“ҚЎРҚМА” МУАЛЛИФИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2021-04-12T14:30:12+05:0012 Aprel, 2021|Наманган вил.|

Давлатобод туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» да  умидли ва ёш ёзувчи Жавлон Жовлиев қаламига мансуб «Қўрқма» романининг тақдимоти ҳамда муаллиф билан учрашув  ўтказилди. Роман ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Германияда таҳсил олган ва собиқ Совет Иттифоқи томонидан шафқатсизларча қатл этилган миллат йигит-қизларининг хотирасига бағишланган.

Зиё масканига йиғилган китоб шинавандалари роман муаллифини саволларга кўмиб ташлашди. Самимий мулоқотга айланиб кетган учрашувда Журналистлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов иштирок этиб, роман ҳақида иштирокчиларга ўз мулоҳазаларини, фикрларини билдириб ўтди.

Тадбирда иштирок этган китоб ихлосмандлари, ижодкорлар Жавлон Жовлиевни яратган асарининг муваффақияти билан янги романга муштоқ бўлиб турган қалбларга малҳам бўлаолгани билан табрикладилар.

 

ЎзЖИУ Наманган вилояти бўлими