«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-02T13:20:51+05:002 Aprel, 2021|Олтин қалам|

МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Миллий маданиятни янада ривожлантириш,анъана ва қадриятларимзни улуғлаш, аждодларимздан бизга етиб келган моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, тарғиб этиш бугунги куннинг долзарб вазифалари, давр талабидир.

Маданият соҳасининг бошқа йўналишлари қатори музейлар фаолиятини замон талаблари даражасида янада такомиллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хива “Ичан-Қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси жамоаси томонидан музейлар фаолиятини бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган даражага кўтариш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган йиғилишда музей ходимлари олдида турган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама этилди,амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.Музей-қўриқхона директори Ш.Матяқубов шу юзадан  фикр-мулоҳазаларини билдирар экан,ҳар бир ходим маъсулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ижодий изланиш асосида фаоллигини ошириши, ташаббускорлик кўрсатиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Мавжуд экспозицияларни янгилаш,илмий-ижодий изланишлар, тадқиқотлар асосида уларни янги осори-атиқалар билан бойитиш, экспонатларни сақлаш, тарғиб қилишда мукамалликка эришиш шулар жумласидандир.

Бу борадаги фаолиятни назорат қилиш ва тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида ҳар хафта бўлим ҳамда экспозицияларда кўчма кенгашлар ўтказиш йўлга қўйилди.

Галдаги ана шундай кенгаш  “Хоразмнинг дурдона битиклари” доимий экспозициясида бўлиб ўтди. У “Ичан-Қалъа” марказида 1909 йилда бунёд этилган тарихий ёдгорлик – Муҳаммад Паноҳбой мадрасасида жойлашган .Экспозицияда яқин ўтмиш даврлардаги ҳайвонлар териси, мармартошлар, ёғоч эшик ва устунлар , сополдан ишланган маҳсулотлар,қоғозлар ва матоларга битилган ёзувлар , қўл ёзмалардан иборат 80 дан зиёд нодир экспонатлар намойиш этилмоқда.

Қадимги Хоразм  ва арабча ёзувнинг кўфий, райҳоний,сулс,насҳ,настаълик ва бошқа услубларидаги бу битиклар ҳамда улар муҳрланган ашёлар сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Зеро, уларнинг қоғоздан ташқари тош, сопол кошин ва ёғочларга муҳрлаган уста хаттотлар маҳоратига қойил қоласиз.

Бўлим ходимлари томонидан экспозицияни янги экспонатлар  билан бойитиш,араб ёзувининг 9  хил услубидаги битикларни намойишга қўйиш, қўшимча 3та ҳужрада янги экспонатлар ҳисобига кўргазма ташкил қилиш, ҳужраларнинг бирида хушхат хаттот, шоир Комил Девоний ижодий фаолиятига бағишланган янги кўргазма ташкил этиш ва хозирги кундаги хаттотлар  ижоди намуналари билан бойитиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят архиви билан ҳам  ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.Архив фондида сақланаётган XIX охири  XXаср бошларидаги Хива хонлиги ва ундан кейинги даврларга оид нодир қўлёзма ва ҳужжатлардан иборат кўргазмалар яратиш ҳам режалаштирилган.

Сайёр кенгашлар давомида музей бўлимлардаги аҳвол атрофлича ўрганилиб, тажрибалар ўртоқлашиб, янги марралар белгиланмоқда.

Мақсад битта. У ҳам бўлса музейлар фаолиятини ҳар жиҳатдан такомиллаштириш: илмий-тўплов ишларини, излаб  топилган осори-атиқаларни , илмий  ўрганиш, сифатли сақлаш ва намойиш қилиш хизматларини сифатини яхшилаш, шу асосда музей- шаҳарга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини янада оширишдан иборат.

Пировард-натижа эса сайёҳликни янада ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

   О.ИСМОИЛОВ.

Хива “Ичан-қалъа” давлат  музей-қўриқхонаси

матбуот  хизмати раҳбари.

(“Хоразм ҳақиқати”,2020 й.7июль)

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.5 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!