«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-06T11:49:00+05:006 Aprel, 2021|Олтин қалам|

70 ЁШЛИ КЎНГИЛЛИ: «ВАКЦИНА СИНОВЛАРИДА ҚАТНАШИБ, ЮРТИМГА ФОЙДА КЕЛТИРМОҚЧИМАН!»

Бир неча ойдан буён юртимизда Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинаси билан кўнгилли фуқароларни эмлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз – Аҳрор Шарипов, вакцина синовларида иштирок этган 70 ёшли отахон. У билан ўзи, нима учун вакцина синовларида иштирок этишга аҳд этгани, юртимиздаги ўзгаришлар ва кўплаб бошқа мавзуларда суҳбат қурдик.

                                 Илм – ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди!

– Касбим шифокор, жарроҳман. Ҳозир нафақадаман . Оқ халат кийган инсонларнинг касби ўта масъулиятли. Айнан улар бугун коронавирус билан жангнинг энг олди қаторида боришмоқда. Шифокорлар юрт саломатлиги йўлида бор куч ғайратларини сарф қилаётганига барчамиз гувоҳмиз. Чинакам қаҳрамонлик кўрсатиб, беморлар дардига малҳам бўлмоқда.

Илгари, бундай жонкуяр, ўз соғлиғини хавф остига қўядиган жасоратли касб эгаларига керакли даражада эътибор берилмасди. Ойлик маошим фарзандларимни кўнглимдагидек боқишимга камлик қиларди. Шу сабабли кечаси киракашлик ҳам қилган дамларим бўлган. Минг бор шукрки, ҳар бир боламга бойлик бермасам-да, лекин илм беришга ҳаракат қилдим. Илм эса ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Ҳозирда тўрт фарзандим ҳам олий маълумотли.Ўзбекистонимизнинг равнақи йўлида фидокорлик кўрсатяпти.

             Сизлар яшаётган даврда туғилмаганимга афсусланаман…

Икки нафар фарзандим хорижда туришади – бир қизим Германияда, иккинчиси АҚШда яшайди. Яқинда Америкадан ватанимга қайтиб келиб, тўғриси ҳайратландим. Ҳозирги Ўзбекистонда ривожланиш анча юқори. Инновацион ривожланиш вазирлигининг биносини кўриб эса, астойдил ҳавасим келмоқдаман. Тўғриси, айнан сизлар яшаётган даврда туғилмаганимга афсусланяпман. Ёшларга қанча кенг имкониятлар яратилган, илм-фан ривожланмоқда, шифокорларнинг фаолияти қадрланмоқда. Ўйлайманки, тез орада Ўзбекистон энг ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олади.

Хорижда истиқомат қилаётган фарзандларимга ҳам юртимизнинг гуллаб-яшнаётганини айтдим. Улар ҳам ватанимизга қайтиб келиш ниятидалар.

Америкада тиббий технологиялар жуда ривожлангани билан шифокорлар беморни даволаш ва тўғри ташхис қўйиш масаласида кўп оқсоқланганини кўрдим. Уларнинг аксарияти, фақат технологияларнинг ёрдамига таяниб қолган. Амалиётдан эса, ўзимизнинг шифокорлар устунлиги сезилиб турибди. Улар тиббиётнинг кенг қамровли тажрибасига эгалар. Юртимда олган тажрибам билан АҚШда кўп ҳурмат орттирдим.

              Саломатликни асрашда вакцинанинг ўрни беқиёс

Коронавирус бутун дунё аҳлига кўп мусибатлар келтирди. Бироқ илм-фан ва олимларимизнинг изланишлари туфайли вирусдан ҳимояловчи турли вакциналар тайёрланганлигини кўриб турибмиз. Статистика бўйича дунёда ушбу вирусдан энг кам зарарланган мамлакат сифатида биз етакчи ўринда турамиз. Шу сабабли ҳозирда вакцинанинг қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатиш имконияти бизнинг халқимизда кўпроқ, деб ўйлайман. Негаки Хитой халқининг аксарияти ушбу вирусни ёқтиришган. Касалликдан даволанган инсонда эса, кейинчалик антитаначалар ҳосил бўлади. Бу эса вакцинага нисбатан тўғри баҳо беришда адаштириши мумкин.

Мен вакцина ҳақида кўп маълумотлар олганимдан кейингина вакцина эмланишга қарор қилдим. Янгиликлардан мазкур вакцина билан эмланган фуқароларда ножўя таъсир бўлмагани эшитиб, Ўзимни, қолаверса, яқинларимнинг саломатлигини асраш учун ушбу вакцинани қабул қилиш истагида келдим бу ерга. Қолаверса, ўтказилаётган клиник синовларда, кекса-ёшлар томонидан вакцинанинг таъсир даражасини қай даражада самара бераётганлигини кузатиши учун ўз ҳиссамни қўшишни истадим. Текширув жавоблари вакцина олишим мумкинлигини тасдиқлади. Бундан жуда хурсандман.

Севара АБДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги сайти: 1 февраль 2021 йил қўйилди.

https://mininnovation.uz/uz/news/2837

“Халқ сўзи” расмий сайти:  http://xs.uz/uzkr/49470

1 февраль 2021 йил сайтга жойлаштирилди.  

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.2 / 5. Baholaganlar soni: 9

OAV nomi va parolini kiriting!