди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида инсониятга қарши амалга оширилган қатлу қирғинлар,  айниқса нацистлар Германиясининг концлагерларда содир этган жиноятлари инсоннинг умумэътироф этилган ҳуқуқларини қайд қилиш зарурлигини кўрсатди.

Ана шу мақсадда 1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган эди.

Ушбу деклаарциянинг қабул қилиниши том маънода  глобал фожеаларни бошидан кечирган дунёда тенглик, ҳақиқат ва адолатнинг тантанаси бўлди. Бу муҳим ҳужжат замирида инсоният вакилларининг ажралмас, туғма  ҳуқуқларини тан олиш,  эркинлик, адолат, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш,  инсон ҳаёти, эрки ва шаънига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга чек қўйиш,  тили, дини, терисининг ранги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳар бир инсоннинг бахтли ва тўкис фаровон яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ғояси ётади.

Мазкур халқаро ҳужжат Ер юзидаги ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлигини ва эркинлигини, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш,  таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳраланиш  ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

         Ҳужжатнинг 1-моддасида ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг эканликлари,  бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари кераклиги қайд этилган.

         Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодида халқлар, миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мавзуси асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Шоир жаҳон халқларига мурожаат этиб, уларни бир-бирига кўмакдош, елкадош, ҳамкор ва дўст бўлишга чақиради:

Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизгаким эрур ёрлиғ иш.

Алишер Навоий турли халқ ва миллат вакилларини чин дилдан севган, ҳурмат қилган. Шу боис, унинг барча асарларида турли халқ, дин, миллат ва элат вакиллари қаҳрамон даражасига кўтарилган. Масалан, Фарҳод хитойлик бўлса, Ширин  армани, Лайли ва Мажнун араб, Баҳром форс, Искандар юнон миллатига мансуб эди. “Лисонут-тайр”нинг  бош қаҳрамонларидан бири Шайх Санъон тарсо (христиан) қизини севиб қолгач, ишқ йўлида бутун обрў-эътибори, мавқеидан, ҳатто эътиқодидан  воз кечади.

Кўнгулни олса малоҳат била тафовут йўқ,

Хитоий ўлсуну ё армани ва ё ҳинду…

Бу мисраларда ҳам гўзаллик, меҳр-муҳаббат миллий тафовутлардан юқори туриши акс эттирилган.

Шоир “Ҳайрат ул-аброр” муқаддимасида Яратганнинг буюк қудрати ва буюклигини  зикр этаркан, бу оламнинг, тоғу-тошлар, ҳайвонот ва набототнинг  яратилишидан мурод инсон бўлганини эсга олади.

Конию ҳайвони, агар худ набот,

Ҳар бири бир гавҳари олий сифот.

Борчасини гарчи латиф айладинг,

Борчадин инсонни шариф айладинг.

Ҳазрат Навоий инсоннинг қанчалик буюк хилқат экани, унинг шаъни, обрў-эътибор ҳамиша устун туриши лозимлигини эътироф этган. Тарихий манбаларда буюк мутафаккир ўзга юртлардан паноҳ сўраб келганларга бошпана бергани, ўз ҳисобидан карвонсаройлар, хонақоҳлар, мактаб ва мадрасалар, шифохоналар ва мурувват уйлари барпо этгани ёзиб қолдирилган.

Ҳазрат  Навоий ўз навбатида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, ўз ҳамюртларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. “Илигимдин келганча, зулм тиғин ушотиб, мазлум жароҳатиға интихол малҳамин қўйдум” дейилади ҳазратнинг “Вақфия” асарларида.

Зотан, 1469 йилда Хуросон тахти Ҳусайн Бойқаро ихтиёрига ўтганидан сўнг, мамлакат адолат ўрнатиш, маҳаллий амалдорларнинг халққа нисбатан ноҳақликларини бартараф этиб, халқнинг норозилигини тўхтатишда, айбдорларни топиб жазолашда  ҳам Навоийнинг хизматлари катта бўлган эди. “Маҳбубул-қулуб” асарида битилганидек, мушукка риоят ­ кабутарға офатдур. Яъни золимга эрк бериш ожизлар учун мусибатдан бошқа нарса эмас.

Мир Алишер Навоий муҳрдор, “амири кабир” (бош вазир), Астробод ҳокими лавозимларида ишлаган пайтларида ҳам адолат ва инсонийлик йўлидан борди, мамлакатда тинчлик, осойишталик, фаровонликни таъминлашга ҳисса қўшди.

Шу билан бирга улуғ мутафаккир адолатсизлик, жабр-зулм кенг қанот ёйган, инсон шаъни, ҳақ-ҳуқуқлари топталган жойда ривожланиш тараққиёт бўлмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган:

         То хирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,

         То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,

         То зулму ситам жониға бедод ўлмас,

         Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

         Яъни  юртда очкўзлик, баднафслик, тамагирлик, адолатсизлик барҳам топмас экан, халқ фаровонлиги, одамларнинг розилиги, мамлакат ободлигини таъминлаб бўлмайди.

Навоий ҳазратлари ҳали ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари юзага келмаган, йирик халқаро қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган бир пайтда муаллифлик ҳуқуқларига етарлича эътибр қаратган, ҳурмат билан ёндошган эдилар.

Жумладан, “Мажолисун-нафоис” тазкирасида Ҳирот шоирлари ҳақида сўз юритиб, бошқаларнинг шеърини ўзининг ижод маҳсули сифатида ўқиб юрган Анисий тахаллусли бир шоирни танқид остига олганлар.

Бир ривоятга кўра, буюк шоир ёшлигида  дарвешдан эшитиб, ёдида қолган қуйидаги бир  байтдан ўз ғазалида фойдаланиш учун уни топиб, уй-жой, маош, иш билан таъминлаган экан. Мана ўша байт:

Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ,

         Кипригим шабнам тўкилган майсадин намнокроқ…

         Буюк Навоийнинг бебаҳо мероси ва шарафли ҳаёт йўли йиллар ўтса-да, замон ва макон сарҳадлари оша, эзгулик, адолат ва инсонпарварлик йўлидаги муҳим дастуриламал бўлиб келаётир.

Рустам Жабборов,

Филология масалалари бўйича фалсафа доктори

“Инсон ва қонун” 10.11.2020


«Дўст ҳузурига сафар» ёҳуд Туркиядаги «Шаби арус» кечаси қандай байрам саналади?

Она томонидан Хоразмшоҳлар авлодига мансуб бўлган мавлоно Жалолиддин Румий, маълумотларга кўра, 1207 йилда Балх шаҳрида таваллуд топган. Тарихчиларнинг айтишича, ул зот буюк саркарда Жалолидин Мангубердининг жияни бўлгани боис, ота-онаси кичик шаҳзодага ҳавас қилиб, ўғилларига унинг исмини беришган. Румий ва Мангуберди орасидаги фарқ 7-8 йилни ташкил қилган. Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад ўз замонасининг етук донишманди, фиқҳ ва тасаввуфнинг зукко намояндаларидан эди.

Ўша пайтда юртда ҳукм сурган сиёсий беқарорлик, шунингдек Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар таъқиби бу оилани муҳожирликка ундади. Баҳоуддин Валад ўз оиласини олиб, ҳаж зиёрати баҳонасида Румга кўчиб кетишади.

Йўлда уларга буюк мутафаккир Фаридуддин Аттор дуч келади. Бу пайтда Жаҳлолиддин ўн-ўн икки ёшлар чамасидаги ўсмир эди. Улуғ мутафаккир ёш Жалолиддинни кўриши билан унинг буюк инсон бўлиб етишишини каромат қилган ва унга оқ фотиҳа берган экан.

1220 йилда Румий ўз оиласи билан Кичик Осиёдаги Коня шаҳрига келади. Аввал шу ерда, кейин Ҳалаб, Дамашқ ва Бағдоддаги мадрасаларда таҳсил олади ва талабаларга сабоқ беради. Румийнинг камолот чўққисини забт этишида ўз замонасининг буюк алломаларидан бири шайх Шамс Табризий билан учрашуви жуда катта аҳамият касб этади. Бу тарихий воқеа милодий 1244 йилнинг кеч куз ойларида Коня шаҳрида юз беради.

Ҳазрат Навоий «Насоиймул-муҳаббат» асарида Румий ва Табризий учрашувини қуйидаги ривоят билан боғлайди: Мавлоно Румий Коняда бир ҳовуз бўйида кўп китобларни мутолаа қилиб ўтирганида, Шамс Табризий бир дарвеш қиёфасида унинг ёнига келади ва «бу қандай китоблар?» деб сўрайди. Шунда мавлоно «бу қийлу қолдир, бу билан сенинг нима ишинг бор» дея танбеҳ беради. Шунда Шамс Табризий бу китобларни ҳовузга ташлайди. Румий ғазаб ила қўзғолиб, «нима қилиб қўйдинг, бу китобларнинг кўпчилиги отамдан менга ёдгор бўлиб қолган эди, энди уларни қандай топаман» дея фарёд солади. Шунда Шамс Табризий ҳамма китобларни қуп-қуруқ ҳолатда сувдан чиқариб беради. Румий ҳайратланиб, «бу не синоатдур» дея сўрайди. Шунда Шамс Табризий «Буни завқи ҳол дерлар, бу билан сенинг не ишинг бор» дея жавоб қайтаради. Шундан сўнг бу икки буюк зот ўртасида унсият юзага келади.

Чиндан ҳам Шамс Табризий ва Жалолиддин Румий ўртасидаги самимий дўстлик, устоз ва шогирдлик муносабатилари улуғ мутафаккир ҳаёти ва ижодида катта бурилиш ясади. У Табризийдан тасаввуф, диний ва дунёвий илмларни пухта ўрганди. Маънавий жиҳатдан юксак камолот чўққисини забт эта олди. Румий ўз устозига шу қадар ихлос қўйган эдики, ҳатто ўз ғазалларида ҳам унинг тахаллусини қўллай бошлайди. Шу боис Румийнинг шеърий тўплами «Девони Шамс Табризий» номи билан шуҳрат қозонган.

Конядаги Мавлоно турбаси яқинидаги бир мақбарани ҳам Шамс Табризийга нисбат беришади.

Мавлон Румий мақбараси эртаю кеч дунёнинг турли бурчакларидан келган зиёратчилар билан гавжум. Мазкур ёдгорлик мажмуаси Мавлононинг ҳаётлик чоғида макон тутган хонақоҳлари, музей, масжид ва мақбарани ўз ичига олади. Мақбарага кираверишда бу маскан хусусидаги бир байт дарж этилган:

Ишқ элининг каъбасидур бу мақом,
Бунда ҳар дард чорасин топгай тамом.

Мажмуани кезаркансиз, ҳар қадамда бир ҳикмат мағзини чаққандек бўлаверасиз. Музей экспонатлари орасида Мавлоно Румийга тегишли бўлган шахсий ашлар, қўлёзмалар, кийим-кечакларни ҳам учратиш мумкин. Бу даргоҳни ихлос билан зиёрат қилар экансиз, шу атрода баайни буюк мутафаккирнинг пок, уйғоқ руҳи кезиб юргандек туюлади.

Ривоят қилишларича, Мавлоо Румий вафот этаётган чоғларида ул зотнинг шогирдлари, мухлислари қайғуга тушишади. Шунда Мавлоно «нега сизлар хафа бўляпсизлар? Ахир дўст ҳузурига кетяпман-ку? Бу аза эмас, балки тўйдир, чунки, мен дўст васлига етишиш учун кетяпман-ку?» деган эканлар. Шу сўзларни айтиб, улуғ мутафаккир улуғвор табассум ила жон таслим қилган эканлар.

Бу воқеа милодий 1273 йил 17 декабрда юз берган эди. Мана, орадан салкам етти ярим аср ўтибдики, Мавлоно Румийнинг издошлари бу кунни Дўст ҳузурига сафар тантанаси сифатида нишонлайдилар. Мавлавия тариқатида бу маросим «Шаби арус» деб номланади. Бу сўз таржима қилинганда, «тўй оқшоми», «висол кечаси» каби маъноларни англатади.

Коня шаҳрида ушбу тадбир ҳар йили алоҳида тараддуд ва кўтаринкилик билан бошланади. Дунёнинг турли ҳудудларидан Мавлоно Румийнинг ихлосмандлари Мавлавия тариқати вакиллари, олим ва мутахассислар, санъат ва маданият намояндалари тўпланадилар. Румий ҳаёти ва ижодининг инсоният тараққиётидаги ўрнига бағишланган анжуманлар ўтказилади.

«Шаби арус»нинг ўзига хос тадбирларидан бири мавлавий дарвишларнинг «Само» рақсига тушиб, гир айланиб муқобалага киришишидир. Бу рақс ҳатто ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига ҳам киритилган.

Жорий йилда бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганига қарамай, Туркия ҳукумати бу тадбирни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, муносиб тарзда нишонлашни мақсад қилган.

Рустам Жабборов, Хабар.уз сайти, 15.12.2020


ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ:

Тавсиф, таҳлил ва тавсиялар

Албатта, ҳар бир инсоннинг ахборот олиши, тўплаши ва тарқатиши қонунан кафолатланган. Аммо, олинаётган ва тарқатилаётган ҳар қандай ахборот ишончли, хавфсиз ва холис бўлиши, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказмаслиги керак. Зотан, бугунги тараққий этган дунёда ахборот ҳар қандай қуролдан кучли эканини ҳеч ким инкор этолмайди.  Ахборот кураши бугун   турли кўринишларда, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида, анъанавий ва замонавий кўринишда амалга оширилмоқда.

Халқаро  Элекроалоқа иттифоқининг 2019  йил 5 ноябрдаги  маълумотига кўра,  дунёда 4,1  миллиард киши, яъни сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи   интернетдан фойдаланмоқда ва бу кўрсаткич тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда дунёда юзлаб ижтимоий тармоқлар очилган бўлиб, ҳар бири 10 миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган тармоқлар сони 20 дан ошади. Мазкур тармоқлардаги аккаунтларнинг умумий сони 6 миллиарддан кўпроқ.

Тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг асосий қисмини 16 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бугунги кунда ёшларнинг деярли барчаси ижтимоий тармоқларда фаоллигини  эътиборга оладиган бўлсак, бу тармоқларнинг қанчалик жиддий куч эканини тасаввур қилиш қийин бўлмай қолади.

Маълумки ҳар бир ижтимоий тармоқда исталганча дўст орттириш, турули гуруҳларга аъзо бўлиш, улашилган ҳаволаларга (поделинных ссылок)  кириб кўриш, тарқатилган материалларга “лайк” босиш, ўз қарашларини тарғиб қилиш имкониятлари мавжуд.

Ижтимоий тармоқларнинг қулай жиҳатларидан   илм-фан, техника ва тезхнологиялар, адабиёт ва санъат, жумладан ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам фаол фойдаланилмоқда.

Жумладан, ижтимоий медиа ҳуқуқий тарғиботни ошириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги энг қулй ва оммабоп воситаси эканини бугун ҳеч ким инкор этолмайди. Фақат, бу воситадан фойдаланиш самарадорлигини оширишда унинг имкониятлари, шу билан бирга контентнинг қизиқарли ва жозибадорлигини ошириш, тарғибот материалларининг халқчил, оммабоп, осон тилда ва усулда тайёрланишига эришиш лозим.

Бугун юртимизда аҳолининг  катта қисми, ҳатто ёши катталар ҳам интернет, хусусан ижтимоий тармоқлардан кундалик юмушлар учун кенг фойдаланишмоқда. Бугун “Ютуб”, “Телеграм”, “Фейсбук”, “Твиттер” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий мавзудаги юзлаб гуруҳлар, бот ва каналлар, аккаунтлар фаолият кўрсатади. Уларнинг айримлапри аллақачон юз минглаб обуначиларни жамлаб улгурган.

         Ижтимоий тармоқларнинг пайдо бўлиши бутун дунёни икки қисмига бўлиб юборди: онлайн ва оффлайн. Улар ёрдамида мусиқа тинглаш, китоб ўқиш, суратлар томоша қилиш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш мумкин. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий тармоқлар ҳаётимизни анча осонлаштириш баробарида улар бизни ўзига янада кучлироқ жалб этмоқда.

Ижтимоий тармоқ тилимиздаги ҳали оҳори тўкилмаган атамалар қатоирдан чиқмаган бўлса-да, унинг илдизлари анча узоққа бориб тақалади. У ҳақидаги ибтидоий тасаввурлар бир қатор ёзувчиларнинг асарларида ҳам учрайди. Жумладан, Томас Мор, Герберт Уэльс, Жорж Оруэлл, Рей Брэдбери, Генри Слизар, Жанни Родари  сингари адибларнинг асарларини мисол келтириш мумкин.

Бугунги замонавий блоглар, ижтимоий тармоқлар, интернет тизими рус ёзувчиси ва файласуфи Владимир Одоевскийниннг (1803-1869) “4338-йил” романида ҳам ўз аксини топган эди. 1837 йилда ёзилган ушбу китобда тасвирланган манзаралар нимаси биландир XXI  асрни эсга солади. Унда тасвирланишича, турли уйлар ўртасида магнетик телеграф мосламалари ўрнатилган бўлиб, одамлар ўз уйларидан чиқмасдан бир-бирлари билан мулоқот қиладилар. Ушбу мосламалар орқали улар ўз оилаларида юз бераётган воқеа-ҳодисалар, жамиятдаги ўзлари, кундалик маиший масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Албатта, ўша пайтда ўқувчилар бу тафсилотларга шунчаки адибнинг тахайюл маҳсули ўлароқ қараганлар. Орадан бир ярим асрдан кўпроқ вақт ўтиб. Бу тахайюл ҳақиқатга айланиши ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмаган бўлса керак.

“Ижтимоий тармоқ” атамасини муомалага 1954 йилда социолог Жеймс Барнс киритган бўлиб, ўша пайтларда унинг интернетга бирор бир алоқаси бўлмаган ва унга шундай таъриф берилганди:

Ижтимоий тармоқ – ижтимоий объектлар ҳисобланадиган (одамлар ва ташкилотлар) тугунлар гуруҳи ва улар орасидаги алоқалар (ижтимоий муносабатлар)дан таркиб топган ижтимоий тузилмадир”.

Оддийроқ қилиб айтганда, ижтимоий тармоқ – бу маълумотлар, бир тарафлама ёки икки тарафлама алоқаларга эга бўлган одамлар гуруҳидир.

1969 йилда Интернет тармоғи пайдо бўлиши билан Жеймс Барнснинг назарияси долзарб аҳамият касб эта бошлади. Бу эса, ўз навбатида ижтимоий тармоқларнинг “халқаро ўргимчак тўри”да ижтимоий тармоқларнинг янада кенг оммалашувига олиб келди.

Компьютер техникаси ёрдамида яратилган илк ижтимоий тармоқ 1971 йилда яратилган бўлиб, унинг аъзолари ўша пайтларда муомаада бўлган ARPANET тизими орқали ўзаро маълумот алмашишган. Орадан 17 йил ўтиб, 1988 йилда финляндиялик олим Ярко Ойкаринен «IRC» – қайта транслация қилинадиган интернет-чатга асос солди. Бу эса фойдаланувчиларга реал вақт давомида ўзаро мулоқотга киришиш имконини берди.

Бугунги кўринишдаги дастлабки ижтимоий тармоқ – Classmates.com  илк бор америкалик Рэнди Конрадс томонидан тузилган. Унга дастлаб турли олий ўқув юртлари битирувчилари аъзо бўлишган.  Бу тармоқ орқали кейинчалик ҳар бир битирувчи ўз синфдоши ва курсдошини излаб топа оладиган бўлди. Шу тариқа  Classmates.com тезда оммалашди. Бизда бир пайтлар анча оммалашган  Одноклассники ҳам ушбу ижтимоий тармоқнинг русча кўриниши эди.

Келинг, биз шу пайтга қадар оммалашган айрим ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга қисқача таъриф бериб, уларда ҳуқуқий тарғибот қандай юритириши ҳақидаги тавсиялар, йўл-йўриқларимизни бериб ўтсак.

YouTube – фойдаланувчиларга видеомаҳсулотни сақлаб олиш, етказиб бериш ва кўриш имконини берувчи  видеохостинг ҳисобланади. Фойдаланувчилар тармоққа чиқарилган видеолавҳаларга изоҳ билдиришлари, баҳолашлари, сақлаб олишлари, бўлишишлари мумкин. 2012 йил январь ойида сайтга жойлаштирилган жами видеолавҳалар сони 4 миллиардга етган.

Бугунги кунда YouTube   халқаро реклама бозоридаги энг йирик платформалардан биридир. Биргина 2019 йил якунларига кўра, YouTube видеосервисидаги рекламадан тушган даромад  $15,15 млрдни ташкил этди.

Бу каналда иш юритиш ва кутилган натижаларга эришиш  учун Сиздан фақат ижтимоий тармоқлардаги фаоллик эмас, бошловчилик, режиссёрлик, журналистлик, продюсерлик маҳорати ҳам талаб этилади. YouTube  саҳифаси орқали минглаб, юз минглаб мухлисларига эга бўлган блогерлар жуда кўп. Ҳар бир интернет фойдаланувчиси деярли ҳар кеуни ҳуқуқий масалалар билан тўқнаш келади. YouTube эса бундай масалаларни очиб беришда муҳим платформа эканини кўпчиликка маълум.

Шу билан бирга YouTube видеоблог юритишнинг энг ишончли ва осон ҳамкорларидан бири саналади. Чунки, YouTube ўз аъзолари сонини ошишидан манфаатлар. Унда намойиш  этилаётган турли кўринишдаги материалар учун пул талаб қилмайди. Фақат бунинг эвазига сиз ушбу тармоқда жойлаган контент орасида (агар обуначилар сони 10 минг кишидан ошса) ўзига тегишли рекламаларни жойлаштиради ва бундан пул ишлаб олиш имкониятини ҳам тақдим этади.

YouTubeда бемалол йирик ҳажмдаги тарғибот фильмлари, видеороликлар, видеоблоглар, кўрсатувларни ҳам жойлаш мумкин. YouTube асосан видеоконтент учун мўлжалланган. Шу сабабли ундан интернет тезлиги юқори бўлган жойларда фаол фойдаланишади.

Facebook тармоғи бугунги кунда икки миллиарддан ортиқ аъзоси билан дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ бўлиб турибди. У фойдаланувчилар учун ўзи ҳақида суратлар ва маълумотлар бериш, дўстларни таклиф қилиш, улар билан хабар алмашиш, ўзининг ва бошқаларнинг “девор”ларида хабар қолдириш, “тасма”да айланаётган суратлар ва материалларни изоҳлаш, турли соҳа ва қизиқишлардан келиб чиққан ҳолда гуруҳлар яратиш имконини беради.

Тармоққа 2004 йил 4 февраль куни Гарвард университети талабаси Марк Цукерберг ҳамда унинг сабоқдош дўстлари Эдуардо Саверин, Дастин Москевиц, Крис Хьюз томонидан асос солинган. Тармоққа дастлаб фақат Гарвард университети, кейинчалик Бостондаги бошқа олий таълим муассасалари ва ниҳоят АҚШнинг барча университетлари  талабалари кира олишган бўлса, 2006 йилдан бошлаб, бутун дунёдан электрон почтага эга бўлган барча фойдаланувчилар бундай имкониятга эга бўлишган.

Ўзбекистон шароитида Facebook орқали  ҳуқуқий тарғибот материалоларини тарқатиш яхши самара бериши мумкин. Facebook нафақат бирор маълумотни қолдириш, балки у ҳақда бошқаларнинг фикрини, изоҳларини ўрганиш учун ҳам анча қулай. Facebookдан бугунги кунда дунёнинг деярли барча ҳудудларида фойдаланилиши бу тармоқдаги материалларни дунёнинг турли мамлакатларидаги ҳамюртларимиз билан ҳам бўлишиш имконини беради. Ҳар бир хабарга муносабат билдириш имконининг борлиги ҳуқуқий соҳадаги бирор бир ўзгаришни  жамоатчилик қандай қабул қилаётганини билишда муҳим ўрин тутади.

Ҳар бир пост хатосиз, содда, аниқ ва тўғри бўлиши керак. Имкони борича, инфографика, фотосурат, роликлардан фойдаланиш яхши. Чунки, аксарият фойдаланувчилар воқелик визуал қабул қилишни афзал кўради. Яъни, ўқишни эмас, кўришни хохлашади. Шу сабабли қайсидир қонун ёки қарор матнини саҳифага жойлаш ёки тегишли сайтга ҳавола (линк) бериш билан мақсадга эришиш қийин.

Тарғибот сўзи одамларни чўчитиб қўйиши мумкин. Шу сабабли одатда тарғибот имкон даражасида енгил, халқчил,  аҳоли осон хазм қиладиган даражада бўлиши керак. Қонун, қарор ёки фармондан тўғридан тўғри иқтибос ёки кўчирма келтиришдан қочиш керак. Чунки бундай матнларни ҳуқуқий сайтлардан ҳам бемалол топса бўлади.

Инстаграм – ижтимоий тармоқлар ичида юлдузи. Чунки бугун замонамизнинг барча юлдузлари ўша ерда. Балки шу сабаблидир инстаграм контингенти бугун ижтимоий тармоқлар орасида энг катта шиддат билан ўсаётган тармоқдир. У ерда реклама ва тарғибот катта масштабли ва салмоқли натжадор бўиши мумкин. Фақат инстграмни тўғр юритишни ва у ернинг “аҳолиси”нинг қизиқишларини ҳисобга олган мос контент тақдим қилишни билиш керак.

Инстаграмга олдин кирганнинг ошиғи олчи, уларни кузатувчилар аудиторияси аллақачон шаклланган ва содиқ. Бироқ бугунги кунда янги иштирокчи сифатида кириб бориб, бирданига бундай муваффақиятга эриши анча мушкул вазифа. Чунки рақобатчилар етарли, муштарийлар сони эса чекланган (айтганча, инстаграмда уларни фолловерлар деб аташади) Лекин эпласа бўлади, айниқса ўзбек тилида юритиладиган ҳуқуқий мавзудаги инстаблоглар деярли йўқлигини ҳисобга олсак.

Хўш, ишни нимадан бошаш керак? Қандай қилиб инстаграмга ҳуқуқий мазмундаги контентни тайёрлаш ва уни имкон қадар енгроқ аудиторияга тарқатиш мумкин? Аудитория билан мунтазам мулоқот қандай амалга оширилади? Нима қилиб инстафолловерларнинг эътиборини қозониш мумкин?

Одамларга таъсир ўтказиш – тарғиботчи учун жуда муҳим, зарур сифат. Аммо ижтимоий тармоқда обуначилар билан яқин, самимий алоқа ўрнатмай туриб, инфлюенсер бўлиш, яъни омманинг фикрига таъсир ўтказиш ва уни эргаштириш мумкин эмас. Ўқувчиларингиз сизни шунчаки ўқишлари кифоя эмас, улар сизга ишонишлари керак. Қандай қилиб одамларни ишонириш, уларга у ёки бу маълумотнинг фойдали ва керакли эканини уқдириш мумкин?

Инстаграмнинг бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқи шундаки, у ерда маълумотлар асосан позитив йўсинда тақдим қилинса, яхши оммалашади. Чунки инстаграм кўпинча гўзал, муаммосиз, ёрқин ҳаётни кўрсатадиган тармоқ.

Twitter сўзи инглизча tweet (чуғурлаш, вижирлаш, сайраш) сўзидан олинган бўлиб, сайровчи, бидирловчи, вижирловчи сингари маъноларни англатади. Ушбу ижтимоий тармоқда жойланган материалар, маълумотлар, постлар “твитлар” деб аталади.

2011 йилда бу ижтимоий тармоқ аъзолари сони 200 миллион киши эди, 2019 йил февраль ойида тармоқ аъзоларининг умумий сони 320 миллион кишидан ошган. 2009 йил август ойидаги тадқиқот натижаларига кўра, Twitter тармоғидаги жами хабарларнинг 41 фоизини дунёдаги ўзгаришлар билан боғлиқ мунозаралар, 38%ини оддий сўзлашувлар, 9%ини ретвитлар (такрорланган “твит”лар) 6%ини ўз-ўзини реклама, 4%ини спамлар, 4%ини янгиликлар ташкил қилган. 2017 йилдан бошлаб, Twitterдаги ҳар бир хабар ҳажми 280 та белгигача оширилди.

Мамлакатимизда Twitter фойдаланувчиларининг аксарият қисмини зиёли қатлам вакиллари ташкил этади. Твиттер ҳам секин-аста бошқа тармоқлар қатори оммалашиб бормоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, кўпгина йирик ахборот маҳкамалари, телеканаллар ва сайтлар машҳур сиёсатчилар, кино ва эстрада юлдузлари, давлат раҳбарларининг Twitterдаги саҳифаларидан бирламчи манба сифаьтида фойдаланидалар. Чунки машҳур инсонлар ўзларининг аниқ, лўнда фикрларини ифодалашда Twitter имкониятларидан кенг фойдаланишади.

Ҳуқуқий тарғиботда қисқалик ва аниқлик муҳим ҳисобланади. Айрим қонун ва қарорлардаги узундан-узоқ, мураккаб жумлалар Twitter учун хос эмас. Шу сабабли Twitterга  мўлжалланган тарғибот материаллари имкон қадар қисқа ва тушунарли бўлса, кўпчиликка манзур бўлади.

Телеграм– бугунги кунда энг кенг тарқалган мессенжерлардан бири. Россиялик дастурчи ва тадбиркор Павель Дуров томонидан 2011 йилда яратилган. Дастлаб ВКонтакте ижтимоий тармоғига асос солган ёш миллиардер Павель Дуров акаси Николай билан яширин ёзишмаларни амалга ошириш учун янги мессенжер яратади. У Кейинчалдик бу мессенжер катта тезликда оммалашади.

Телеграм мессенжери бугунги кунда 400 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга. Бу мессенжер асосан МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари, Эрон, Афғонистон, Малайзия сингари давлатларда кенг фойдаланилади.

Дастлаб фақат ёзишмалар ва хабар алмашиш мақсадида ташкил қилган  мессенжер йил сайин ўз имкониятларини кенгайтириб келмоқда. Бугун телеграм тармоғида ташкил этилган минглаб каналлар ахборот етказишдаги энг муҳим манбалар қаторидан ўрин олмоқда. Телеграм-гуруҳлар турли мақсадларда бирлашган жамоа аъзоларининг оммавий фикр алмашиши учун  энг ишончли воситаларидан бирига айланган. Турли корхона ва ташкилотлар учун жамоатчилик билан ишлашда автоматик тарзда фаолият кўрсатадиган телеграм-ботлар катта ёрдам бермоқда.

Мамлакатимизда Телеграм месенджери онлай-мулоқотнинг  энг қулай воситаси саналади. Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 70 %дан ортиғи Телеграм тармоғи хизматларидан фойдаланади. Бошқа ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фарқли ўлароқ, Телеграмнинг қамрови кенгроқ. Чунки, бу иловадан фойдаланадиганлар орасида турли ёшдагилар, ҳар хил қизиқиш ва касб-кор эгаларини учратиш мумкин.

Юртимизда телеграм-каналлар ахборот тарқатишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланиб улгурди. Бугунги кунда kun.uz, daryo.uz, koronavirus-info.uz сингари телеграм каналларнинг ҳар бири  бир миллиондан ортиқ ўқувчиларга эга. Шунингдек, кўпгина блогерларимиз ҳам ўз блогларини асосан Телеграм тармоғидаги каналлар орқали юритишни афзал кўришмоқда.

Бундай телеграм каналлар орасида ҳуқуқий тарғиботга йўналтирилганлари ҳам анчагина.  Улар қаторида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Кузатишлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, телеграм фойдаланувчилари қисқалик, аниқликни ёқтиришади. Шу боис, бу тармоқда ҳуқуқий мавзудаги хабарлар қисқа, тушунарли, содда, аниқ ва лўнда бўлиши лозим.

Телеграм-гуруҳлар ҳам бугунги кунда Ўзбекитстон медиа-маконида энг асосий ахборот манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг телеграм-каналдан фарқи гуруҳ аъзоларининг ҳар бири ўзи тайёрлаган ёки бош манбалардан олган маълумотни эълон қилиши мумкин. Албатта, гуруҳда ҳар хил савиядаги, ҳар хил қарашдаги инсонлар бўлиши мумкин. Шу боис уни мавзу жиҳатидан бошқариш, материалларни муайян “фильтр”дан ўтказишнинг имкони йўқ. Шундай бўлса-да, гуруҳнинг аъзолари томонидан фикрлар оқимини йўналтириб туриш мумкин.

Телеграм-каналда йирик матнларни худди сайт кўринишида юклаш учун алоҳида telegra.ph платформаси ҳам ташкил қилинган. Мазкур платформада ўз матнларингизни жойлаштириш учун алоҳида аккаунт очиш ёки рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Сиз платформа сайтига (telegra.ph) киришингиз билан мақола қўйиш учун ажратилган жой очилади. Сиз белгиланган қаторларга мақола номи, матн ва муаллиф номи (ўз номингиз)ни ёзсангиз кифоя. Агар сиз матн орасига виде ёки фотосурат жойламоқчи бўлсангиз, курсорни матннинг кераклди жойига келтириб ўртасиз.

Шунда эракннинг чап қисмида видео (< >) ва фото (фотоаппарат сурати) белгилари пайдо бўлади. Сиз исталган белгини босиб, телефон ёки компютерингиз хотирасидан зарур файлни матн орасига жойлайсиз. Матнни ўзингиз истагандек таҳрир қилишингиз, шрифт танлашингиз, бойитишингиз мумкин. “Чоп этиш” (Publish) буйруғини белгилашингиз билан матн платформадан жой олади. Унинг ҳаволасини кўчириб олиб, исталган кишига юборишингиз, телеграм-канал ёки бошқа манбага жойлашингиз мумкин бўлади.

Тик Ток. Бу ижтимоий тармоқ 2016 йилда Хитойда «ByteDance». Компанияси томонидан ишга туширилган бўлиб, асосан қисқа видеотасвирлар пламфтормаси ҳисобаланади. У дастлаб Хитойда ички фойдаланиш учун “Доуинь” номи билан очилган, кейинчалик халқаро бозор учун “Тик Ток” номи билан чиқарилган.

2019 йилда мазкур компания Тик Ток дастури орқали 300 миллион долларга яқин маблағ тўплаган. 2020-2021 йилларда компания 1 -6 миллиард доллар миқдорида фойда кўриши тахмин қилинмоқда.

Мазкур дастур контентини асосан мем, қўшиқлар, лабларни синхронлаш, комик видеолар ташкил қилса-да, айни пайтда ундан реклама, ижтимоий роликлар, ҳуқуқий тарғибот мақсадларида ҳам кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ушбу тармоқ фойдаланувчиларининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Тик Ток дастури орқали ёшларни янги тартиблар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, ҳуқуқий ислоҳотлар билан таништиришда ушбу тармоқдан унумли фойдаланиш мумкин.

Тик Ток платформасида ёш йигит-қизлар иштирокида енгил, юморга йўғрилган, содда ва қизиқарли кўринишда қисқа роликлар, савол-жавоблар, инфографикалар тарқатиш самара беради.

Бугун Ўзбекистон ёшлари орасида ниҳоятда оммалашиб бораётган бу ижтимоий тармоқдан йигит-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳам яхшигина фойдаланиш мумкин. Бунинг учун эса. Албатта Тик-Токдаги ёшлар нимага кўпроқ қизиқиш билдираётганини ўрганиш муҳим.

Тик-Ток қисқа видеолавҳалар, суратлар билан анча машҳур. Шу боис ушбу тармоқ орқали ҳуқуқий мавзудаги видеороликларни тарқатиш мумкин. Бунингучун албатта видеоролик ноанъанавий усулда, ҳамманинг, айниқса ёшларнинг эътиборини тортадиган мавзуда бўлиши керак.

Бугун интернет маконида турли ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар жуда кўп. Уларнинг барчасидан бирдек фойдаланишнинг имкони йўқ. Аммо, ҳар бирининг ўзига яраша қулайликлари, аудорияси борлигини ҳисобга олиб, уларнинг ҳар бири ҳақида хабардор бўлиш, аудитория билан ишлаш,  уларнинг имкониятларида халқимиз, юртимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш айни муддао бўлур эди.

Рустам Жабборов,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

 “Ҳуқуқ ва бурч” 2020 №12

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.6 / 5. Baholaganlar soni: 10

OAV nomi va parolini kiriting!