«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-12T16:24:22+05:007 Aprel, 2021|Олтин қалам|

БАРМОҚ УЧЛАРИ БЕТАКРОР

Daktiloskopiya:-бармоқ излари орқали шахсни аниқлаш ҳақидаги фан бўлиб, ҳозирда турли соҳаларда самарали қўлланилади. Унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида қисқача баён қиламиз:

Бармоқ изларига берилган уруғнинг ўзига хос маъноси бор. Чунки ҳар бир инсоннинг бармоқ изидаги турли шакллар ва кичик чизиқлар ҳар бир шахс учун ягонадир. Нафас олиб турган ҳар бир инсон, ёки бу оламда яшаб ўтган инсонлар ҳам тарорланмас бармоқ излари тўпламига эгадирлар. Бундан ташқари, ҳатто бир хил ДНК кетма-кетлигига эга бўлган ва бир-бирига мутлоқ ўхшаш бўлган эгизаклар ҳам ўзларининг алоҳида бармоқ излари тўпламига эга. Бармоқ излари туғилишдан олдин якуний шаклга киради ва умр бўйи агар доимий чандиқ орттирилмаса, ўзгармасдан қолади. Шу боис, ўз эгаларига ягона бўлган бармоқ излари инсон шахсиятини жуда ҳам тўғри тасдиқловчи далил сифатида қобул қилинади. Бармоқ излари илмидан шахсни хатосиз аниқлаш услуби сифатида фойдаланилади. Бармоқ изларининг бу хусусияти ххi- асрнинг охирида кашф қилинганлиги маълум бўлди. Ундан олдин,бармоқ излари аҳамиятсиз ва маъносиз оддий эгри чизиқлар деб тушунилар эди. Аммо, бундан 14 аср олдин Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда ўша вақтда ҳеч ким эътибор қилмаган бармоқ учлари ҳақида бизларни огоҳ қилган ва бизнинг диққатимизни уларнинг муҳимлигига қаратган. Бу муҳимлик ҳозирги кунга келиб тўлиқ англаб етилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Қиёмат сурасининг 4-оятида шундай баён қилади.”Албатта, унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз”-дейди. Ушбу ояти карима Қуръони каримнинг илмий мўъжизаларидандир. Шу ерда хақли савол туғилади. Нима учун Аллоҳ таоло бу ояти каримада инсон аъзолари ичида айнан бармоқ учини танлаб олди? Бунинг жавоби шундаки, инсоннинг бошқа аъзолари,кўз,қулоқ,бурун ,киприк,бош ва бошқа аъзолари бири иккинчисига ўхшаши мумкин экан, лекин бармоқ учлари такрорланмас,ҳеч қайсиниси бошқасига ўхшамас экан.Ҳозирги кунда ер юзида истиқомат қилаётган 7млярдга яқин инсонларнинг бармоқ излари бир-бириникига асло ўхшамайди.   Бармоқлардаги бу хусусият яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда инсонларга имзо қўйиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилинганидан сўнг ҳеч бир инссонннинг бармоқ излари бошқа бировиникига ўхшамаслиги аён бўлди. Демак, араблар,осиёликлар ва  европаликларнинг яқин-яқингача имзо бармоқ босишлари бежизга эмас экан. Ҳозирги вақтда дунёда жиноятчиларнинг ва шахси номалум бўлган кишиларнинг бармоқ излари орқали шахси аниқланмоқда. Ушбу далил Қуръони каримнинг ҳақиқий илоҳий китоби эканлигини яна бир бора исботлади. Кўпчилик инсонлар ушбу ояти кариманинг таъсиридан Ислом динини қобул қилганлар. Хулоса, шуки: Аллоҳ таоло қиёматда инсонларнинг нафақат суякларини балки, бармоқ учларини ҳам асл ҳолатига келтиришга қодир зотдир!.

Отабек Юлдашев

Пахтакор туман “Шомурод ота” жоме масжиди имом-хатиби

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.3 / 5. Baholaganlar soni: 8

OAV nomi va parolini kiriting!