«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-09T14:30:34+05:009 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Коррупция тараққиёт кушандаси

Ислом дини таълимотларидан узоқлашиш оқибатида, коррупция деб аталган оғир касаллик билан жуда кўп инсонлар хам хасталаниб қолган. Аллоҳ таоло инсонларни азиз ва мукаррам қилиб яратиб уларга ер юзида ризқнинг халолидан талаб қилишга буюрди, ва халол харомнинг ҳам фарқини баён қилиб берди. Ҳалол ризқ топиш, ўзгаларнинг ҳаққидан хазар қилиш, бировларнинг молини ноҳақ йўл билан ейишдан эҳтиёт бўлишга ҳам боғлиқдир. Аллоҳ таоло ўзининг каломида ҳамда Пайғамримиз (САВ) ҳадислари орқали инсонларга халол билан харомни, гуноҳ билан савобни очиқ ойдин баён қилиб берган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларнинг мол- мулкини ноҳақ ейишдан қайтариб шундай марҳамат қилади. “Мол- мулкларингизни ўрталарингизда ботил йўл билан емангиз. Шунингдек, била туриб, одамларнинг хақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида уни ҳукм чиқарувчиларга ҳавола этмангиз” (Бақара сураси188оят). Ўзгалар молини ноҳақ йўл билан ейишнинг бир мисол порахўрликдир. Афсуслар билан айтамизки бугунги ҳаётимизда, алдов фирибгарлик, ўғирлик, ва порахўрлик, шу қадар кенг тарқалдики, у кириб бормаган жой, у кириб бормаган соҳа қолмади. Пора ёки арабча “Ришва” сўзини ислом уломалари қуйидагига таърифлаганлар. Пора-киши хақли бўлмаган нарсасига эришиш,ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутилиши учун тақдим этилган мол-ёки манфаат!. Ушбу таърифдан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Биринчидан: пора пул шаклида бўлиши шарт эмас. Балки бирор ишини қилиб бериш каби хизматлар орқали тўланган нарсаларни ҳам ўз ичига олар экан.Коррупция-пул олди бердисида ёки маълум турдаги хизматлар омилида юзага келади. Коррупция – бутун дунё бўйлаб тарқалган бўлиб, у бу дунёнинг энг катта балоларидан биридир. Мансабдор шахслар ва давлат ишида хизмат қилаётган ходимларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилиши-мамлакат тараққиётига ғов бўлиб, оддий фуқораларнинг ҳақ-хуқуқларини поймол қилади.

Иккинчидан: пора берувчининг нияти яхши бўлмас экан. У ўзи ҳақли бўлмаган нарсага эришишни яъни етарпли илм, малака,салоҳиятга эга бўлмасдан олий ўқув юрти талабаси ёки бирор корхона ёки ташкилотда мансабдор бўлишни истайди.

Учинчидан: пора олувчининг бузғунчилиги эса жуда катта экан. У ботил йўл билан осон мўъмай пул топиб, ҳақли бўлмаган инсонларни юқори мансабларга кўтарилишига сабабчи бўлиб, жамият тараққиётини орқага кетишида катта ҳисса қўшади. Муқаддас динимизда,алдов,фирибгарлик,ўғрилик, ва порахўрлик каби иллатлар қаттиқ қораланган. Шу ўринда имом Табароний ривоят қилган Пайғамбаримиз(сав) нинг хадисларини келтирамиз: Халол ризқ топиш ҳар бир мўъмин мксулмон учун вожибдир – бошқа бир хадисларида эса: Халол ризқ топиш фарз ибодатлардан кейиги фарздир деганлар. Халоллик ҳақида сўз кетганда, инсон нафақат халол ризқ топиш, балки хаётининг ҳар бир жабҳасида халолликни лозим тутиши керак. Халолликнинг мезони кенг бўлиб ҳар-бир инсон у ким бўлишлигидан ва қайси вазифада фаолият олиб боришидан қатъий назар,халолликка аҳамият бериши, Давлат, жамият, халқ ва яратганнинг олдидаги муҳим ваифасидир. Мухтарам юртбошимизнинг Олий мажлисга муражаатида шундай дедилар. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари энг яхши мутахасислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, халоллик вакцинаси билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишда унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак. Муқаддас динимиз таълимотларида элу-юрт халққа хизмат қилиш энг олий мақомлардан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз (сав) хадисларида: “Сизларнинг энг яхшиларингиз инсонларга манфаати бўлганларингиздир деганлар”. Демак, ушбу хадиси шарифдан маълум бўладики, инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устундир.

Мухтарам юртбошимиз ўз маърузаларида “Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”дедилар. Демак, ҳар бир масъулиятли раҳбар ёки ходим халққа сидқидилдан хизмат қилса яратганнинг розилигига эришар экан. Биз юқорида коррупция ва пора тўғрисида тўхталган эдик, энди пора олувчи ва берувчини сифатлари тўғрисида тўхталамиз. Пора берувчи жамиятда

белгиланган низомни бузган, адолатли қонун мажмуасини ўз фойдасига ишлатган, ҳақсизлик  қилиб,  ўз  ишини  бажариб  кетган  шахс  бўлади.  Пора олувчи эса виждонини еган, ноҳақликка адолатсизликка рози бўлган, ўз шахсий манфаатини ўйлаган,халқнинг ҳаққига хиёнат қилган шахс ҳисобланади. Порахўрлар ва уларга ушбу жирканч ишларни амалга оширишда кўмакчи бўлаётганлар учун динимизда ниҳоятда қаттиқ огоҳлантиришлар келган бўлиб, ҳар қандай мусулмон учун ўта жиддий огоҳлантиришдир. Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ (с ав) Пора берганга ҳам, Пора олганга ҳам, уларнинг ўртасида воситачи бўлганга ҳам, Аллоҳнинг лаънати бўлсин – деганлар. Демак, динимизда пора берганни ҳам, пора олганни ҳам, огоҳлантириш қаттиқ бўлгани баён қилинди. Порахўрликка қарши курашишда жамиятнинг ҳар бир аъзоси: Амалдору оддий фуқора, раҳбару ходим, эркагу-аёл, ёшу-қари: Биз Коррупция ва порахўрликга қаршимиз, Илму –маърифат ва тараққиёт сари интиламиз, шиори остида бирлашсалар худо хохласа бу ўйинда ғолиб бўламиз.

Отабек Юлдашев.

Пахтакор туман “Шомурод ота” жоме масжиди имом-хатиби

http://paxtakor.jizzax.uz/yangiliklar/789-korrupciya-taraiet-kushandasi.html  31.03.2021

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.3 / 5. Baholaganlar soni: 4

OAV nomi va parolini kiriting!