«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-06T15:25:31+05:006 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Сирдарёлик мутахассислар илк бора мустақил бемор коронар қон томирида реканаллаш ва стентлаш амалиётини ўтказди

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2019 йилнинг январь-июнь ойларида вафот этган фуқароларнинг 62,1 фоизи ҳолатда айнан қон айланиш тизими касалликлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Юрак-қон томир тизими касалликлари дунё бўйича ҳозирги кунга қадар ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби эканлигича қолмоқ­да. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқади. Европа мамлакатларида юрак-қон томир касалликлари йилига 4,3 миллион (48%) аҳоли ўлимига сабабчи бўлади.

Хуш, бу касалликлардан қутилишнинг қандай омиллари бор деган савол шу касаллик тури билан касалланган беморларни қийнамоқда. Бунинг осон ва содда ечими бор. Аммо, бунга кўп ҳам амал қилавермаймиз. Соғлом турмуш тарзи нафақат қандли диабетни, миокард инфаркти, инсульт каби турли туман юқумли бўлмаган касалликларни келиб чиқишига, инсон организмида сурункали давом этишига сабаб бўлмоқда. Бу касалликни олдини олиш ва касалликдан фориғ бўлишда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш, турли зарарли одатлардан воз кечиш муҳим роль ўйнайди.

Статистик маълумотларга кўра, Сирдарёда 840 минг  нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 38599 нафарида юрак қон-томир касалликлари билан боғлиқ муаммолари бўлиб, уларнинг 2775 нафарига стационар шароитда даво муолажалари ўтказилса, 8865 нафари вилоят кардиология диспансери шифокорлари назоратидан ўтади. Айни чоғда вилоятда 3211 нафардан ортиқ бемор бўлиб улар шу бугунги кунда жарроҳлик амалиётига муҳтож беморлар ҳисобланади.

Яқинда Сирдарё вилоят кардиология диспансерида юрак қон томир касалликлари билан боғлиқ яъни ўткир миокард инфарктини даволаш, юрак қон томир тизи яъни коронар қон томирларида реканаллаш ва стентлаш амалиётини ўтказиш мақсадида эндоваскуляр хирургия бўлими фаолияти йўлга қуйилганди.

Ушбу янги бўлимда дастлаб турт нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти Сирдарёлик ва Республикамиздаги клиниканинг малакали мутахассиси томонидан коронар қон томирларига стенд қўйиш амалиёти ўтказилганди. Амалиёт жараёнларида иштирок этган беморларни аҳволи яхши. Улар ҳозир ўз оилалари бағрида бўлса, яқинда Сирдарёлик мутахассислар ўз билим ва тажрибаси, устозларини тажрибасига амал қилишиб илк бор вилоятда ўткир миокард инфарктга чалинган беморда ёпиқ (окклюзия) ўнг коронар қон томирини реканаллаш ва стентлаш амалиётини ўтказишди.

Бемор 63 ёшда бўлиб ташхис аниқ эди. Ўткир миокард инфаркти чап қоринча орқа диафрагмал деворида жиддий муаммо кузатилганди. Инфарктдан кейинги эрта стенокардия. Бемор 2 кун давомида мазкур диспансернинг реанимация бўлимида даволангач, стабил ҳолатга келтирилиб рентгенэндоваскуляр хирургия бўлимига олинди. Ва ушбу беморда ўтказилган Коронарография текшируви жараёнида унинг ўнг коронар қон томирида ёпилиш (окклюзияси)аломатлари аниқланди ва Сирдарёлик мутахассислар илк бора, мустақил равишда ушбу бемор коронар кон томирида реканаллаш ва стентлаш (2 та стент) амалиётини бажариб, унинг коронар қон томирларига 2 та стент ўрнатишди.

Ҳозир беморни аҳволи, яхши. У ўзини яхши ҳис этяпти. Бундай ютуқдан эса бемор қариндошлари хурсанд бўлишди.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

“Ҳуррият” газетасининг Сирдарё вилоятидаги мухбири

 “Янги Ўзбекистон” 4 март 2021

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4 / 5. Baholaganlar soni: 42

OAV nomi va parolini kiriting!