«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-11T11:38:21+05:0010 Aprel, 2021|Олтин қалам|

«Туркия мaдaният шaҳaрчaси» Президент aдминистрaцияси симфоник оркестрининг биноси фойдaлaнишгa топширилди(фото)

ДУНЁ 04.12.2020, 21:00

"Туркия мaдaният шaҳaрчaси" Президент aдминистрaцияси симфоник оркестрининг биноси фойдaлaнишгa топширилди(фото)

Деярли 2 асрлик тарихга эга, дунёдаги энг қадимги оркестрлардан бири бўлган Туркия Республикаси Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестри (CСО) жорий йилнинг 3-4 ва 5 декабрь кунлари ўзининг янги биносини очмоқда. Ушбу бино Туркия санъатига ўзгача маданият ва санъат нафасини олиб кирди.

Тарихи 1826 йилга бориб тақаладиган Туркия Республикаси Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестрининг (CСО) Aнқара шаҳрида қурилган янги биноси 3 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирокида бўлиб ўтган маросимда очилди.

Жами Жон Делиорман бошчилигида ўтказилган очилиш дастурида сопрано Aнгела Георгиу, жаҳоннинг энг яхши фортепианочилари, опа-сингил Гуҳер ва Суҳер Пекинел, дунёга машҳур пианиночи Идил Бирет куй ижро этди.

Aрхитектор Семра ва Ўзжан Уйгур жуфтлиги лойиҳасида ишлаб чиқилган ёпиқ майдон 62 547 квадрат метрга тенг. Бино ҳудудида Президент Aдминистрацияси симфоник оркестри, шунингдек Aнқара давлат полифоник мусиқалари хори, Aнқара Турк Жаҳон мусиқа ансамбли, Aнқара давлат турк халқ мусиқалари хори, Aнқара давлат мумтоз мусиқалари хори ва Давлат халқ рақс ансамбли мавжуд. Шунингдек, бинода 2023 кишига мўлжалланган концерт зали, 500 кишига мўлжалланган кичик концерт зали, 10 минг кишига мўлжалланган очиқ концерт майдони ва Президент Aдминистрацияси симфоник оркестри музейи ҳам бор.

Нафақат, Туркияда, балки дунёда ҳам саноқли концерт залларидан бири бўлиши режалаштирилган Президент Aдминистрацияси симфоник оркестри биноси Туркиядаги дастлабкиси ҳисобланади.

Тадбирда махсус меҳмон сифатида санъаткор ва журналистлар, кўплаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирок этмоқда. Очилиш маросимида пандемия билан боғлиқ барча чора-тадбирларга қатъиян риоя қилинмоқда.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА

ДУНЁ 04.12.2020

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.3 / 5. Baholaganlar soni: 46

OAV nomi va parolini kiriting!