«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-09T10:39:11+05:009 Aprel, 2021|Олтин қалам|

АЛЛОҲ СУЙГАНИНИ СИНАЙДИ!

Апрелнинг салқин ва серёғин келиши бизга болаликдан яхши маълум. Айни шу ойда ота-онамиз ипак қурти боқишар, Яратганнинг бу митти мўъжизаси тутиладиган, уни худди ёш боладек нам ва совуқдан ҳимоя қилиш учун “буржуй” печи ўрнатилган хонадан қадамимиз узилмас эди. Ташқарида этни жунжиктирадиган шамол эсиб турганда, “эркатой”ларимизнинг хонасига кириб исиниш, уларнинг шитир-шитир овоз чиқариб озиқланиши-ю, соат сайин улғайишини кузатиш бизга жуда хуш ёқарди.

Ўшанда ҳам апрел чақмоғу момоқалдироқ билан гўё битим тузган, туйқус ёққан ёмғир ёхуд кўтарилган шамол, чанг-тўзон ота-онамизнинг кундалик режаларини издан чиқарганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Айниқса, деҳқону миришкорнинг ташвиши ортгандан-ортарди, бу ойда: экин-тикинини апрелнинг инжиқлигидан ўтказиб олган деҳқон ютарди. Яхши ният билан ерга қадаган уруғини, майса тортган экинини ёмғиру дўлга олдирган деҳқоннинг бир меҳнати ўн, бир машаққати юз бўларди.

Буларнинг барчасини бугунги деҳқон ҳам яхши билади. Ўзини, экин-тикинини синовга ҳозирлайди, ёмғир мавсуми ўтиб олсин, кейин экиб-ундириб оламан, деб ўтирмайди. Бир кунни ҳам ғанимат билиб, таваккалга қўл уради. Умидли дунё, ахир…

Бироқ апрел ҳар доим ҳам умидвор кўнгилларга қараб ўтирмайди: бирда аяйди, бирда оғир-оғир синовларга рўбарў қилади. Халқимиз бундай синовларнинг бир нечтасини ҳали-ҳамон армон ва оғриқ билан ёдга олади: 1966 йил 26 апрел санасида рўй берган Тошкент зилзиласи, 1989 йил айни шу кунда Чернобл атом электр станциясида содир бўлган мудҳиш фожиа, 1978 йил 27 апрел куни қўшни Афғонистонда “старт берилган”, минглаб навниҳоллар умрига зомин бўлган ва ҳали-ҳануз олови ўчмаган “савр инқилоби”…

Афсус, табиатнинг бу галги инжиқликлари Бухоронинг чекига тушди. 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси рўй берган бўрон нафақат деҳқону миришкорни, балки бутун воҳа аҳлини яна бир маротаба жиддий синовдан ўтказди. Тожвирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин туфайли ҳар лаҳзаси синовли бўлган бухороликларга табиатнинг бу инжиқлиги кутилмаган зарба бўлди. Ҳосилга кирган дов-дарахтга, “иккиқулоқ” бўлган ғўзага, бир ойдан кейин хирмон бўлгулик келбат бериб қолган буғдойзорларга, карантин машаққатларини енгиб ўтишга кўмак берар, деган умидда орасталанган ва сидирға бўй берган томорқаларга, ҳосили пешма-пеш бозорларни тўлдираётган, четга экспорт қилинаётган ёхуд ана-мана етилаётган иссиқхоналарга, хонадонлар, транспорт воситалари, қатор инфратузилма объектларига жиддий зарар етди.

 

Мақолани тўлиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ijod.uz сайтидан ўқинг.

Кириллчада ўқинг: http://ijod.uz/kr/news/more?id=72

Lotinchada o‘qing: http://ijod.uz/uz/news/more?id=72

Шодмон СУЛАЙМОН,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

«Бухоронома» газетаси 2020 йил 8 май 27-28 қўшма сони

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.3 / 5. Baholaganlar soni: 6

OAV nomi va parolini kiriting!