«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-06T17:45:07+05:006 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Бизнинг маҳалламизга раҳбарлар келармикан. Ёҳуд — Туман ҳокимига айтар гаплари бор Хўжа кўчаликлар

Андижон туманининг Исломобод маҳалла фуқаролар йиғинида Хўжа кўча номи билан аталувчи маҳалла бор. Ушбу ҳудудда яшовчи нуронийларнинг айтишича мазкур маҳалла кўп йиллик тарихга эга. Шунинг учун ҳам ҳудудда эски сим ёғочларни ҳалигача учратиш мумкин. Маҳаллада 1 128 та аҳоли истиқомат қилади.

Бундан 30 йил аввал маҳалла ҳудуди янада кенгайиб, аҳолининг сони кўпая бошлади. Аҳолининг комунал хизматларга бўлган талаби ортиб бориши натижасида, турли усуллар билан электрь токини олиб келиш кузатилган. Айниқса янги уй-жой қилиб кўчиб келган фуқароларнинг, вазияти кўз юмиб бўлмас масаладир.

Бизнинг электрон манзилга Мурожаат йўллаган фуқароларнинг айтишича Хўжа кўча маҳалласининг бир қисми бўлган янги маҳаллада 31 та хўжалик истиқомат қилади. Уларнинг уй-жой қилиб кўчиб келганларига 28 йил бўлган. Ушбу вақт ичида маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб, ўзгаларга оғирини тушурмай, маслаҳат билан ўз маблағлари хисобига ичимлик суви олиб келишган. Лекин, уларнинг бу билан муаммолари ҳал этилмаган. Чунки, кўчиб келувчиларнинг сони ортиши билан, маҳалла кенгайиб борган, натижада ичимлик суви, электрь энергияси, табиий газга бўлган талаб кучайди. Фуқароларнинг ўзлари бир амаллаб, ичимлик сувни олиб келишди. Аммо, электр энергиясини белгиланган тартиб асосида олиб келиш (таянч устунлар ўрнатиш) учун имкният йўқлиги  боис, қўни-қўшинлар бир-бирларидан оддий усул билан, ёнғин хавфсизлигига риоя этмаган холда том орқали 10-12 метрдан ток олиб келишган. Бу усул хавфли эканлиги, бирор талофат рўй бермасдан олдин кўчага бетон таянчлар ўрнатиш мақсадида маҳалла аҳли туман электрь тармоқлари корхонасига бетон таянчлар ўрнатиб берилишида амалий ёрдам сўраб, бир неча бор оғзаки мурожаат қилишади. Афсуски, мурожаат эътиборсиз қолдирилади.

Вилоят ҳудудий электр тармоқларига мурожаат

Шундан сўнг маҳалла фуқаролари, вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат қилишади. Ариза муаллифи билан суҳбатлашилганда, у шундай дейди “ – Туман ҳудудий электрь тармоқларига қилган оғзаки мурожаатимиз ҳал бўлмагач, юқори турувчи ташкилотга кўчамиздаги мавжуд муаммоларни айтиб мурожаат қилдик, уларнинг ёрдам беришини кутиб, яхши нийят қилган эдик. Афсуски, жавоб биз кутгандек бўлмади. Мана жўнатилган хатни кўринг. Биз шунча йил томдан-томга олиб ўтилган симлар орқали токдан фойдаланиб, ҳадик ва қўрқувда яшаб келяпмизку, юқори ташкилот раҳбари ҳам ҳолатни аниқ ўрганмасдан туриб “2021 йили манзилли дастурга киритиб, лойиҳа асосида амалга оширишни маълум қиламиз” деб ёзиб юборибди. Наҳотки, ҳеч ким бизнинг муаммоларга эътибор қаратмаса.

Ҳокимлар ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга жавоб беришади

Янгиланаётган Ўзбекистонда яшаётган инсонларнинг ижтимоий шароити яхшиланиши, улар истиқомат қилаётган кўчалар замонавий, кенг ва нурафшон бўлишини даврнинг ўзи тақазо этади.

Мурожаатлари эътиборсиз қолаётган фуқароларнинг сўзларига эътибор қаратсак.

“- Бизнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларимиз ҳал бўлмаганидан кейин Муҳтарам президентимизнинг “энди ҳокимлар ҳар куни 2 соатдан ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга жавоб беради” деб айтган сўзларидан сўнг, ижтимоий тармоқ орқали туманимиз ҳокимига мурожаат қилишга аҳд қилдик, дейди маҳалла фаолларидан бири Юсипов Қодиржон. – Шу маҳаллага кўчиб келганимизга 28 йил бўлди. Қўшинлар билан амал-тақал қилиб майда камчиликларимизни тўғрилаб олдик. Лекин, бизни ҳавотирга солаётган энг катта муаммоларимиздан бири кўчамизда электр устунлар йўқ. Ҳамма ўз билганича қўшни хонадонлардан ток олиб келишган. Одамлар бундан жуда ҳавотирда. Худо кўрсатмасин қаттиқроқ шамол бўлса, симлар узилиб чақнаш бўлмасмикан деб ҳадикда ўтирамиз. Туманимиз ҳокимидан илтимос қилиб сўрар эдик биз яшаётган маҳаллага бир марта бўлса ҳам келиб, кўчамиздаги аҳволни кўрса.

Фуқароларнинг айтишларича мазкур маҳаллага 7 ой аввал янги раис тайинланган. Янги раисга ариза билан чиққан фуқаролар, асл ҳолатни келиб кўришни сўрашади. Қишнинг совуқ кунлари бўлишига қарамай маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашиб, мавжуд камчиликларни ўрганган раис, ушбу кўчада яшовчи одамларни қийнаётган муаммоларни туман ҳокимлигига етказади. Аммо, ҳеч қандай ўзгариш ва ижобий томонга қадам босиш сезилмайди. «- Аввалги раисларга ҳам ёрдам сўраб ариза ёзганмиз. Бўлди муаммони ҳал қиламиз, ҳокимиятга аризеларни олиб бориб берамиз деб алдаб келишди.» дейди, маҳалла фаоллари.

Айни кунларда мамлакатимизда Карантин эълон қилинган бўлсада, мурожаат билан чиқаётган фуқароларнинг масаласи жиддий, бу ҳолатга эътибор қаратиш ва ижобий ечим топиш зарур бўлади.

Хулоса

Бугунги кунда одамларни рози қилишдек эзгу фазилат, ҳар бир раҳбарни кундалик иш режасига киритилиши ва унинг амалий ифодасини кўрсатишни замоннинг ўзи талаб этмоқда. Шундай экан фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар эътиборсиз қолдирилмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бугунги мавзуда кўтарилган Хўжа кўчаси фуқароларини қийнаётган муаммолар ижобий ҳал этилишини умид қиламиз. Ўйлайманки мутасаддилар бу ишга панжа ортидан қарамайди.

Зайнобиддин ҚОДИРОВ,

Журналист

27 июль 2020 йил. “Андижон тонги” газетаси веб-сайтида ёритилган

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.4 / 5. Baholaganlar soni: 16

OAV nomi va parolini kiriting!