Қутлов

2021-04-08T16:31:34+05:008 Aprel, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Дилбар Маҳмудова 85 ёшни қаршилади.

Дилбар Маҳмудова 1936 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1959 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.

Республика матбуотида унинг 300дан ортиқ публицистик мақоласи эълон қилинган.

Дилбар Маҳмудованинг илк китоби “Ярим аср ёнма-ён” номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Ҳаётдан кейинги ҳаёт”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, “Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!” китоблари нашр қилинган.

Турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда “Умр шомидаги бахт”, “Тортадирман жабрини”, “Омонат дунё” номли пьесалар ёзган. Мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Дилбар опани таваллуд айёмлари билан чин дилдан муборакбод этамиз.

Дилбар опа, соғ-саломат бўлинг, фарзандлар, невара-эваралар роҳатини кўринг,Ҳаётингизга яхшилик ва эзгулик, қувонч-шодлик ҳамиша йўлдош бўлсин!