ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

2021-04-02T09:52:51+05:002 Aprel, 2021|Навоий вил.|

Кармана туман ахборот-кутубхона марказида Навоий вилояти матбуот соҳасида узоқ йиллар иш олиб борган, таниқли шоир ва журналист Одил Ҳотамов билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Унда устознинг шогирдлари, мухлислари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан О.Ҳотамовнинг “Кармана овози” газетасида олиб борган қарийб 40 йиллик фаолияти, бу даврда ёш ижодкорларни журналистика касбига тайёрлаш борасида олиб борган саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Бугунги кунда Одил аканинг бир қанча шогирдлари вилоят ҳамда республика миқёсидаги нашриётларда, газета ва телевидениеларда фаолият олиб боради.

Ижодий кечада забардаст қаламкашнинг “Қуёш сиёҳдони” тўплами ва О.Ҳотамовнинг шогирди Шоим Шерназарнинг ўз устозига бағишлаб ёзган “Мангу барҳаёт” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

ЎзЖИУ Навоий вилоти бўлими