Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-30T15:19:49+05:0030 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Анжим Бекбергенова,

(2015 йилги  «Олтин қалам» Х Миллий мукофоти учун

халқаро танлови ғолиби)

 

Журналист бўлиш, қўлга қалам, диктофон ёки микрофон олиб, ўз муаммосини четга суриб, эл-юрт хизматида, халк орасида бўлиш, уларнинг қувончлари ва муаммоларига шерик бўлиш ҳам журналист касбнинг энг масъулиятли ишларидан биридир.

Ана шу ниятни кўзлар эканман, журналистиканинг ривожланиши борасида қабул қилинган ҳар бир Низом ҳужжатларига суяниб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистондай улуғ юртнинг янгиланишларга юзланишида амалга оширилаётган улуғ ишларнинг фақат гувоҳи бўлиб қолмасдан, ижтимоий-сиёсий турмушимизнинг буннанда обод бўлиши учун жорий этилаётган Қарорлар, Фармонлар ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда журналист сифатида ҳисса қўшишни, энг аввало ўз Ватанимга керакли инсон бўлиб яшашни қарзим деб билдим.

1996 йилдан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Аўыл хожалық» эшиттиришлар муҳарририятида эшиттиришлар тайёрлаб иш олиб бордим.

Телеканалда «Музыка сырлары», «Лапыз», «Меҳир», «Ибратлы инсанлар» каби кўрсатувларни тайёрладим. «Меҳир» кўрсатуви бўлса халқнинг меҳрга муҳтож қатлами ҳақида тайёрланганлиги боис, кўрсатувга ҳақиқий меҳримни бердим. Ушбу кўсатувларим Ўзбекистоннинг «Диёр» ва «Маданият ва маърифат» каби телеканалларида бериб борилди.

2014 йилда «Ардақлаў» республика танловида «Йилнинг энг яхши тележурналисти» номинацияси  ғолиби бўлдим.

2015 йили эса «Олтин қалам» Х Миллий мукофоти учун халқаро танловда телевидение йўналиши бўйича иккинчи ўринга муносиб деб топилдим.

Хозирда «Әдеплер ғәзийнеси», «Даналар ҳикметлеринен», «Устаз жолы»,  «Саз ҳәм ҳаўаз» ток шоу каби  янгидан-янги кўрсатувларни тайёрлаб келмоқдаман.

2016 йили «Қарақалпақстан Республикасы Халық билимлендириў ағласы» кўкрак нишони;

2017 йили «Қарақалпақстан Республикасына мийнети сиңген журналист» давлат мукофоти билан тақдирландим.

Қорақалпоғистон нашриётидан «Бир қызыңман ана ўатан», «Өмир ибратлары» номли китобларим нашр этилди.

«Бес дос» номли китобим нашриётдан чиқиш арафасида. 1995 йилдан  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзосиман.