«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-05T18:10:21+05:005 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Хоразмда кўча овқат бозори бўлганми?

”Камбағаллик – безовталик ва жиноят манъбаидир ”

Аристотел.

Инсоният тарихида жамиятлар камбағаллик билан турли йўллар билан курашган экан.

Қадимий Египтда  кураш  эрамиздан олдинги III аср Имхотеп давридан бошланган экан. Бу муаммодан қутулиш учун  камбағал ва бой ҳам кириши имкони бўлган  “Ҳаёт уйлари” ташкил қилинган экан.

https://repost.uz/poorness

Россия ҳукмдори  Пиётр 1нинг камбағалликка қарши курашиш борасидаги  фаолияти.ҳар қандай негатив баҳодан  ошиб тушган экан. 19 ёшлик подшоҳ 1691 йил катта реформа ўтказиб,  барча камбағал ва майиб – мажруҳларни Москвадан   бадарға қилдиргани билан тарихда қолган экан.

Биз  Совет даврида яшаган 75 йиллик умримизда ҳам касаллик ва  камбағаллик айниқса пахта яккахокимлигидан зарар кўрган  Марказий Осиё каби миллий ўлкаларда ҳеч қачон ошкор қилинмаган. Ўзбек халқи камбағаллик туфайли келиб чиқадиган камқонлик, сариқ,сил каби  касалликларидан азоб чекиб яшайверган.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти 1992 йил 17 октябрни бутун дунёда  камбағалликни йўқотиш куни деб эълон қилган эди.

Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг  26 март 2020 йилда эълон қилган “Ўзбекистон республикасининг Иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда  унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш” тўғрисидаги қарори  бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланадиган  камбағалликни тугатиш борасида бурилиш ясади.Негаки, Ўзбекистонда ҳам бу муаммо ҳақида шу вақтгача очиқ айтилмасди.Президентимизнинг бу қароридан сўнг  янги вазирлик ходимлари махсус дастурлар билан ишга киришишди.

Аммо,   бутун  оламда 2019 йилнинг  ноябридан сўнг   юзага  келган коронавирус  пандемияси карантини  бутун дунё бўйлаб ишсизлар армиясини янада кўпайтирди. Турли мамлакатлар аҳолисининг даромадини  қисқаришига сабаб бўлди. Шу каби  ҳолатлар туфайли  дунё мамлакатларида камбағал одамлар сони маълум даражада кўпайди.

Ўзбекистонда ҳам халқаро пандемия  иқтисодиётга, айниқса кичик бизнесга катта таъсир қилди. Аҳолининг кўп қисми йил давомида жамғарган захирасини истеъмол қилиб,совуқ  қиш олдида ижтимоий ҳимоясиз қолиш ҳавфи пайдо бўлди.

https://daryo.uz/k/2020/07/28/ozbekistonda-qancha-aholi-kambagal-ekanligi-malum-qilindi/

Маълум бўлишича Ўзбекистонда  12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳоли камбағалликда яшайди.

Давлатимиз кичик бизнес турини қўллаб – қувватлаш маъносида  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун  4 триллион сўм  ажратилди..

Шуни таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд  оилалар оғир шароит ичига ташлаб қўйилмади. Карантин таъсирини юмшатиш мақсадида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати фаолият бошлади. Унинг доирасида карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, ёлғиз ва ногиронлиги бор шахсларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 321 мингга яқин оилага 127,7 миллиард сўмдан зиёд маблағ тарқатилди.

Мамлакатимиз шаҳар – қишлоқларида яшайдиган камбағал оилаларга: жуда кўп бора ун, шакар, ёғ каби озиқ – овқат  махсулотлари тарқатилди.

Халқаро пандемия инсонларни, мамлакатларни яқинлаштирди.Хорижий давлатлар ҳам карантин даврида ўз фуқролари манфаатларини ҳимоя қилиш учун алоҳида дастурлар яратди.

Камбағалликка қарши курашиш йўлида ривожланган мамлакатлар Америка Қўшма Штатлари  ҳар бир фуқаросига 1000, болаларга 500доллор, Гонконг ҳукумати ўз  фуқаросига 1300 доллордан бир марталик ёрдам кўрсатди.

Шукурки, жаҳон мамлакатлари билан биргаликда ватанимиз карантиннинг мураккаб даврини босиб ўтиб,  2020  йил 15 августдан бошлаб мамлакатимизда пандемия карантини боқичма – босқич юмшатилди. Юртимиздаги саноат корхоналари, ишлаб чиқариш  корхоналари, кафе, ресторанлар  карантин талаблари ҳисобга олинган ҳолатда фаолиятини бошлади.

Бугунги кун  давлатимизда  камбағалликни тугатиш  йўлида аҳолига чорва моллари, қуён, парранда  турлари  тарқатилмоқда. Оилаларнинг томорқа ерлари экиб берилмоқда.

Эътиборингизни шу фактларга қаратмоқчиман. Чорва моллари, қўй-эчкилардан олинадиган фойда бир йилда қўлга киритилиши  мумкин. Экин-текинлар  ҳам мавсумий ҳосил беради. Аммо,  одам боласи  ҳар кун яшаши, еб – ичиши лозим. Сизга маълумки,бу   чоралар  барча мамлакатларда камбағалликни тугатиш борасида  халққа энг  яқин  йўл ҳисобланади.

Шовот тумани бозорларидан лавҳалар.

Мен  мутахассис сифатида  камбағалликни йўқотиш муаммоси бўйича   энг оптимал, қулай, тез  натижа берадиган идеа,йўл таклиф қилмоқчиман.

Мен Хоразм, Қорақалпоғистон  иқтисодий ва жуғрофий шароитини яхши билганим учун  таклифларимни Хоразм вилояти,Шовот тумани, Моноқ қишлоғи мисолида баён қилмоқчиман.Моноқ участкасига 3- 4 қишлоқ, элатлар  бирлашган, бу ерда таҳминан (кўп бўлиши ҳам мумкин) 20 минг нафарлар  атрофида аҳоли яшайди.  Бунинг устига  Моноқ қишлоғида 50 йилдан бери ўзгариш бўлмагани  боис ибтидоий  шароитлар сақлангандир. Иш йўқлиги ва оиласини боқиш учун  қишлоқнинг ёш эркак ва хотин – қизлари Қозоғистон ва Россияга бориб ишлашга мажбур бўлишмоқда.Эл – юрти ва яқинларидан айрилиб ишлаш  шовотликларнинг  пешонасига ёзилмагандир.  Йўллар  йўл статусидан чиқиб, хоразмча айтганда солмаларга айланган эди. Айтишларича қиш вақтларида йўл музлаб қолиб, бу йўлларда ҳаракатланиш жасорат майдонига айланар экан.Тан олиб айтмоқ лозим, аҳоли яқиндан бери электр ва газ тармоғида узилиш бўлмаётганини таъкидлашмоқда.

Бу ҳудудда сув йўқ. Шовот канали қуриб ётибди.Яқинда Хоразмда сафарда бўлганимда бунга гувоҳ  бўлдим.

Хоразмнинг баъзи туманлари бошқа вилоятлар, ҳусусан Фарғона, Андижон водийси шаҳар, қишлоқлари ривожланишидан  жуда орқада қолиб кетгандир. Бунга балки, Хоразмнинг марказдан узоқдалиги, балки, Орол денгизи фожеаси таъсири ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шовот бозори.бугунги кун..

Таклифим мотивацияси:

1.“.Monoq – Hayot Bozor” лойиҳасига асосан мавжуд бозорлар  модернизация, эскиларини реконструция этиш лозим.Бозорларни гигена талабларига жавоб берадиган замонавий  ҳолатга, балки экобозор кўринишига  келтириш лозим. Электр, коммуникацииялар. Прилавка – пештахталар, соябонлар, сотувчилар учун махсус хизмат либослари. Macdonls  каби машҳур брендлар хизмат кийимлари каби. Бу каби юмушларни бозорга чиқиб  ишлашни истаганлар ҳам  чин юракдан  бажаришади. Энг аввало бозорлар ҳудуди   асфальт қилиниши лозим.

2.Шароитга қараб бу  ҳудудлар тезкор.. юқори тезликдаги Wi Fi интернет тармоғи билан таъминланиши лозим.

3“.Monoq – Hayot Bozor” ташкилоти  тузилиши керак.Балки, бу маҳалла фуқаролар йиғини  қошида ташкил бўлар..Бу ташкилот ўз таркибига  якка тадбиркорлар, кўча сотувилари бўлган хотин – қизларни  бирлаштиради.Кўча сотувчиларига  жуда арзон, рамзий маънода патент берилади. Патент асосида меҳнат дафтарчаси  очилади. Бу Ўзбекистон бўйлаб миллиард сўмларнинг бюджетга тушиши деб ҳисобланилади. Очиқ ҳаводаги савдо пандемия карантини талабларига ҳам жавоб беради.

“Monoq – Hayot Bozor” ташкилоти  кўча бозори сотувчилари манфаатларини ҳимоя қилади, мини цехлар масаласи бўйича кўргазмалар уюштиради. Кўча бозорида қандай овқат пишириш керак, пиширган таом қайси ҳолатларда ўзини қоплай олади деган масалаларда тренинглар ўтказади.Чунки, маҳалла фуқаролар йиғини шу ҳудудда яшайдиган инсонларнинг  муаммолари, оғриқларини яхши билади.

“Monoq – Hayot Bozor” ташкилотида айтайлик Ураганч – Моноқ оралиғида  юк  ва одам қатнайдиган шатл мини машиналар йўналиши йўлга қўйилиши лозим.Бу автолар кўча бозори сотувчилари  буюртмалари асосида ишлайди.

4.Шовот тумани “Хоразм” фермерлар хўжалиги, “Чўқли” қишлоғи элати маркази..бу ерда дўконлар жойлашган..Шу марказдан Пошмоннинг дўкони ёнидан  то  Шовот кўпригигача, ёки ..то Пахта тозалаш пункитигача..  кўча савдолари ташкил этилади.Бу кўча савдосини бозорларда бошқа қишлоқнинг қулай жойларида ташкил этиш мумкин.

5.Кўча бозорида..Хоразм таомлари, миллий таомлар, ширинликлар, тандир нонлар пиширилади, балиқ қовурилиб сотилади.

Бу бозорларни ташкил этишга катта маблағ сарфланмайди..фақат ишни тўғри ташкил этиш керак.

Бу ғоя қай ҳолатда маблағ билан таъминланади.Энг муҳими   “Monoq – Hayot Bozor” лойиҳасида қатнашадиган  хотин – қизлар кредит билан таъминланади.

6.Идеа мотивацияси тушунарли бўлиши учун  шу йўлни қўллаймиз. Кўча бозори сотувчиларига “Кredit Asia Technics &Home” ёки acredit ..каби истаъмол кредитлари механизмида нақд пул  кредити берилади. Жуда оддий ҳолатда: маҳалла справкаси ва паспорт нусҳаси билан..1 соатда берилади. Масалан: 1 миллиондан 15 миллион сўмгача маблағ берилади. 1 йил ёки 2 йил муддатига. Кредит олган хотин – қизлар кредит фойизини ҳудди юқорида ёзилган истеъмол кредити  каби ойма – ой қайтариб боради.

7.Масалан кўча сотувчиси 1 миллион сўмга  Урганч кўтара бозоридан 35 қолипда туҳум олади.3 қолипини фойдага қолдиради. Ёки, кўча сотувчиси 3 миллион сўмга катта това – қозон олиб гўмма, пирашка пишириб сотади.

Ўзбек, ҳусусан Хоразм ошхонаси таомларга жуда бой. Масалан, Хоразмда хамирли таомлар жуда кўп , жумладан тандир гўштли нонини кўчада кичик кўринишда ёпиб чиройли қоғозларга ўраб сотса бўлади..Қадимда Хоразмда Хивада..шу Моноқ қишлоғига яқин  Кат қалъа, ёки элат одамлари Нуржон Ботир деб атайдиган  бозор кўчаларида барча таомлар кўчада тайёрлаб сотилган. Хоразмда балиқ минг йиллардан бери кўчада  қовурилиб очиқ ҳавода сотилади.Хоразм балиқи ва бошқа  таомлари мазалилиги билан жуда машҳурдир.

https://repost.uz/poorness

Дунёнинг энг кўп 1 миллиард 300 миллион  аҳолисига эга бўлган буюк Хитой мамлакатида  кўча савдосига   ишсизлик ва камбағалликни камайтириш йўлидаги асосий восита деб қаралмоқда экан. Яқинда Хитойда Шанхай ва бошқа мегаполисларда пандемия карантинидан сўнг  кўча савдоларига руҳсат берилди. Натижада  2-3 ҳафта давомида 100000 нафар одам кўчада савдо қилишга чиққан..ва юз минг одам иш билан таъминланган экан.

Тошкентдаги Чорсу бозори.

Марказий Осиё халқлари  азал –азалдан кўча савдоси билан шуғулланиб келишган..Бу асрий урф –одатларимиз Совет давридагина  таъқиқланиб, йиллар ўтгач унутилиб кетган эди.

Азалий қадриятимиз, шарқ ҳаётининг ранго – ранглигини, сайёҳлар ташрифини  таъминлайдиган кўча бозорлари савдосини  тиклаш вақти келди.

Кўча бозорлари Ўзбекистонда камбағалликни йўқотиш йўлидаги энг тезкор  ва  яқин йўлдир.

    Саломат ВАФО

 31 августь 2020 йил. Тошкент.  

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.5 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!