«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-11T13:07:23+05:0011 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Туркиянинг “TRT AVAZ” телеканалида давлат хизматлари фаолияти кенг ёритилди

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими яратилгани ва амал қилаётганига гарчи энди уч йилдан ошаётган бўлса-да, лекин у ўзининг қулайлиги, тезкорлиги ва шаффофлиги билан қисқа муддатда аҳоли ишончини қозона олди.

Президентимиз 2021 йилги Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида шу йил охирига қадар электрон давлат хизматларини яна 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини айтиб ўтди.

Айни  пайтда 120 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари бинолари қуриб битказилди ва яна 70 га яқинида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат хизматлари марказининг жойларда 103 та филиали ташкил этилди, олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.

Махсус жиҳозланган транспорт воситалари ёрдамида олис жойларда (мобиль давлат хизматлари) орқали республика бўйича 530 мингга яқин сайёр хизматлар кўрсатилди.

Хусусан, Тошкент вилоятида 2020 йилда 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 3 минг 506 таси сайёр тартибда олис ва  чекка ҳудудларга борган ҳолда амалга оширилди.

Давлат хизматлари агентлиги амалга ошираётган тезкор ва шаффоф хизматлар бугунги кунда нафақат мамлакатимиз, балки хорижий  давлатлар оммавий ахборот воситаларида ҳам эътироф этиляпти.

Масалан, куни кеча Туркиянинг “TRT AVAZ” телеканалида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Давлат хизматлари маркази ўтказган сайёр хизмат кенг ёритилди. Ва бу ҳақда Туркиянинг кенг аудиторияга эга бўлган www.haberler.comwww.anadoluimages.comwww.sondakika.comwww.trtavaz.com.trwww.aa.com.tr/ruсайтларида маълумотлар берилди.

 

Эркин Дорипов,

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.3 / 5. Baholaganlar soni: 148

OAV nomi va parolini kiriting!