«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-10T12:21:25+05:0010 Aprel, 2021|Олтин қалам|

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖАМИЯТДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти фаолият олиб бораётган жамиятда фуқаролар шаъни, қадр-қиммати, унинг манфаатлари билан бир қаторда, давлат ва жамият манфаати, фаровонлиги таъминланади.

Бизнинг жамиятда маҳалланинг демократия мактабининг ўзига хос йўли – институт сифатида шаклланганлиги кўп асрлик тарихга эга. Маҳаллаларнинг ижтимоий макон сифатида ривожи Марказий Осиёда илк ўрта асрлар билан боғлиқ. Хусусан, VII аср охирлари – VIII аср бошларига келиб Ўрта осиёда исломнинг кенг тарқалиши билан маҳаллий халқлардаги турмуш тарзид ишлатиладиган деҳқон ва шафар аҳолисига нисбатан арабча «жамоа» термини қўлланила бошлайди[1]. Ҳаттоки, ҳазрат Алишер Навоий «Хамса» достонинг «Ҳайрат ул-аброр» қисмила маҳалла хусусида, унинг иттифоқи ва бирлашуи асосида йирик шаҳарлар юзага келиши эътироф этилган[2]. Ҳусайн Воиз Кошифий “Футувватномаи Султония” асарида маҳалла-кўйда юриш одоби, қўшнилар билан муомала маданияти, муносабатлар ва ўзаро алоқаларнинг аҳлоқий меъёрлари тўғрисида қатор маълумотлар беради.

Нью-Йорк давлат университети профессори П.Морвиж Ўзбек маҳалласини бир неча йиллардан буён қизиқиш билан ўрганиб келаман. Ана шу тадқиқотлар натижасида бир хулосага келдим, яъни ҳақиқий демократия анъаналари маҳалла фаолиятида ўз ифодасини топган. Ушбу ноёб институт фаолиятини ўрганиш, тажрибасини оммалаштириш мақсадга мувофиқ[3]” дейди.

Фуқаролик жамиятининг асоси бўлган маҳалла институти бизда қадимдан шаклланганлигини кўпгина маҳаллий ҳамда хорижий манбалар асослайди.

Шунингдек, 2014 йилда Жанубий Корея, АҚШ, Германия, Хитой, Бельгия, Буюк Британия, Франция каби давлатларда “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” номли китоб ҳамда “Ўзбекистонда маҳалла институти: тарихий тажриба ва ҳозирги кун” ҳужжатли фильми тақдимотига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатлари ҳамда учрашувларда ҳам хорижлик экспертлар томонидан қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ўзбек маҳалласи ҳақиқий маънода халқчил демократия мактаби сифатида шаклланиб бораётгани эътироф этадилар[4].

Академик А.Саидов, маҳаллалар тарбия ўчоғи, эзгулик бешиги, урф-одатлар, анъана ва қадриятлар эъзозланадиган миллий демократик маскан сифатида юртимизда азалдан эътироф этиб келинади. Бинобарин, маҳалла инсонни жамият билан бирга яшашга ўргатадиган, шу руҳда тарбиялайдиган беқиёс макон демакдир[5]. Шу маънода, айтиш мумкинки, маҳалла фуқаролик жамиятининг етакчи институт сифатида эътироф элишига сабаб ҳам, унда инсонларнинг миллати, ёши, жинси, дини, ирқи, тили, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар уларни эзгулик йўлида жипслаштирувчи ва бирлаштирувчи демократик оилалар мажмуаси ўзининг аксини топган бўлади.

Охирги ўн беш йилликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига  қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти давомида маҳалла фуқаролар йиғинларининг давлатдаги демократик ислоҳотларнинг амалга оширишдаги улушининг ортишига хизмат қилувчи 50 дан ортиқ муҳим норматив ҳужжатлар қабул қилинди[6]. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев, охирги уч йилда маҳаллани ривожлантириш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилганлиги, хусусан, маҳалла институтига оид 38 та қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, 50 дан ортиғи такомиллаштирилганлигини таъкидлаб ўтади[7]. Бу ҳужжатларнинг аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон жамиятида маҳалла мустақил институт сифатида шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий манфаатларини тўла ҳимоя қилиши билан бир қаторда, уларнинг жамиятда бўлаётган ислоҳотларга шу институт орқали бевосита иштирок этиш ҳуқуқини мустаҳкамлади. Қолаверса, давлат бошқарув функцияларини, қуйи бўғинларга тегишли ваколатларининг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб борилишига қонуний ва ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Ўзбекистон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилишида фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти ва улардаги оилалар фаровонлиги учун оилавий-хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди[8]. Шу асосда ҳар бир оиланинг хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишнинг янгича, жамият манфаатларига мос таърифлари ишлаб чиқилди. Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди[9]. Бу саъй-ҳаракатлар маҳаллаларнинг бугунги кунда том маънодаги фуқаролик жамияини ривожлантирувчи ижтимоий-маърифий макон эканлигидан далолат беради.

Бугун маҳаллалар одоб-ахлоқ гўшасига айланмоқда. Давлат сиёсати ҳам бу борадаги ижтимоий ташаббускорликни маъқулламоқда. Мисол учун, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, маҳалла аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун муносиб шароит яратиш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, замонавий спорт иншоотлари ва маҳалла гузарларини ташкил этиш  мақсадида [ОКОЗ:1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда «Обод маҳалла» дастури тўғрисида ПФ-5467-сон Фармони[10] эълон қилиниб, шу йилнинг ўзида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилиши натижада 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди[11]. 2019 йилга келиб бу рақамлар динамик равишда ўсиб борганлигини кузатиш мумкин. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Бунга 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм кўп маблағ сарфланди[12].

Мамлакатимизда фуқароларнинг фаоллиги, уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинаётганлиги, жамоат ташкилотларнинг фуқаролар маънавий савиясини оширишдаги ўрни уларнинг фуқаролик жамиятнинг замон талабларига мослаб тизимлашиб боришини кўрсатиб беради.

Хусусан, жамиятда мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий-ҳуқуқий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг сиёсий фаоллиги ва ижтимоий ташаббускорлини  амалга ошириш, бошқа фуқаролик жамияти институтлари, давлат ва жамоат бирлашмалари билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтини йўлга қўйиши натижасида уларнинг ривожланиш динамикаси ҳам ижобий томонга ўзгариб боради. Буни мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпди”, деган фикри билан ҳам асослаш мумкин.

Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-маънавий мезонларни, миллий манфатлари муносабати, инновацион тафаккурни ўз фаолиятининг етакчи талаблари даражасига олиб чиқса, жамиятда бу институтларнинг мақоми ҳам, давлат бошқарувига таъсири ҳам ва фуқаролар манфаатидаги етакчилиги ҳам жадаллашиб, тараққий этиб бораверади. Шунингдек, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан, иқтисодий ва маънавий ресурслардан оптималлашиб боришини назарда тутадиган амалий тадбирларни кенг жорий қилиш орқали мазкур институтларнинг ривожланиб боришини таъминлайди.

Буни бугун ҳалқаро доирадаги экспертлар ҳам таъкидлашмоқда. Жумладан, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини ўрганиш институти ижрочи директори, япониялик Т.Танака, “маҳалла нафақат фуқаролик жамиятининг асоси, балки демократиянинг катта мактабидир. У, албатта, халқнинг маънавий ҳамда маданий қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш, шунингдек, мамлакатни модернизациялашда пойдевор бўлиб хизмат қилади”[13],  дейиш замирида ҳам ўзбек жамиятида маҳалла тизими ижтимоий-сиёсий жиҳатдан юқори статусга эга бўлиб бораётганлигида деб, деб баҳолаш мумкин.

Янгиланаётган Ўзбекистонда маҳалла институти фақат шу маҳалладаги оилалар, инсонларнинг хотиржамлигини сақлаш билан чегараланиб қолмасдан, фуқаролар билан давлат ўртасидаги кўприк, бошқарув институтлари билан жамият аъзоларини бирлаштирадиган таянч устун вазифасини ўтамоқда. Буни Президенти Ш.М.Мирзиёев: “Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, адолат тарозисига айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди”[14], дейди. Негаки, маҳалла ва оиладаги мавжуд муаммоларни шу ҳудуддан бошқа давлат бошқарув идоралари, локал бошқарув органлари яхши билмаслиги мумкин.

Ҳозирда мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сони 10 мингдан ортиқни ташкил этишини ҳисобга олсак, уларнинг фаолияти кенг қулоч ёзиши, саъй-ҳаракатлари ривожланиб бориши натижасида фаолияти такомиллашиб бораётганлигини кўриш мумкин бўлади. Бунга ёрқин мисол ва тарихий ижтимоий-сиёсий фаолиятини, Республикамизда илк бор Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилганлини кўришимиз мумкин. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”[15]ги Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилмб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг жамиятда тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда оилалар, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий, маърифий муҳитни соғломлаштириш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни олиб боришни асосий вазифаси қилиб олади[16].

Демак, бугунги кунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ижтимоий ва миллий макон, маънавий асосларнинг ўчоғи эканлиги унинг барқарорлаштириб боришдаги ўрнини янада оширади:

Бугун янгиланаёган Ўзбекистон шароитида, миллий ва умуминсоний қадриятлар тикланаётган бир пайтда турли миллатлар ўртасидаги муносабатлар, миллатлараро тотувлик масаласини янгича тамойиллар воситасида ҳал этиш энг муҳим масаладир. Миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, миллий тотувлик ҳодисаси умуминсоний қадриятга айланмоқда. Бунда, албатта, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни бениҳоя катта. Чунки, ижтимоий макон, ижтимоий капитал ва ижтимоий мувозанат мана шу институтда шаклланади ва ривожланади.

Зокиржон Турғинович­ Замонов,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси,

 сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.

“Ўзбекистонда  миллатлараро тотувлик,  миллий,  диний  ва  сиёсий

бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” 

Республика илмий – амалий конференцияси мақолалари тўплами.  (2020 йил 21

май). Т.: ТДИУ, 2020. –Б. 425-430.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.8 / 5. Baholaganlar soni: 61

OAV nomi va parolini kiriting!