«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-12T14:29:29+05:0012 Aprel, 2021|Олтин қалам|

ОИЛА, МАҲАЛЛА ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ

ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИ

Янгиланаётган  Ўзбекистоннинг  ижтимоий  ҳаёт,  иқтисодиёт, сиёсатнинг  ривожланиши,  илм-фан  ва  техника  тараққиёти  тез  суръатлар билан  амалга  ошаётган  ҳозирги  даврида  юксак  маънавиятли  инсонларни тарбиялаш  давлат ижтимоий сиёсатининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу боисдан оила, маҳалла ва таълим-тарбия тизими ҳозирги вақтда уларнинг ўзаро алоқасини ўрганиш керак бўлган долзарб масалалар сирасига киради.

Оила, таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги таъминлаш, улар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказишда мазкур уч институтнинг фаолиятини уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2012  йил  19 июнда “Баркамол  авлодни  тарбиялашда  оила  институти  ва  фуқароларнинг  ўзини-ўзи  бошқариш  органларининг  таълим  муассасалари  билан  ўзаро ҳамкорлигини  янада  ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  175-сонли  қарори  қабул  қилинди[1].  Мазкур  қарорнинг  амалий  фаолияти натижаси қилиб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Республика “Маҳалла” Фонди ҳамда Республика Халқ  таълими  вазирлиги  ҳамкорлигида  Халқ  таълими  вазирлиги  ҳузурида “Оила-маҳалла-таълим  муассасаси”  ҳамкорлиги  Жамоат  кенгаши  тузиш белгиланади.  Ушбу  Жамоат  кенгаши  оила,  маҳалла,  таълим муассасаларининг  доимий  ҳамкорлигини  эътироф  этган  ҳолда, ота-оналарнинг  фарзандлар  тарбиясидаги  ўрни,  мажбурияти,  масъулияти  ва фарзандлар  билан  ўзаро  муносабатларини  мустаҳкамлаш;  таълим муассасаларидаги  таълим-тарбия  сифатини  такомиллаштиришга  оид тадбирларни  амалга  ошириш;  таълим  тизимидаги  ислоҳотлар  ҳақида  ота-оналар  ва  кенг  жамоатчиликнинг  узвий  маълумотга  эга  бўлишларини таъминлаш;  ёшларнинг  зарарли  одатлар  йўлига  киришига  сабаб  бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни ташкил этиш мақсад қилиб олинади[2]. Қолаверса, Жамоат кенгашиининг ҳудудий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш  ҳамда  унинг  аъзолари  учун  ҳудудий  ўқувлар  ташкил  этиш, методик  ёрдам  кўрсатиш  ва  илғор иш  тажрибаларини  оммалаштиришга эришишга  кўзланган  “Оила-маҳалла-таълим  муассасаси”  ҳамкорлигини мустаҳкамлаш  Ресурс  маркази  фаолиятининг[3]  йўлга  қўйилиши  ҳам  бу борадаги ишлар самарадорлиги ортишига асос бўлди.

Бугун  жамиятдаги  оилаларда  ёшларнинг  бўш  вақтларини  мазмунли

ташкил этиш, уларни ақлий ва жисмоний меҳнат орқали тарбиялаш, миллий ва  умуминсоний  қадриятлар  муштараклиги  воситасида  миллий  онг  ва ғурурини шакллантириш, ўзлигини англатишга оила, миллат, Ватан олдидаги

бурч ва вазифаларига масъулиятини ошириш, уларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, ўй ва фикрларидан огоҳ бўлиш ҳар бир ота-онанинг, айниқса, маҳалла жамоат  ташкилотининг  асосий  фаолиятига  айланиб  қолиши  керак.  Оила тарбиясида оила, мактаб, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигини таъминлаш,

оила  анъаналари,  қадриятлари,  ота-она  ва  кекса  авлоднинг  меҳнат  ва қаҳрамонлик намуналаридан самарали фойдаланган ҳолда тарбияни ташкил этиш комил инсонни шакллантиришда муҳим омилдир.

Маҳалладаги  ҳар  бир  болага  маҳалла  аъзоларининг  барчаси  масъул эканлиги,  кўпчиликнинг  боласига  барча  тарбия  бериши  ўзаро алоқадорликнинг  тимсолидир[4].  Зеро,  оиланинг  мустаҳкамлиги, барқарорлиги  ва  болаларнинг  тарбиясини  маҳалла  орқали  назорат  қилиб

туриш  орқали  оила-маҳалла  ҳамкорлиги,  ҳамжиҳатлиги,  кичик  маънавий-маърифий маскан эганлиги намоён бўлади. Жамият  тараққиётининг  истиқболи  ёш  авлоднинг  тафаккури  ва маънавий-ахлоқий  қарашларига  асосланади.  Маънавий-ахлоқий  тарбияни таълимнинг узвий қисмига айлантириш, билимни фундаменталлаштириш – бу борадаги муҳим вазифадир[5, 154].

Яна бир жиҳатга эътибо рқаратиш керакки, Кадрлар  тайёрлаш  миллий  дастурининг «4.4. Маънавий-аҳлоқий тарбия ва маърифий ишлар» бандида  «Ўзбекистон  мустақиллиги  принципларига  садоқатли  ҳамда  жамият тараққиётига  муносиб  ҳисса  қўшишга  қодир  шахсни  шакллантириш  мақсадида  таълим  муассасалари  ота-оналар,  оила,  маҳалла  қўмиталари,  Республика  Маънавият  тарғибот маркази,  Миллий  ғоя  ва  мафкура  илмий-амалий  маркази,  жамоат  ташкилотлари,  фондлар  билан  ўзаро  пухта ҳамкорлик  қиладилар»[6,  55],  деб  кўрсатиб  ўтилган.  Бу  ўз  навбатида фуқаролик  жамияти  институтлари,  нодавлат  нотижорат  ташкилотлар  ва давлат ташкилотлари ўртасида ижитмоий ҳамкорлик олиб боришни назарга тутади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро  ижтимоий  ҳамкорлик  жамият  тараққиёти  ижтимоий  ўзгаришларга, инклюзивлик  асосида  маълум  бир  соҳаларга  кириб  бориш  натижасида жамиятда барқарорлашувни келтириб чиқаради. Миллий мафкура ва миллий ғояга мос равишда ижтимоий ҳамкорлик тизимининг мустаҳкам ўрин эгаллаши жамиятда мамлакатимизда ташкилот ва  ижтимоий  қатламлар,  турли  институтлар  ўртасида  ўзаро  ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш зарурати билан изоҳланади[7, 23]. Айнан шу асосда маърифий,  ижтимоий  муассасалар  ва  институтлар  ўртасидаги  ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамжиҳатлик юзага чиқади.

Қолаверса,  ижтимоий  ҳамкорлик  асосида  фуқаролик  жамияти институтининг  оёб  шакли  бўлган  маҳалла  ва  оила  ўртасида  мусабатлар ривожини  таъминлаган  ҳолда  таълим  муассалалари  таъсирини  ошириш  ўз навбатида  инсон  маънавиятини  амалга  оширувчи,  йўналтирувчи  куч сифатида  баркамол  авлодни  тарбиялаш  орқали  фуқаролик  жамиятининг чинакам  аъзоларини  шакллантиришни  мақсад  қилиб  олишида  ўз  аксини топади.

Хусусан,  ҳозирда  жамиятда  бўлаётган  ўзгаришлар –  ҳаракатлар стратегияси  асосида  Ўзбекистонда  ёшлар  фаолигини  ошириш  ва ташаббускорлигини  қўллаб-қувватлаш  орқали  уларнинг  жамиятдаги манфаатларини тўла амалга ошириш, уларнинг истаклари ва имкониятларини

саъй-ҳаракатга  айлантириш,  улардаги  иқтисодий-ижтимоий  ютуқларни, ҳаётга, келажакка бўлган қизиқишларини янада орттиришда, аввало, айнан мана шу уч тармоқ – оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги етакчи роль ўйнайди.

Мамлакатимизда  бугун  ёшларнинг  фаоллиги,  уларнинг  манфаатлари ҳимоя  қилинаётганлиги,  жамоат  ва  давлат  ташкилотларнинг  ёшларнинг маънавий-ахлоқий  савиясини  ўстириш  ва  ҳақли  равишда  янгилаётган Ўзбекистоннинг  келажагини  риожлантириб  борадиган  фуқароларни шакллантиришдаги  ўрни  аввало,  оила  ва  сўнгра  таълим  муссасаси  ҳамда

маҳаллаларда  ошириладиган  амалий  тарғибот  ва ижтимоий  интеграциявий

фаолият билан ўзаро алоқадор.

Шу  асосда,  маҳалла  ҳудудидаги  оилаларда  соғлом  турмуш  тарзини таъминлаш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишга  ёрдам  бериш,  шу  жумладан,  уларнинг  бу  борадаги  ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга

кўмаклашиш  ишларини  янада  такомиллаштириш  мақсадида  Ўзбекистонда 2017  йил  11  августида  Фуқаролар  йиғини  ҳузуридаги  “ота-оналар университети”  жамоатчилик  тузилмаси  фаолиятини  такомиллаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг қабул  қилиниши  тарихий  янгилик  бўлди.  Маҳалла  институти  қошида ота-оналарнинг  институтини  жорий  этиш,  нафақат  маҳалладаги  оилалар манфаати,  балки  жамият  манфаати,  шаъни,  қадр-қиммати  билан  бевосита боғлиқ  ҳисобланади.  Бу  маърифий  ва  ижтимоий  институт  энди  ота-оналарнинг  фарзанд  тарбиясидаги  ҳуқуқий,  маънавий-ахлоқий,  педагогик, психологик  ва  тиббий  билимларини  оширишга  қаратилган  тадбирларни амалга оширади; фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан  ишлайди,  фуқаролар  йиғинидаги  оилаларда  ижтимоий-маънавий муҳит  барқарорлигига  салбий  таъсир  кўрсатувчи  ҳолатларнинг  олдини олади;  фарзанд  тарбияси  жараёнида  ота-оналарга  ёрдам  кўрсатиш, оилада соғлом  маънавий  муҳитни  таъминлашга  кўмаклашадиган  тузилма вазифасини бажаради.

Бугунги  кунда  мазкур  институт  “оила  ёрдамчиси”  тамойили  асосида маълум  статусга  эга  бўлиши  мақсадга  мувофиқ.  Негаки,  фуқароларнинг ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  қошида  “Ижтимоий  ишлар  (кексалар  ва ногиронлар  билан)”  лойиҳаси доирасида  меҳнатга  оид  муносабатларни ривожлантириш  мақсадида  “оила  ёрдамчиси”  тизими[8,  22]нинг  асоси  ҳам маҳаллада шаклланади ва ривожланади.

Ҳозирда  оила,  маҳалла  ва  таълим  муассасасидан  иборат  учлик ижтимоий-маърифий институтларда маънавий-маърифий тадбирлар, хусусан, маҳалла  ҳудудидаги  мавжуд  оилаларнинг  ижтимоий  харитасининг яратилиши; оилада тарбияси оғир ёшлар муаммоларини ҳал этишда давлат ва

нодавлат ташкилотлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик; намунали оила ва  маҳаллалар  ҳаёт-фаолияти,  тажрибасини  оммалаштиришларнинг  кенг йўлга  қўйилаётганлиги  жамиятда  маънавий-ахлоқий  соғлом  муҳит яратилганлиги билан ўлчанади.

Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ёш авлодда оилапарварлик, ватанпарварлик, миллий мафкура, миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғусини шакллантиришга эътибор бериш лозим. Негаки, бу  туйғулар  урф-одатларимизни  сақлаб,  миллий  қадриятларимиздан  ўз ўрнида  фойдаланиб  келгуси  авлодларга  етказиш,  фуқаролик  жамиятининг

ноёб  институтларини  сақлаб  қолиш  ва  ривожлантириб  боришнинг  асосий

омили бўлиб ҳизмат қилади.

Демак,  ёшларнинг  ижтимоий  ва  сиёсий  фаоллигини  ошириш  орқали ижтимоий-маънавий  муассасалар  интеграциялашувига  эришиш  қуйидаги омилларни ҳаракатга келтиришни назарда тутади:

Биринчидан, маънавий ва ахлоқий жамоат ташкилоти бўлган маҳалла фуқаролар  йиғинларида  ёшларда  ахлоқ  ва  тарбиядаги  ўзгаришларга бағишланган “Ижтимоий-маънавий ўқувлар” ва давра суҳбатларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Иккинчидан, “Ёш намунавий фуқаро” фаолиятини йўлга қўйиш лозим бўлади. Бунда ижтимоий-маънавий муассасалар ҳамкорлиги асосида  ўз иш услуби,  тарғибот  олиб  боришдаги  инновацион  методлардан  фойдаланган ҳолда  жамоат  ташкилотлари,  ёшлар  ташкилотлари  масъулларининг намунавий ҳаракат дастурлари ва амалий фаолиятларини медиа воситалар ва амалий  учрашувлар  орқали  таълим  муассалари  ва  маҳалла  фуқаролар йиғинларида ташкил қилиш лозим бўлади.

Зокиржон Турғинович­ Замонов,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси,

 сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.

«Мустақиллик шароитида халқимизнинг ғоявий тарбияланишининг

долзарб масалалари» мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман

МАТЕРИАЛЛАРИ 5 май 2020 йил, Нукус. – б. 320-324.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.1 / 5. Baholaganlar soni: 27

OAV nomi va parolini kiriting!