«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-04-02T10:16:29+05:002 Aprel, 2021|Олтин қалам|

Инсон хотираси азиз

МЕҲР-САХОВАТЛИ, ДИЛКАШ ИНСОН ЭДИ

Буюк бобокалонларимиз ўз ўгитларида инсон ҳаётда қандай яшаганлиги билан эмас, юртдошлари, Ватанига қилган эзгу амаллари билан ном қолдиради ва у икки олам саодатига  мушарраф бўлади деган ибораларини уқтириб ўтганлар. Дарҳақиқат, ҳаётда узоқ умр кўриб, фароғатда яшаб ўтиш мумкин. Шам, бир зум зулматни ёритганидек, шундай инсонлар борки, қисқа умр кўрса-да, кўплаб хайрли ишларни амалга ошириш учун елиб-югуради, ҳаловатидан кечади, орзу-умидлари рўёби сари тинмай изланади, янгилик яратишга интилади, ўзидан ёруғ, мангу ўчмас из қолдиради. Ана  шундай инсонлар  сирасидан Фахриддин  Хирочев ҳаёт фаолияти ҳам муносиб ўрин олган.

Фахриддин Хирочев босиб ўт­ган йўлга назар таш­ла­сан­гиз кўп қатори оддий. У Қи­зилтепа туманининг Зар­митан қишлоғида туғилиб-ўс­ди, улғайди, мактабда таълим олди. 1989  йилда Тошкент поли­техника инсти­ту­тини тугатиб, қурувчилик касбини эгал­лади. 10 йил давомида касб-ҳунар техникумларида уста, директор ўринбосари, ўрта мах­сус касб-ҳунар таълими бош­қар­маси бошлиғи ўрин­бо­сари вазифаларида хизмат қилди. 2000-2005 йилларда вилоят ҳокимлигида қури­лиш комп­лексига раҳбар бўлди.

2003 йилда Фахриддин Хирочев билан танишдим. Бу пайтда «Дўстлик байроғи» газетаси бош муҳар­ри­ри эдим. Иш юзасидан, ҳокимлик йиғилишларида учрашардик. У самимий, кўнг­ли очиқ инсон эди. Кулиб сўзлашарди, муо­мала маданиятида  нотабиий­лик сезилмасди. Ўша пайтлар вилоят ҳокими бўлган Баҳ­риддин Рўзиев раҳбар­ли­гида 10 дан ортиқ тарихий  оби­далар қайта таъмир­лан­ди. Кўплаб қурилишлар олиб бо­рилди, Ислом Каримов кўча­си Кармана тумани­да­ги йўл билан туташтирилди. Ана шу жараёнларда қури­лиш ком­лек­си раҳбари си­фатида Фах­риддин Хи­ро­чев­нинг  ҳам муносиб хиз­матлари сингди.

Ҳар бир инсоннинг ўз ол­дидаги бурч, вазифасини ба­жаришда, баракали меҳ­нат қи­лишида оиланинг ўрни беқиёс. Фахриддин Хирочев терапевт кардио­лог шифокор Анзура Жўра­ев­на Хирочева билан ҳаёт йўли туташиб, бахтли оила қуришди. Ши­фо­кор  ва қурувчининг орзу-ният­­лари, инти­лиш­­­ла­ри, изла­нишлари қо­ри­шиб янгилик яра­­тили­ши­га за­мин бўлди. Мам­ла­ка­тимиз­да тад­­бир­корликка кенг эъ­тибор қа­ра­ти­лиши, ху­су­сий тиббиёт  ти­зими шакл­­ла­ни­ши улар­­ни бе­фарқ қол­дир­­ма­ди. 2012 йил­да «Ва­гус» масъулияти чек­ланган жа­мия­­тига асос со­линди ва «Ва­гус» шифо­хо­на­си қурилиб иш­га ту­ши­­рилди. Ал­­бат­та, бу эзгу ният­­ни амалга оши­­­­­­риш озмунча меҳ­нат, елиб-югу­­­риш, из­ла­ниш­ни талаб қил­мади. Та­зйиқ, тўсиқ­лар­дан ошиб ўтилди ва мақ­садга эри­шил­ди. Бу­гунги кунда ши­фо­хо­нада турли касалликларни даво­лаш, ташхис­лаш иш­ла­ри бажа­ри­лаяпти,  кўрса­ти­ла­ёт­ган хиз­матдан  юрт­дош­ла­ри­миз бе­ҳад мам­нун.

Яна бир муҳим жиҳати кли­никага  Ҳиндистон, Рос­сия ва бошқа чет эл мутахассислари ташриф бую­ришиб, аҳолига бепул хиз­мат кўрсатишди. Пандемия келтирган оғир жараёнда даволаш, дори-дармон би­лан таъминлаш, етар-етмас оилаларга кўмак кўрса­тиш­да Фахриддин Хиро­­чев ва жамоасининг хизмати катта бўлди. Халқ дарди билан яшаб, уларга қўлидан келган ёрдамини аямай елиб-югурган бу жонфидо инсон ўз саломатлигини ўйламади. Ногоҳ, офат тузоғига илинди ва  бу офат унинг жо­нига кел­ган бало бўлиб, орзу-мақ­сад­лари энг гурки­раган паллада – 56 ёшида олиб кетди.

Қалби пок, қўлидан келган яхшилигини аямайдиган са­мимий, дилкаш инсоннинг меҳнатлари зое кетмади. У Президентимиз фармони билан «Меҳр саховат» кўк­рак нишонига  мушарраф бўлди. Бугунги кунда унинг эзгу амал­ларини, хайрли иш­ла­рини фарзандлари Мух­лиса, Мадина ва Муҳриддинжон давом этти­раяпти. Халққа хизмат – олий саодат «Вагус» жамоасининг асл нияти.

Кўпнинг қалбидан  меҳр-оқибатли инсон сифатида ўрин олган Фахриддин Хи­рочев номи, эзгу амаллари ҳеч қачон ўчмайди, охират­лари обод бўлсин.

        Иброҳим ЖУМАЕВ. 

Salomatlik” газетаси, 2020 йил 21 ноябрь.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!