«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-03T10:26:18+05:003 Aprel, 2021|Олтин қалам|

АНДИЖОНДА ЛУҒАТШУНОСЛИК ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ

Биз бу марказда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Инновацион марказ учун ажратилган ҳудудда кетаётган қурилиш жойига бордик. Бизга марказ раҳбари, филология фанлари доктори, профессор Муҳтор Умархўжаев ҳамроҳлик қилди.

Замон шиддат билан одимлаб борар экан, инсонлар янгича ҳаёт қуриш йўлларини ахтара бошлади. Натижада бугун сизу-биз гувоҳи бўлиб турган электрон қурилмалар, яъни технология даврига етиб келинди. Бу даврда кўплаб инсонлар электронлаштирилган воситаларга – мобил телефон, компьютер қурилмаларига ўта бошлади. Ҳаттоки, бу қурилмалар кундалик юмушларнинг ҳал этилишида асосий кўмакчига айланиб улгурди. Эндиликда мазкур қурилмалар ёрдамида турли йўналишларда мобил иловалар яратилиб, унинг ичига бутун бир китобга сиғдириладиган маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган вазирлик томонидан шу давргача кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» муносабати билан Андижон вилоятида Андижон давлат университети қошида «Таржимашунослик ва луғатшунослик инновация маркази» ташкил этилмоқда.

Биз бу марказда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Инновацион марказ учун ажратилган ҳудудда кетаётган қурилиш жойига бордик. Бизга марказ раҳбари, филология фанлари доктори, профессор Муҳтор Умархўжаев ҳамроҳлик қилди.

Андижон чет тиллари институти ҳудудида «Таржимашунослик ва луғатшунослик инновация маркази»ни ташкил этишдан асосий мақсад – луғат ва матн таржимони интеллектуал платформасини яратиш, олий ўқув юртларини арзон ва сифатли босмахона билан таъминлаш, «Сунъий онг» платформасини яратиш ва бошқа вазифалардан иборат. Шу ўринда битта масалага алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз, янги марказнинг лойиҳаси вилоят ҳокими ва Инновацион ривожланиш вазири томонидан қўллаб қувватланди. Уни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар ҳал этилган бўлиб, 3 йилга 6 миллиард маблағ ажратилган. Марказда олиб борилаётган ишларни вилоят ҳокими ва инновацион ривожланиш вазири мунтазам назорат қилиб бормоқда.

Марказ учун ажратилган маблағлар эвазига замонавий типография олиб келинади ва жиҳозлар учун 3 этаждан иборат замонавий бино қурилмоқда. Бинонинг биринчи этажида босмахона, иккинчи этажида таржимонлар, учинчи этажида луғатшунослар маркази ташкил этилади.

– Биз илгари сураётган лойиҳанинг 3 та асосий вазифалари бор, дейди марказ раҳбари, филология фанлари доктори, профессор Мухтор Умархўжаев. Биринчи вазифамиз, дунё-фан техникаси, ютуқларини ва ўқув луғатларини боғчадан бошлаб, мактаблар учун, олий ўқув юртлари учун катта фундаментал луғатлар тузиш, иккинчи вазифамиз, олий ўқув юртларида дарсликлар, ўқув қўлланмалар етишмаслиги боис, таълим даргоҳларининг ўзида янги китобларни чоп этадиган босмахоналарини ташкил қилиш ва арзон нашриётларни очиш. Учинчи вазифамиз, олий ўқув юртлари учун, олимлар учун тезкор илмий хабарнома чиқариш.

Бу нима дегани? Мана Япония, Англия, Америка ва Германияда барча фанлар бўйича нуфузли илмий журналлар бор. У журналларни ҳамма ҳам ўқий олмайди. Чунки, чет тилини билиш қобилияти ҳаммада етарли эмас. Шунинг учун жаҳон журналларида чоп этилаётган илмий мақолаларни ўзбек тилига таржима қилиш ва бюллетень тарзида илм аҳлига тарқатиш. Жумладан: физиклар учун Англиянинг энг нуфузли журналларида соҳага доир кўплаб мақолалар чоп этилди, биз уни таржима қилиб соҳа эгаларига библиография адаптациясини берамиз. Бу борада жаҳон тилларини мукаммал биладиган ўғил-қизлардан иборат жамоа тузяпмиз. Мазкур лойиҳа доирасида биринчи қиладиган ишимиз жамоа ташкил қилишдан иборат бўлади. Чунки, лойиҳани буларсиз амалга ошириб бўлмайди.

Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, лойиҳа доирасида «Сунъий онг» платформасини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада «Альгаритим» ёрдамида ишлар олиб бориляпти. «Сунъий онг» платформаси дегани одам қилиши керак бўлган фаолиятни техника орқали амалга оширишдир.

Ҳозирги кунда мутахассислар томонидан 11 тильдан иборат «Альгаритимда» салмоқли ишлар қилиняпти, бунинг ичида платформага киритилган тилларнинг луғатлари жамланган бўлади. Бу жараённи иқтидорли талабалар бажаришмоқда. Мазкур платформанинг ишлаш хусусиятларига янгича ёндашилган. Яъни, инглиз-рус, рус-хитой, араб-инглиз ва бошқа тилларида тўғридан-тўғри ишлаш имкони бор. Ушбу мобил платформа бўлиб, онлайн ва офлайн ишлаш имкони мавжуд. Бу борада Германия, Швецария давлатлари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Маълумотларга қараганда, «Сунъий онг» платформаси бўйича Хитой давлати ривожланган бўлиб, бу мамлакат боғчалар учун ушбу платформа доирасида 32 та китоб чоп этган.

Лойиҳа муаллифлари Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйган, жумладан Шарқшунослик университетининг Хитой тили кафедраси, Корейс тили кафедраси, Турк тили кафедраси, Араб тили кафедраси раҳбарлари лойиҳа аъзолари саналади. Амалга оширилаётган лойиҳанинг натижаси ривожлантирилишида юртимиздаги таълим муассасаларининг кўмаги катта аҳамиятга эга.

Олдинга қўйилган мақсад катта. Шунинг учун марказ жамоаси ҳам катта, улар она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, математиклар, информатиклар ва бошқа касб эгаларидан иборат.

Мазкур лойиҳани Андижонда амалга оширилиши ва республикамизда биринчи маротаба ижтимоий фанлар бўйича олий ўқув юртларида шундай марказлар ташкил этилиши бежиз эмас. Бунда мантиқий асос мавжуд бўлиб, бу вилоятда мутахассислар етарлича топилади. Чунки ўзбекларда бир мақол бор «Чумчуқ сўйса ҳам – қассоб сўйсин». Лойиҳа муаллифи ва марказ директори Мухтор Умархўжаев бу хусусида шундай дейди. – Мен умр бўйи луғатшунослик билан шуғулланиб, Германия академияларида, Москвада ишлаб докторлик диссертация ёқлаб қайтганман. Бу ерда мени луғатшунослик мактабим бор. Йиллар давомида кўплаб луғатлар чоп эттирдим. Буларни орасида диний атамалар луғати кенг жамоатчилик учун зарурий қўлланма вазифасини бажармоқда. Чунки, ҳозирга қадар бундай атамалар луғати чоп этилмаган. Ушбу китобни чоп этиш учун 5 йил илмий изланишлар зарур бўлди.

Сабаби ҳамма нарса асосланган ҳолда тайёрланди. Яқинда яна бир китоб «Туйғулар луғати» номли китобим чоп этилди. Бу китобни ўзбек ва инглиз тилида ўқиш имкони бор. Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтмоқчиман, етук мутахассис дунё луғатшунослиги қандай нафас олаётганини билиши зарур, шундагина у ўз ишини устаси бўлади. Аслини олганда тилшунослик фани бўйича олимлар жуда кўп. Аммо, луғат билан шуғулланадиган, луғатшунос олимлар жуда кам. Чунки, бу соҳа мураккаб. Андижонда илмий луғат билан шуғулланувчи олимлар борлиги сабабли лойиҳа шу вилоятда амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, луғатшунослик соҳасида энг зарурий йўналиш, бу – терминлар, атамалардир. Терминлар – сўз дегани, сўз – тушунча дегани. Тушунча – илм дегани. Шунинг учун ҳам луғатни хазина, тушунчалар сандиғи деб айтиш мумкин. Бу нарсани тараққий этган мамлакатларнинг мактабларидан, боғчаларидан бошлаб, ўқувчилар луғат билан мулоқотга ўргатилган. Европа ва бошқа давлатларда, жумладан Япония, Хитой, Кореяда луғатшунослик шу даражада ривожланиб кетганки, бу борада бошқа давлат олимлари илмий изланишлар олиб бормоқда.

Умид қиламиз, юртимиздан етишиб чиқаётган ёш олимларнинг луғатшунослик ва бошқа муаллифлик ишлари бошқа давлатларнинг олимлари томонидан илмий изланишлар олиб борилади. Бунинг учун Андижонда янги марказ қурилмоқда.

 

Зайнобиддин ҚОДИРОВ, журналист

02.10.2021 “Uza.uz” сайти

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.8 / 5. Baholaganlar soni: 8

OAV nomi va parolini kiriting!