«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-03-31T18:41:05+05:0031 Mart, 2021|Олтин қалам|

Тадбиркорлик–санъат

ЗИЁ   АКА  ҚУРГАН   БИНОЛАР

Баланд қурилган, кўркам ва мустаҳкам   бино қаршисида  туриб, унинг  ижодкори, барпо этган бинокори ҳақида кўпам уйланавермайди. Ҳақиқий қурувчи эса ана шундай серҳашам бинолари билан ўзига ҳайкал қўйганлигини  хаёлига ҳам келтирмайди.

Зиё Мустафоевнинг асли касби ҳайдовчи. 9-мактабни битиргач ҳайдовчилик курсини битирган. 12 йил қора мойга беланиб  ҳайдовчилик қилди.

Рўзғори катталашиб, бирин кетин етти ўғил кўргач, турмуш ўртоғи – Нодирахон билан режа туза бошлади:

– Бирор каттароқ иш билан машғул бўлиб, ўғилларини ҳам чорламаса бўлмайди…

Шу бўлди-ю,тадбиркорлик ҳадисини ола бошлади.Қўйчиликни йўлга қўйди,темир терсак  йиғди,қурилишга меҳр қўйди,соҳа икир-чикирларигача ўрганди.Дастлаб озгина сармояли бўлгач,эски биноларни сотиб олиб,қўғичоқдек таъмирлади.

Дастлабки ишларидан бири эди чоғи, Саноат касб ҳунар коллежи олдидаги фойдаланилмай ётган ётоқхона биносини сотиб олиб, 96 квартирали 4 та кўп қаватли турар жой биносига айлантирди.

Табиийки уй жойга талаб катта.Навбатга турганлар орасида бева-бечоралар анча!

– Тўхта-чи, – дўппини қўлга олиб уйлади   Зиё ака – менингку йўлларимни Оллоҳ очяпти,мен ҳам бир одамларга яхшилик қилай!

Шу уй билан  12  камхарж оилага уйлар текинга берилди!12 жўжабирдай  рўзғордагиларнинг дуолари қўллади қурувчини.

Бу орада  ўғиллари – Феруз,Зиннат олий маълумотли қурувчи бўлиб қанотига кирди. Қолган ўғиллари – Жаъфар,Зафар,Нодир,Нозим,Мустафолар кўмакчиларга айланди.

Олдин оддий Зиё ака бўлган қурувчи «Уста Зиёбой»номига алмашди.

Тумандаги 7- ўрта мактаб,қатор мактабгача таълим муасасалари бинолари қурилишида,марказий ўйингоҳ,солиқ,суғурта биноларини қайта таъмирлаб янгича чирой бағишлади.

Яқиндагина туман прократураси биноси ҳам қурувчилар томонидан фойдаланишга топширилди.

Энди Зиё Мустафоев оддий қурувчи эмас,»Зиё санъат» масъулияти чекланган жамият раиси,тумандан 45 кишини иш билан банд қилган катта тадбиркор!Қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган қатор цехлари ишлаб турибди.

Тадбиркор Зиё Мустафоевга одамлар ишонади,эргашади,алқайди!

Бундай эъзозу эҳтиромга у киши минг бора ярашиқлидир!

Махфират   АТОЕВА.

«Рометаннома» газетаси 2021 йил 12 – март

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.4 / 5. Baholaganlar soni: 15

OAV nomi va parolini kiriting!