Диққат, эълон!

2021-04-08T16:28:14+05:008 Aprel, 2021|Умумий янгиликлар|

 “Олтин қалам”XV Миллий мукофоти учун халқаро танловининг миллий ҳамкорлар номинациясида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз номинацияси билан иштирок этади.

Вазирлик номинацияси “Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини энг яхши ёритгани учун” деб номланиб, матбуот, телевидение ва интернет журналистикаси йўналишларида топширилади.

 

Материалларни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун  халқаро танловнинг ишчи гуруҳига (манзил: Тошкент 11, Навоий кўчаси, 30 уй, тел. 71-244-64-61) тақдим этинг.