«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-09T15:02:39+05:009 Aprel, 2021|Олтин қалам|

2700 йиллик империя шоирлари мамлакати.. 

Туркий тилининг асосчиси ҳазрат Алишер Навоий дунёга машҳур “Ҳамса” асарининг “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳод Шириннинг васлиги етиш учун тоғларни талқон этиб сув келтиргани ҳақида ёзилган эди. Буюк шоир “Хамса”ни бундан 500 йиллар олдин яратган эди. Маълум бўлмоқда-ки, ўша даврда Хиротда яшаган улуғ Навоий  Фарҳоднинг жасоратини тўқима яратмаган экан.

Манъба: https://travelask.ru/articles/persy-velikie-inzhenery-i-voiny

Нега-ки, Хоразмшоҳларга қон-қариндош бўлиб яшаган форслар диёрида подшоҳ Доро III даврида инсон ақл-тафаккури билан тасаввур қила олмайдиган ҳолда  Элбрус тоғидан Форс денгизи кўрфазигача 20-40 километрлик тоғ остидан туннеллар қазишган экан. Буюк форс олимлари ҳатто ўша даврда ҳам физиканинг мураккаб гравацион қонунлари ва сувда ювиладиган тошларнинг менералогик ҳусусиятларини чуқур англаб, аввал сувни вертикал туннеллардан ошоққа тушириб босим бериб, сўнг горизантал тўғри йўналишда яна тоғлар ости сув йўлидан Форс денгизи кўрфазигача қазиб  боришган экан.

Тарихий манъбаларда ёзилишича Александр Македонский Форс ўлкасини ишғол қилиб Доро IIIнинг қизини хотинликка олади. Македонский сеҳрли  форс куч –қудрати, маданияти ва санъатидан таъсирланиб  гўзал форс маликасига уйланади.  Бунинг натижасида ўзини ахамонийлар давлатининг ажралмас қисми деб эълон қилади.

Мен  оламни 12 аср бошқарган ер юзида давлат ўлароқ 2700 йил мавжуд бўлган Форс империясининг тили ҳисобланган мусиқий Форс тилининг мўъжизакор гўзаллиги ҳақида ҳикоя қилишдан  олдин маълум тарихий фактлар ҳақида ёзмоқдаман. Дунёнинг энг қадимий тилларидан бири ҳисобланган  Форс тилини ўрганиш нечун зарурлигининг  10 сабабини ёзишдан олдин.. ҳали дунё  аҳли яхши хабардор бўлмаган бир сирни очмоқчиман.. Яъни оламнинг 8 –  мўъжизаси  ҳисобланган инсон тафаккури билан яратилган, одам қўли билан қазилган тоғ ости каналлари  ҳақида ёзмоқчиман. Александр Македонскийни ҳайратга солган улуғ  Форс диёри   дунёнинг энг қадимий цвилизация ўчоқларидан бири эканлиги тўғрисида  ёзмоқдаман.

Бутун инсоният  Миср пирамидаларнинг улканлиги ва ҳайбатидан ҳайратда қолишади. Тош сиймосида Миср фиравнлари ҳаётидан ҳикоя қиладиган  эхромлар туризми бу юртга миллиардлаб доллор фойда келтирмоқда. Аммо,ер остида тоғ тошларини майдалаб 20-40 километрлик туннеллар тортмоқ, тешмоқ   Миср пирамидаларининг улкан тошларини бир-бирининг устига тахлашдан минг маротаба машаққатлироқ бўлса керак деб ўйлайман. Форс ўлкаси тоғлар остидаги сув йўллари бир кўнгилхушлик эмас, балки, эзгулик учун..  мамлакатни  сув билан таъминлаб ривожлантириш учун қурилгани  инсон ақл  закосининг энг қадимий кўриниши эканлиги  олқишларга сазовордир.

Эҳ, агар менда беқиёс “Хамса”ни яратган хазрат Навоий қалами кучининг бир зарраси  бўлганда буюк Доронинг қаҳрамонлиги ва тоғ ости анҳорлари мўъжизаси  ҳақида дунёга жар солган бўлар эдим. Мен балки Форс кўрфазига яқин жойда ..Миср эхромларидан-да баланд 3 та эхром тиклаб унинг энг баландига дунёга форс халқининг буюклиги ҳақида сўйловчи Доронинг Форс байроғини тутган  баланд  ҳайкалини ўрнатган бўлардим. Аҳир,недан бўлмасин, Таиланд каби мамлакатлардаги Будда ҳайкаллари, ёки Париждаги Эйфел минораси 1887-1889 йилларда  қўрилган эди.

1.Гўзаллик ва қуёш ранги.

Форс халқида “фарси ширин аст”..яъни  “форс тили..ширин” деган маънода мақол бор.Мусиқийлик,ипакдек мулойим  иссиқ товушлар – гуё-ки, бу тил мусиқа ва поэзия учун илохий  яратилгандек эди. Бу тилнинг оташли гўзаллиги  Эрон ўлкасининг олтин аср деб номланган  3 минг йил бошқарган қадим Ахурамазда, Митра даврларига бориб тақалар, чунки, улар оламни  осмон,сув тупроқ қудратида кўрган эди. “Бўл”деган сўз билан  борлиқни бўлдирган, олам гўзаллигини Қуёшда кўрар эдилар. Форс тили гўё офтобда етилган жаннат меваси анжир, хурмо,тотли  тарвуз..каби..ўзида қуёшнинг оташли тафтини асрагани учун у асрлар давомида инсониятга суюмли тил бўлиб қолмоқда.

Қадимий диёр  подшоҳи Доро Форс империясининг янги пойтахти Персеполни қуришга қарор қилади, қайси-ки, муборак Библияда эсга олинган. Форс тили бу ўлканинг ривожланишига хизмат қилди.Натижада Доро даврида Форс империяси Мисрдан Хиндистонгача чўзилган улкан ҳудудга айланган эди-ки, шарқ афсоналарида айтилганидек..»кунчиқардан..кунботаргача ясатланган улуғ  ўлка».

  1. Тушунарли грамматика.

Тил ўрганувчиларда араб  ёзуви мураккаблиги учун араб тилини қийин тил деб ҳисоблашади. Аммо, форс тили, бу араб тилидан алоҳида юқорида таъкидлаганимиздек мустақил энг қадимий тил. Тил ўрганувчи дўстим. Агар сиз ўзингизга тиш, тил синдирадиган грамматика, интернет саҳифаларида нотўғри акс этган жадвалларни истасангиз, унда сиз Форс тилини танламаганингиз маъқул.

(Узр, барча дўстларимизга тушунарли бўлиши учун русча бераяпман.В фарси нет согласований по роду и числу, нет падежей, окончания глаголов во всех временах одинаковые).

Сиз ҳатто форс тилининг бошланғич қоидаларини англашингиз билан суҳбатдошингиз билан форс тилида элементар мулоқат қила олишингиз мумкин.

Форс тили Хинд –европа тиллари оиласининг ҳозирги Эрон тиллари жанубий – ғарбий тармоғиган мансуб бўлиб, тил фонетикаси 8 унли, 23 ундош фонемадан иборат.Мулоқот  адабий тили сифатида  Теҳрон диалектикаси асос қилиб олинган. Форсий шундай қудрат ва имкониятга эга бўлгани учун 1970 йилларда Марказий Осиёда 13,5 миллион одам гапирган. Орадан ўтган 50 йилга яқин вақтда бу сон яна кўпайган бўлиши керак.Форс тили Хуросон(ҳозирги Афғонистон ва Эрон)қисман Хиндистон, юқорида таъкидлаганимиздек Марказий Осиё, Озорбайжон ҳудудларида, араб мамлакатида қўлланилган.

Маълумотларга қараганда  оромий ёзуви – Хоразм, Парфия, Суғъд, ўрта форсий, монихейлик, қадимги турк  тилининг яралишига асос бўлган эканлиги баён қилинади. Қадимий форс ёзувига оромий ва ассирий алифбоси асос қилиб олинган экан.. Аҳамонийлар империяси даврида давлат тили оромий алифбоси асосида олиб борилган. Иш юритиш ҳам шу тил асосида бўлган .

Марказий Осиё олимлари кўп йиллар захмат чекиб яратган ўрта турк тили алифбосига ҳам оромий ёзуви асос этиб олинган экан. Демак, араб ёзувидан олдин ота – боболаримизнинг алифбоси бир – бирига жуда яқин, балки бир хил бўлган экан. Бу тарихий фактлар менга яқинда манъбаларда ўқиганим. “Форсийлар форсча сўйлайдиган туркийлардир” деган фактни эслатди. Бу фаразларда асос бордир, балки, йўқдир. Инсон қуёшга, баланд тоғлар, улкан баҳри уммонларга яқин туришни истаганидек, бир ёзувчи сифатида мен ҳам буюк форс қуёшига яқинроқ туришни истагандирман.

Саломат ВАФО

Манъба: ttps://www.facebook.com/groups/682112178637849/permalink/1548280458687679/

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.1 / 5. Baholaganlar soni: 11

OAV nomi va parolini kiriting!