«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-12T15:57:57+05:0012 Aprel, 2021|Олтин қалам|

ГАЗЕТА  ЧЎКЯПТИ, ҚУТҚАРИНГ!

Ўтган асрнинг 70-йиллари. Мактаб ўқувчиси бўлган ўсмирлар дарсдан сўнг далада ҳам ишлардик. Бу оғир меҳнат эмас, аксинча  ғаройиб  ҳаяжон ва таасуротларга тўла болалик, шаклланиш, катталардан сабоқ олишга  имконият даври эди.

Энг яхшиси  ҳар куни  почтачи Шокир амаки бир қўлтиқ газета ва журналлар ташлаб кетарди. «Шарқ юлдузи»,» Гулистон»». Саодат», «Муштум»… ва яна туманимиз  нашри» Коммунистик мўл-кўлчилик учун» бўларди улар орасида.

Уларни кўзимизга суртгудек бўлиб ўқирдик. «Шарқ юлдузи» даги янги асарлар мутолааси кечда–сандал атрофида давом этарди.

Мен туманимиздан етишиб чиққан таниқли ўзбек халқ ёзувчилари–Сафар Барноев, Неъмат Аминовларни туман газетаси орқали танидим, суҳбатларида бўлдим.

Ҳали ўқувчилик йилларимдаёқ таниқли, раҳматли шоир Хидир Муродов дуоларини олдим.

Бугун республикамизда таниқли бўлган кўплаб ромитанлик ижодкорларга туман газетаси бешик бўлган, оқ йўл тилаган.

Бир неча бор номи ўзгариб, ҳозирда «Ромитаннома»  бўлиб чиқаётган газетанинг илк сони чиққанига  бу йил 80 йил тўлди.

Афсуски бу санани нишонлаш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келган эмас.

Аксинча энг машаққатли йилларда карвонбоши, қўнғироқ, минбар, ялов вазифасини ўтаган газета бугун чоҳга қулаяпти!

2019-йилда 2000′, 2020-йилда  1,500нусқада чиққан нашр, 2021 йилда атиги 300 обуначига эга.

Тўғри, январь ойида чиққан 3 та сон минг нусқадан чоп этилди. Лекин обуна бўламиз, дея шартномага имзо чеккан «шоввоз»  ташкилот раҳбарлари ҳали вери ҳисобимизга маблағ ўтказгани йўқ.

Ўтган йили ҳам бизни алдаб, газетани ўқиб, ҳақини бермаганлар анча!

«Ромитаннома»  вилоят босмахонасида, рангли босиляпти. 5  киши (бош муҳаррирдан ташқари)  тўлиқ штатда эмас, олаётган маоши йўл кирасига ҳам етмайди. Босмахона, тарқатиш, электр энергия, солиқ харажатларини 300та обуна ҳаққи қоплай олмайди.

«Обуна мажбурийми?»,» Газетада танқид йўқ! «,» Журналистлар кимдан қўрқади?  дея иддао қилаётганлар газетанинг чўкаётганини ҳам билишармикан?

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Маънавият иммунитетини қандай оширамиз?» деяётган бир пайтда чўкаётган газеталар қўлидан ким тутади, уларни ким қутқаради?!

70- йилларда  шўро мафкураси эди.Давлат газетани қўллаб қувватларди.

Мустақиллик мафкурасини ким қўллаб-қувватлайди?

Кам таъминланган оилаларга  ҳомийлик қиладиган  тадбиркорлар «кам таъминланган газета»ларга ёрдам қилолмайдими?

Газета ҳар бир хонадонга кириб борса,халқнинг сиёсий,маънавий тушунчаси кенгаядику!

Махфират  АТОЕВА.

«Рометаннома» газетаси 2021 йил 25- январь

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.6 / 5. Baholaganlar soni: 315

OAV nomi va parolini kiriting!