«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-07T18:52:49+05:007 Aprel, 2021|Олтин қалам|

«ҲАЁТИМИЗДА МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРМОҚДА…»

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллабай тизимида йўлга қўйилган ислоҳотларнинг одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш мақсадида 12 декабрь куни Хоразм вилоятига келди.Ташриф доирасида туманимиздаги янги ишга туширилган “Yantex Invest” корхонасида бўлиб, газлама ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Корхона иш бошлаган бино кўп йиллар қаровсиз ҳолда, фойдаланилмасдан келган. Президентимиз Ш.Мирзиёев  Хоразмга 2017 йилги ташрифи чоғида бу ерда салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эдилар.

Шундан сўнг “Асакабанк” томонидан унинг юз фоизлик улуши сотиб олинди. Ўткан икки ярим йил ичида қурилиш таъмирлаш ишлари жадал олиб борилиб, ниҳоясига етказилди. Россиянинг Иваново областида  йигирма беш йилдан буён текс-тиль корхоналари таъсисчиси бўлиб келаётган сармоядорлар билан музокараларга киришилди. Инвестор танловига мувофиқ пахтани чуқур қайта ишлаш орқали газлама ишлаб чиқарила бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 16,1 миллион доллар бўлиб, у шу йилнинг сентябрь ойида ишга туширилди. Швецария, Бельгия, Германия, Франция, Хитой давлатларидан келтирилган тўқув дастгоҳлари ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда олтмиш нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Яна 40 нафари корхонанинг ўзида ташкил этилган ўқув марказида россиялик мутахассислардан касб сирларини ўрганмоқдалар.

Корхона йилига 12 миллион метр газлама, 600 минг комплект чойшаб ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш салоҳиятига эга. У тўлиқ қувват билан ишлаганда уч юз эллик киши иш билан банд бўлади.

– “Yantex Invest” МЧЖда замонавий калава ўраш, тўқиш, тикиш машиналари ўрнатилган. Улар ёрдамида эни 240-270 см. бўлган матолар ишлаб чиқарилади. Зарур хом ашё вилоятнинг ўзида мавжуд.

Лойиҳанинг афзалликларидан бири, энг сўнгги моделдаги ускуналардан фойдаланилаётганидир. Бу  рақобатбардош ва сифатли маҳсулот тайёрлаш имконини беради. Келажакда ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини жорий этишни режалаштирганмиз, – дейди корхона раҳбари Баҳодир Мустакимов биз билан суҳбатда.

Иш икки сменада ташкил этилган. Ходимлар икки маҳал озиқ-овқат билан таъминланган. Бепул тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

– Касбим тикувчилик. Корхона иш бошлаган кундан шу ердаман. Уйим яқин бўлганидан келиб кетишимда муаммо йўқ. Ойлик маошим, яратилган шарт-шароитлар менга маъқул. Энг қувонарлиси, доимий даромадга эга бўлганим,- дейди остоналик Малоҳат Рўзметова.

– Яқиндагина иш бошлаган бўлсам-да, бу ердаги ҳар бир инсон, ҳар бир ускуна мен учун қадрли.  Вазифам электрик-инжинер. Туманимиздаги катта меҳнат жамоаларидан бирида ишлаётганимдан хурсандман. Тенгдошларим ҳаётида муҳим ўзгаришлар юз берди. Бундай хайрли янгиланишлар давомли бўлиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бораверади,- дейди қувонч билан Жалоладдин Ҳасанов.

     Ҳилола ҒАФФОРОВА.

«Янгиариқ овози» газетасининг 26 декабрь 2020 йил 23-сон

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 1 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!