ЖУРНАЛИСТЛАР ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

2021-04-14T15:42:34+05:0014 Aprel, 2021|Навоий вил.|

Навоий вилоятда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан журналистларни яқиндан танишиш мақсадида Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари туман тиббиёт бирлашмасида соғлом ва носоғлом овқатланиш бўйича ташкил этилган кўргазмалар, ўта хавфли юқумли касалликлар  аниқланганда тиббиёт ходимининг ҳаракат тактикаси, коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот жараёнида журналистларга соҳа мутасаддилари томонидан туманда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ижобий ишлар таҳлилий маълумотлар орқали тақдим этилди.

Таъкидландики, туманда коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларини амалга ошириш мақсадида туман ҳокимлиги захира маблағларидан 775 млн. 481 минг 996 сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар беморларни даволаш ва ишчи ходимларни ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалари учун ишлатилган.

Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси короновирус инфекциясига эрта ташхис қўйиш ва профилактик тадбирларни эрта амалга ошириш мақсадида 15 та эмлаш бригадалари,15 та эмлаш  пунктлари, 3 та мобил бригада эмлаш жараёнига 69 нафар тиббий ходим,18 нафар врач, 33 нафар вакцинатор ва унинг дублёрлари, 18 нафар регистратор тайинланган.

Шунингдек, яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилаётган янги поликлиникага рақамли рентген ва УЗИ аппарати келтирилган. Ушбу аппарат ёрдамида касалларга тўғри ташхис қўйиш ва скринингдан олдинги текширувларда болаларда учраши мумкин бўлган нуқсонли касалликларнинг олдини олиш мумкин.

Пресс-тур жараёнида журналистларнинг саволларига соҳа масъуллари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Отабек АСЛОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Навоий вилояти бўлими раиси.