«Олтин қалам – 2021» танловига

Сирдарёликларнинг ҳам ўз овози бор: «Тилжоннинг роҳати, агар тўғри сўзласа, тилумрнинг заҳмати, агар…»

Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида “У ҳовлингдаги арслон. У сени бошқа йиртқичлардан ҳимоя қилади. Зинҳор уни бўш қўйиш керак эмас, акс ҳолда у ўз қафасини бузади”, дея тилга таъриф берган эди. Инчунун, тил – жоннинг роҳати, агар тўғри сўзласа, тил – умрнинг заҳмати, агар дуч келган фикрни айтишдан тўхтамаса… Шунинг учун ҳам халқимиз “Рост сўзла. Сўзлаганда узоқни кўзла”, деб бот-бот такрорлайди. Шукрки, бугун юртимизда оммавий ахборот воситалари учун ҳеч қандай тўсиқ белгилаб қўйилмаган.

Мамлакатимиз раҳбари ҳам ҳар бир вилоятга ташрифи чоғида журналист ва блогерлар билан суҳбатлашиб, муаммо ва камчиликларни иложи борича аниқ, равшан, тўғри ёритиш ҳақида фикр билдирадилар. Уларнинг ОАВ ходимларига нисбатан “Сиз – жамиятимиздаги камчиликларга кўзгу бўлинг. Токи Сизга боқиб, хатоларни тўғрилайлик”, дея айтган сўзлари-да қалбимиздан жой олган.

Ҳар бир катта иш катта меҳнатни талаб қилади, албатта. Бу йилги сиёсий жараёнлар олдидан ҳар хил нотўғри, пуч ёнғоққа ўхшаган хабарлар тарқатиш, халқни алдаш кимга керак экан? Албатта, сиёсий мафкураси ривожланмаган, шукр қилиш нелигини билмайдиган кишилар учун бу айни муддао. Ўзбекистон темир йўллари компанияси томонидан Тошкент вилоятида “Шоввозсой” маскани бунёд этилгани сир эмас. Аммо бу масканни Президент шахсан ўзи учун қурдиргани қаёқдан чиққан маълумот бўлди?

Дунё давлатлари билан муҳим музокаралар ўтказилаётган, аср балосига айланган тождор вирус билан курашилаётган бир пайтда мамлакатимиз раҳбарининг дам олишга вақти бормикан? Нега ҳар хил хабарларга ишонувчилар бироз бўлса-да ўйлаб кўришмайди? Нега шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда масалани адолат тарозисига солиб кўрмайди? Ҳа, калта ўйлаш ҳар доим узундан узун муаммоларга сабаб бўлган. Қизиғи, бу хабарларга ижтимоий тармоқларда катта доирага эга блогерлар-у журналистларнинг ҳам ишонаётгани, тағин тарғиб қилаётгани мени ҳайрон қолдиряпти. Инчунун, кимгадир эргашиш яхши, албатта. Аммо эргашаётган инсон ишончли бўлсагина яхши бўлади. Шундай экан бир ОАВ ходимаси, Ўзбекистон  фарзанди сифатида халқимизни ҳар хил ёлғон ва бўхтон сўзларга ишонмасликларинии сўраб қоламан.

Эргашиш билан мутелик бошқа-бошқа тушунчалардир. Шукрки, мамлакатимизда мутеликка етаклайдиган ҳеч қандай холат мавжуд эмас. Бироқ ҳар кимга ҳам ишониш, биргина хабардан хулоса чиқариш ХХI асрнинг эркин фикри, ўз дунёқараши бор миллатга, миллатдошларимга ярашмайди. Ўзбекистон халқи  йўлбошчини тўғри танлаганлигини бугун  бутун дунё эътироф этмоқда. Бунга мисол қилиб яқиндагина мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Президентининг ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўзбекистон бизнинг мамлакатлардан 40-50 йиллар олдинга илгарилаб кетибди” деган сўзлари юртимизнинг равнақига бўлган эътирофининг ёрқин далилидир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларидан барчамиз хабардормиз. Демакки, ҳар хил бўлар-бўлмас хабарлар бизга таъсир ўтказа олмайди. Таъсир ўтказишни кўзлаганлар эса, нурсиз кўзлари билан дунёни кўришда давом этади. Асосийси, биз биргамиз ва биз Президентимизга ишонамиз.

Мохира ЮЛДАШЕВА

22:24   19.03.2021 http://sxabar.uz/jiaj

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.6 / 5. Baholaganlar soni: 15

OAV nomi va parolini kiriting!