«Олтин қалам – 2021» танловига

Хоразмнинг мангу гужумлари

Афғон майнаси, хакка ва бошқа йиртқич қушлар 1950 йилларда совет иттифоқининг нотўғри  сиёсати туфайли  Ўзбекистонга олиб келинган экан.Маълумотларга   қараганда бу каби йиртқич қушлар гужумларга ин қўядиган қумри, булбул,чумчуқ, кўк қарғаларнинг уяларига тухум қўйиб  маҳаллий қушларнинг камайиб,балки қирилиб кетишига сабаб бўлган экан.

Бутун жаҳондаги иқлим исиши билан табиат уйғунлиги бузилгани боис, турли хашоратлар юртимиз дарахтлари, Хоразм ва Қорақалпоғистон республикасида минг йиллардан бери мавжуд бўлган Хоразмнинг фахри, смиволи бўлган гужумларга қирон келтирган эди.

Мен 2010 йилларда Хоразмга борганимда отам ҳикоя қиларди. “Бу майна қушлар боғлардаги узум, шафтоли, мева-чевалар, фермерлар отизидаги буғдой, арпа, ейиш мумкин бўлган мева ва ўсимликка гала-гала бўлиб ёприлиб еб битиради. Бу майналарга бир гужумлар чидайди” дерди отам.

Хоразм гужумлари  қуюқ сояли  улкан қўзиқорин шаклда ўсадиган  ўзига хос дарахтдир. Гужумлар  халқ селекцияси эмас, у қадим замонлардан бери Аму дарё бўйларида, тўқайларда таббий ҳолда ўсиб ётган эди. Гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозиядан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда қўл келади. Айниқса, ёзнинг жазирамасида қуюқ соя бериб, офтобнинг  нурини  ўтказмайди. Шунинг учун бўлса керак, вилоятда гужум ўстирилмаган ҳовлини топиш қийин.

Бизнинг Моноқдаги ота уйимиз, укаларим ва Шовотдаги Саъдулла оғамнинг уйи атрофлари улкан гужумлар билан ўралган эди. Аммо, кейинги даврда иқлим  ўзгариши, сув етишмовчилиги,  табиат, наботат,ҳатто, тарихий обидаларнинг асралишига таъсир қилмоқда.

1980 йиллардан бошлаб  Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат  Цельсии  бўйича 1.6 градусга кўтарилди.2030 – 2050 йилларда Ўрта Осиёда исиш 1,5 – 3 градусга кўтарилар экан. Орол бўйида аҳвол янада мураккаброқ, Орол денгизи  қуригани учун маҳаллий иқлимнинг кескин кўтарилиши кузатилади.

Табиийки, ҳароратнинг кўтарилиши сувга бўлган эхтиёжни кучайтиради. Жаҳон Банки тадқиқотича, бугунги кунда  қишлоқ хўжалигида сувга  бўлган талаб тўла қондирилмайди. Сув танқислиги оқибатида 2030 йилга бориб буғдой, пахта етиштириш,боғ – бўстонлар ҳосидорлиги 7-9%, 4-5%, 6-8% камаяди. Сув таҳчиллиги  Ўзбекистон  табиатига, деҳқончилик турларига,одамларнинг яшаш тарзига таъсир қилмай қолмайди.

Мамлакатимизда сувни тежашнинг бир қанча турлари ёрдамида босқичма-босқич зарур бўлган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш турларини диверсификация қилиниши ҳам сувни тежалашига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида пахта, шоли каби сувни кўп талаб қилувчи экинлар қисқартирилиб, ўрнига бошоқли дон, сабзавот-полиз экинлари ва боғ-узумзорлар майдони кенгайтирилди. Жумладан, 80 йилларга нисбатан пахта майдонлари қарийб 50 фоизга, шоли майдонлари эса 75 фоизга қисқартирилди.

Жумладан, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш йўналишидаги давлат сиёсатининг натижаси ўлароқ фойдаланилаётган сувларнинг умумий миқдори 80-йилларга нисбатан 20 фоизга камайишига эришилди.Сув манбаларидан 1 гектар суғориладиган майдонга 90-йилларда 18 минг м3/га ишлатилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 40 фоизга камайди.

Манба: https://old.xs.uz/index.php/homepage/barcha-yangiliklar/item/4315-хоразм-гужумлари

Ер юзида тоғлар, дарёлар, чўлу – саҳролар..ҳатто дов – дарахтлар маълум уйғунлик билан яратилган-ки, қаҳратон совуққа, жазирама иссиққа чидамли гужум Хоразм ва Қорақалпоғистонда кенг тарқалгандир. Мутахасcисларнинг таъкидлашича, қайрағочлар оиласига мансуб ушбу наботот намунаси жой танламайди. Худди янтоққа ўхшаб чуқур илдиз отиб, қурғоқчил, шўрланган ерларда ҳам ўсаверади. Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш иссиқлигини ўтказмайди. Ҳаводаги намликни сўриб олиши туфайли буғлантириш хусусияти кам.

Шу боис  Хоразмда иҳотазорлар барпо этишда, асосан, гужумдан фойдаланилади. Шуни ҳам айтиш жоизки, гужум дарахтини сувсизликка чидамлилиги бошқа дарахтларга қараганда баланддир. Унинг баргида ошловчи моддалар кўп. Ўтмишда кийим-кечак ва гиламлардаги доғларни кетказишда унинг барги қўлланилган. Шу маънода, гужумни ҳали чуқур ўрганилмаган табиат  мўъжизаси,  дейиш мумкин. Сабаби, гужум  ўта қаттиқ  бўлиб, иссиқ ва совуқда ёрилмайди. Хива шаҳридаги тарихий обидаларнинг дарвоза ҳамда эшиклари айнан гужумдан ясалгани бунинг яққол тасдиғидир.

Аммо, Орол денгизи қуриши фожеаси на фақат Хоразм, Қорақалпоғистон, балки, Марказий Осиё республикалари табиати, флора-фаунасига ҳам таъсир қилмоқда. Манба:

https://www.un.int/uzbekistan/news/проблемы-арала-и-водных-ресурсов-региона

2019 йилгача Орол денгизининг қуриган тубидан шамол билан юз миллион тонна захарли моддаларга  тўйинган тузли қумлар атрофга тарқарди. Қуруқ иқлимда мунтазам эсадиган шамол миллионлаб тонна тузли қумларни  минглаб километр узоқларга олиб кетади. Коинотдан олинган тасвирларга кўра тузли чанг булутлар Сибир тайгалари устида ва Шимолий муз океани устида  ҳам қайд этилган. Орол денгизи глобал  муаммоси 1990 йиллардан бошлаб БМТ ва бошқа халқаро ташкилотининг  юксак минбарларида муҳокама  этилмоқда. Навбатдаги ҳал этилмоғи лозим бўлган масала Орол денгизи бассейнида жойлашган Марказий Осиё  республикалари, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти табиати ва гужум каби юз йиллик дарахтларини асраш тадбирларидир.

Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Хоразмда  гужумлар камайиб кетди. Бунга, аввало, иқлим исиши, сув таҳчиллиги, яна хашоратларнинг кўпайиши  “шаҳар мўйловдори”, деб аталувчи зараркунандалар сабаб бўлмоқда. Хоразмлик ёшуллиларнинг ҳикоясича юртнинг фахри бўлган гужумларни “шаҳар мўйловдори”, яъни “буртли қурт”, “ёрғи қурт” номли қуртлар еб битирмоқда. Маълум соҳа вакилларининг эътиборсизлиги, балки маблағ етишмаслиги оқибатида  Хоразм гужумлари “Қизил китоб”га кириш арафасида турибди.

Аввали вариантдаги расмни қўя олмадим.

Дунёнинг энг нифузли ташкилоти  ЮНЕСКО Хоразм тарихи, маданияти, санъати намуналарини асраш, келажак авлодларга етказиш  бўйича салмоқли дастурларни амалга ошираяпти..Хоразм тарихи ва маданиятининг  сақлаш борасида амалга оширилаётган фаолият биз хоразмлик зиёлиларни қувонтирмоқди.

Яқин келажакда  ЮНЕСКОнинг  экология бўйича комиссияси Хоразм гужумларини  асраш ҳақида қарор эълон қилса, адолатли тадбир бўларди.

Мустақиллик йилларида биологик хилма-хилликни сақлаш, атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар туфайли гужум яна кўпайтириш ишлари бошланди. Бугунги кунда шаҳар ҳамда қишлоқларни кўкаламзорлаштиришда ҳам ундан кенг фойдаланилаяпти.
Мисол учун, шаҳарларда лойиҳа асосида яшил майдонларнинг биринчи қаторларига игна баргли дарахтлар, кейинги қаторларга гужум ниҳоллари қадалаяпти. Чунки, Хоразмнинг жазирама иссиғи шу қадар кучли-ки, ёш кўчатлар куйиб кетиши мумкин. Бир йилда  баҳорги экин-тикин мавсумида Хоразм вилояти бўйича 9 миллион 600 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган бўлса, шунинг 1 миллион тупини гужум  ташкил этади.

Эътиборли тамони шунда-ки, воҳа иқлимига мос бўлган серсоя ва ёғочбоп бу дарахт ниҳолларини топиш қийин эмас. Шовот туманидаги “Анор” фермер хўжалигида унинг кўчатини кўпайтириш йўлга қўйилган. Бу ерда айни пайтда 1 миллион туп гужум кўчати захираси яратилган бўлиб, улар аҳоли ва ташкилотларга етказиб берилмоқда.

Хоразмнинг маҳаллий оғочлари, ҳусусан, гужумни кўпайтириш ва кўчат олиш жараёни эътирофга сазовордир.Лекин, бир дарахтнинг кўкартириш, Хоразмнинг жазирама ва қаҳратонларидан асраш  жуда машаққатли юмуш бўлгани сабабли..юқоридаги кўрсаткичларни ..Хоразм ва Қорақалпоғистон вилояти ҳудудларини гужум кўчатига бўлган эхтиёжини тўла  қондира олмайди деб ҳисоблаймиз.Шундай бўлмоғи лозим-ки, Хоразмнинг шаҳар, қишлоқлари, маҳалла, элатлари кўчаларини гужумлар қоплаб олсин. Отахон,оналар, ёш болали оналар  дам оладиган серсоя гужумли ҳиёбонлар, истироҳат боғлари  ташкил этилса деб орзу қиламиз.

Шу ўринда бир мулоҳазамни баён қилмоқчиман. Мамлакатимизга 1950 йилларда Афғонистон тамонлардан олиб келинган майна, хакка, қарға каби йиртқич қушларнинг биологик уйғунлиги муаммоси долзарб масала сифатида кўриб чиқилмоғи керак. Кўп асрлардан  бери юртимизда яшаётган маҳаллий булбул, қумри, чумчуқ, кўк қарға каби қушларнинг асралиши ва кўпайиши ҳақида алоҳида лойиҳалар яратилса фойдали иш бўларди.

Бутун дунё радио – телевидениеси ва  матбуотида  климат анамалияси, климат катаклизмаси деган сўзлар айтилмоқда. Ер юзида сув манбалари  йўқолмоқда, абадий музликлар эриб кетмоқда..Ҳайвонот, ўсимликлар дунёси, дарахтлар турлари камайиб кетмоқда. Глобал исиш, иқлим ўзгариши, инсонлар ҳаёти, яшаш тарзига не чоғик кучли таъсир қилаётгани  ҳақида бонг урилмоқда.

Иқлим ўзгариши, Орол денгизи фожеаси, қурғоқчилик, сув танқислиги Хоразмнинг минг йиллардан бери мавжуд бўлган юз йиллик гужумларига ҳам таъсир этмоқда. Токи, юртимизнинг фахри бўлган гужумлар “Қизил китоб” га кирмасидан..уни асраш, оммавий тарзда кўпайтириш тадбирлари амалга оширилмоғи керак.

Бу борада Орол денгизининг фожеаси бизга мангу сабоқ бўлсин..

Саломат Вафо

7-10 апрель 2021 йил.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 1.7 / 5. Baholaganlar soni: 10

OAV nomi va parolini kiriting!