«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-03-29T19:02:14+05:0029 Mart, 2021|Олтин қалам|
Scientific-methodological electronic journal

“Foreign Languages in Uzbekistan”, 2020, No 1(30), 158–165

https://journal.fledu.uz ISSN: 2181-8215 (online)

ЖУРНАЛИСТИКАДА ЖАНР МАСАЛАСИ

Перхан Қудайбергеновна АЛЛАМБЕРГЕНОВА

Филология фанлари номзоди

Мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Тошкент, Ўзбекистон

 

ПРОБЛЕМА ЖАНРА В ЖУРНАЛИСТИКЕ

Перхан Кудайбергеновна АЛЛАМБЕРГЕНОВА

Кандидат филологических наук, ведущий эксперт Отдел мониторинга и анализа

Национальная телерадиокомпания Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

 

GENRE ISSUE IN JOURNALISM

Perxan Qudaybergenovna ALLAMBERGENOVA Candidate of philological sciences, Leading Expert Monitoring and Analysis Department

National Television and Radio Company of Uzbekistan Tashkent, Uzbekistan p.allabergenova@mtrk.uz

 

 

UDC (УЎК, УДК):

 

For citation (иқтибос келтириш учун, для цитирования):

Алламбергенова П. Қ. Журналистикада жанр масаласи // Ўзбекистонда хорижий тиллар. — 2020. — № 1(30). — С.158–165.

https://doi.org/ 10.36078/

 

 

Copyright © 2020 by author(s) and Scientific Research Publishing Inc.

This work is licensed under the Creative Commons Attribution International License (CC BY 4.0).

http://creativecommons.org/licenses/by/4.0/

Аннотация. Мақолада журналистика назариясида баҳсларга сабаб бўлаётган жанр тушунчаси, табиати, ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир қилиш имкониятлари, жанр тизимини қайта қуриш жараёни қонун-қоидалари, жанрлар ўзгариши сабаблари, уларнинг изчиллиги муаммолари, муайян жанрнинг объектив функцияси, потенциал имкониятлари, журналистика жанрларининг типологик тузилиши ва таснифи таҳлил қилинади, назарий таърифлар ўрганилади. Унда россиялик олимлар М.Н. Ким, Л.Е. Кройчик, М.М. Бахтин, Е.И. Прониннинг назарий қарашлари, журналистик матнга муносабатлари, ўзбек олимлари жумладан, профессор М.Худойқуловнинг публицистика нуқтаи назаридан жанрларни таснифлаши, филология фанлари доктори Х. Дўстмухаммедовнинг жанр ҳақидаги қарашлари, шу билан бирга ғарб журналистикасидаги ва амалиётчи журналистларнинг жанрлар таснифи ҳақидаги илмий қарашлари назарий-таҳлилий ўрганилди.

Журналистикада мазмун ва шакл уйғунлигини таъминловчи янги жанрларнинг пайдо бўлиши, эскилари амалиётдан мантиқий равишда чиқиб кетиши, шунингдек, журналистика соҳасига айрим терминлар масалан, “сессия” сўзининг кириб келишига муносабат билдирилган. Журналист жанрнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир қилиши, жанр тизимини қайта қуриш жараёни қонун-қоидаларини, жанрнинг ўзгариш сабаблари, жанрлар изчиллиги муаммолари ва ниҳоят, журналистика жанрларининг типологик тузилишини билиши керак. Шунга кўра, мақолада муаллиф журналистнинг ўзи тайёрлашга киришган материални аудиторияга батафсил етказиб бериши учун қандай жанрлардан фойдаланиши самаралироқ эканлиги борасида

фикр-мулоҳазаларини билдиради. Чунки, мавзу ва жанр моҳиятидаги уйғунликни топа олиш муҳим.

DOI: 10.36078/                                158        Ўзбекистонда хорижий тиллар, 2020, № 1(30), 158–165

 

 

Ҳар бир жанр ҳаётий материалнинг алоҳида кўриниши билан боғлиқ бўлиши ва у муайян ахборий вазифанинг ечимини топиш учун қўлланилиши, муайян жанр бўйича ихтисослашиш ҳам мумкинлиги ҳақида хулосалар беришга ҳаракат қилинади. Негаки, айрим журналистлар кўпроқ репортаж ёзса, кимдир лавҳани яхши ёзади, бошқа бир журналист эса фельетон ёки очеркка ихтисослашади.

Калит сўзлар: жанр; тасниф; хусусият; матн; журналист; назария; асар; маҳорат.

 

Аннотация. В статье рассматриваются такие вопросы, как понятие жанра, его природы, взаимосвязанности жанров и потенциалы их взаимодействия в теории журналистики, правила жанровой реконструкции, причины смены жанра, жанровые последовательности, целевая функция определенного жанра, жанровый потенциал, типологическая структура жанров. Кроме того, в статье проанализирована классификация жанров, изучены их определения в работах М. Н. Кима, Л. Е. Кройчика, М.М. Бахтина, Е.И. Пронина, связь жанров с журналистским текстом; классификацию жанров, данную узбекскими учеными, такими как М. Худойкулов     с      политической      точки      зрения,      взгляды Х. Дустмухаммедова, а также взгляды западных журналистов и специалистов.

Также в статье рассмотрены вопросы выбора жанров в зависимости от определенного вида жизненного материала и используется для решения конкретной информационной задачи.

Ключевые слова: жанр; классификация; специфика; текст; журналист; теория; произведение; навык.

 

Abstract. The article discusses the genre concepts that are controversial in journalism theory, the nature, interconnectedness and interaction potentials, the rules of genre reconstruction, causes of genre change, genre sequences, objective genres, potential possibilities, typological structure

and classification of journalistic genres, theoretical definitions are                                                                                                                          analyzed. It includes the theoretical views of Russian scientists M.N. Kim,

  1. E. Kroichik, M. M. Bakhtin, E. I. Pronin, their relationship to the journalistic text, the classification of genres by Uzbek scientists including Professor M. Khudoykulov, genre views by Doctor of Philological Sciences Kh. Dustmuhammedov, and Western journalism, theoretical and analytical researches of scientific views.

The emergence of new genres in journalism that combines meaning and form, the logical departure of the old from practice, and the emergence of some terminology in journalism, such as the word «session».

The journalist should know the interrelationships and interrelations of the genre, the rules of the genre system reconstruction, the reasons for the genre change, the genre sequences, and, finally, the typological structure of the genre of journalism.

Accordingly, the author comments on what genres it is best for a journalist to use in order to convey the material in detail to the audience. Because it is important to be able to find harmony in the essence of the theme and genre.

It seeks to make conclusions that each genre is associated with a particular appearance of life material and can be used to solve a particular informational task and specialize in a particular genre. Because some journalists write more reports, someone writes the story well, another journalist specializes in feleton or essays.

Keyword: genre; classification; specificity; text; journalist; theory; work; skill.

 

 

 

 

 

 

Муаллиф журналистик асарини тайёрлашда ижодий жараёнга кирар экан, рассом сингари, жанрларнинг ранглар гаммасини яратишга имкон берадиган бутун жанрлар палитрасига эга. Айнан шунинг учун журналистиканинг ҳар қандай жанрини бошқа жанрларнинг элементлари билан бойитиш мумкин, бу билан ноёб асар юзага келади. Аммо, журналист жанрнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир қилиши, жанр тизимини қайта қуриш жараёни қонун-қоидаларини, жанрни ўзгартириш сабабларини, жанрлар изчиллиги муаммоларини ва ниҳоят, журналистика жанрларининг типологик тузилишини билиши керак. Чунки, жанрни тизимли равишда кўриб чиқмасдан унинг барча шаклий ўзгаришларини, яъни унинг пайдо бўлаётган янги имкониятларини тушуниш қийин. Шундай экан жанр нима? Буни олимларнинг назарий қарашлари мисолида ўрганамиз.

“Жанр” сўзи французча “хил”, “тур” маъносини билдиради” (9, 171). Жанрлар журналистик асарларнинг барқарор шаклидир. Жанрлар журналистга ўз материалига мос кўринишни танлаб олиши, воқеаларни муайян шаклда кўрсатиб беришида зарур бўлса, жанр моҳиятидан келиб чиқиб, унга қандай маълумот тавсия этилаётганини билиши учун керак. Агар у янгилик бўлса демак, воқеа моҳияти аввалида берилади, сўнгра тафсилотлар ёзилади. Репортажда журналист воқеанинг шоҳиди сифатида томошабинни ҳам унинг иштирокчисига айлантириш имконини беради.

Шунга кўра айтиш мумкинки, жанр атрофни кузатиш тартибининг белгиланган анъанаси, муаллиф ва томошабин ўртасида таҳлил этилаётган ҳодиса қайси тизимда жойлаштирилишининг ёзилмаган келишувидир. Бунда ҳар бир жанр ҳаётий материалнинг алоҳида

кўриниши билан боғлиқ бўлади ва у муайян ахборий вазифанинг ечимини                                                         топиш учун қўлланилади.

“Жанр ясовчи белгилар учта — булар предмет (нарса), метод (услуб) ва функция (вазифа). Предмет “нима тасвирланади” саволига жавобни кўзда тутади. Метод унинг “қандай”, функция эса “қай мақсадда” тасвирланишини кўрсатиб беради” (7, 28).

“Жанр — ОАВ матнларининг умумлаштирилган ва типиклаштирилган, воқеликни акс этишнинг бадиий ва публицистик шакли. Бу тушунча воқеликни билиш усуллари, уни акс этиши ва ижтимоий амалиётга таъсир ўтказишига кўра, фарқланувчи асарларнинг мазмун ва шаклининг умумий хусусиятлари йиғиндисини англатади” (4, 74).

“Жанр” тушунчаси ижод жараёнида доимо ўзгариб, мураккаблашиб боради” (8, 4).

Олим М. М. Бахтин: “Жанр ҳар доим ҳам бир хил ва бир хил эмас, ҳар доим эски ва шу билан бир вақтда янгидир. Жанр адабиёт тараққиётидаги ҳар бир янги босқичда ва ушбу жанрдаги ҳар бир алоҳида асарда қайта туғилади ва янгиланади. Жанр ҳозирги кун билан яшайди,

лекин ҳар доим ўз ўтмишини, ибтидосини ёдда тутади. Жанр — адабий ривожланиш жараёнида ижодий хотиранинг вакили” (3, 10-16), — деган фикрни билдиради. Академик Д. С. Лихачёв: “Жанрлар бир-биридан мустақил равишда яшамайди, балки тарихан ўзгариб турадиган маълум бир тизимни ташкил этади” (3, 10-16), — деган ўринли мулоҳазани юритади. Шу маънода жанр тарихий категория ҳисобланади.

Маълумотларга кўра,   “собиқ   иттифоқ   даврида   журналистикада

 

 

жанрлар асосан тўрт гуруҳга бўлиб ўргатилган: ахборот жанрлари гуруҳи, таҳлилий жанрлар гуруҳи, бадиий-публицистик жанрлар гуруҳи, оралиқ жанрлар гуруҳи” (8, 5).

90-йилларда эса, янги тушунчалар ва ёндашувлар илгари сурила бошлади. Услубий асос сифатида турли хил параметрлар олинган. Масалан, жанрлар маълумот тўплаш ва ишлов бериш усуллари бўйича ҳам гуруҳларга ажратилган: “репортёрлик журналистикаси”, “тергов журналистикаси”, “шарҳлаш журналистикаси” ва бошқалар. Журналистика мавзуси ҳам асос бўлиб хизмат қилиши мумкин: “сиёсий журналистика”, “бизнес журналистикаси”, “болалар журналистикаси”, “аёллар журналистикаси” ва бошқалар. Ҳақиқатни акс эттириш мавзусида жанрлар “муаллифлик журналистикаси”, “янгиликлар журналистикаси” ва “таҳлилий журналистика” (3, 10-16) га бўлинди. Наздимизда, бу ерда кўпроқ журналист ихтисослашуви нуқтаи назаридан ёндошилган.

Бу тасниф анъанавий жанрлар бўлинишидан тубдан фарқ қилади. “Биринчи параметр — ижтимоий амалиётнинг реал жараёнини тасвирлашга объектив ёндашув — универсал характерга эга ва ҳар қандай жанрда қўлланилиши мумкин; иккинчи параметр, ижтимоий амалиётнинг намоён бўлган ҳодисасини тушуниш даражаси — иерархиялик (иерархия (юнон.) — қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга бўйсуниш тартиби, уларни дарахт каби тизимга (структурага) жамлаш, бошқариш тамойиллари) ва ўзаро боғлиқлик билан ажралиб туради” (3, 10-16), — деб изоҳлайди олим М. Н. Ким. Яна бир рус олими Е.И. Пронин эса шундай таъкидлайди: “Ҳар бир ўрганилган даража аввалгиларининг давоми ва асоратини англатади. Йўналтириш огоҳлантиришни ўз ичига олади. Рамзлаш огоҳлантириш, йўналтириш ва тузатишни ўз ичига олади” (3, 10-16). Бизнинг фикримизча, иккинчи мезон бўйича бутун жанрлар палитрасини тавсифлаш қийин, негаки, бу ерда бевосита фаолият тури, аниқроғи журналистнинг ихтисослашувидан

назарда тутилган.                                                                                                                                                      

Муайян жанрнинг объектив функцияси кўп жиҳатдан муаллифнинг нутқий мақсадига боғлиқ бўлиб, мустақил равишда кўрсатилган ҳодисани аниқлаштиришнинг турли даражаларини белгилаб беради. Даражани белгилайдиган жанрнинг ўзи эмас, балки маълум бир жанрга мурожаат қиладиган одамдир. Шунинг учун фақат жанрнинг потенциал имкониятлари ҳақида гапириш тўғри бўлади.

Масалан, қандайдир маълумотдан фойдаланиб, журналист янги воқеа тўғрисида хабар бериши мумкин, яна бирида аниқ йўналтирилганлигини кўрсатиши мумкин, учинчи бири эса, ўқувчиларнинг муайян ҳаракатларини тўғрилайди. Шунинг учун, маълум бир жанр кўринишининг “мақсадли вазифа”си ҳақида гапирганда, биз, аввало, журналист ва ўқувчи учун жанрнинг устувор мақсадини назарда тутамиз.

Е. И. Пронин таклиф этган таснифнинг аҳамияти, авваламбор, у ижтимоий амалиётда намойиш этилаётган ҳодисани тушуниш даражаси учун турли ўлчамдаги, номлар ва мақсад параметрларига эга бўлган жанрлар ўртасида ёзишмаларни ўрнатганлигидадир. Ушбу ёндашув ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида пайдо бўлган эркин ва мушоҳада жанри таснифидан жуда фарқ қилади. Шунга қарамай, назарий ва амалий журналистик доираларда ушбу типологик модел кенг тарқалган эмас. Эҳтимол, ажратиб кўрсатилган турлар, мавжуд бўлган жанрларни мунтазам равишда кўриб чиқишга ҳисса қўшган бўлсалар-да, умуман олганда, амалиётида мавжуд бўлган барча жанрлар ҳақида ҳақиқий тасаввурни бера олмайдилар.

2000 йилда Л.Е. Кройчик жанрларнинг типологик тузилиши ҳақида

 

 

ўз тасаввурларини таклиф қилди. У журналистик матн учта муҳим таркибий қисмни ўз ичига олади деган тезисдан келиб чиқди: а) янгиликлар ёки муаммо ҳақида хабар; б) вазиятни бўлаклаб ёки тўлиқ англаш; в) ҳиссий таъсир қилиш усуллари (мантиқий-концепцуал ёки концепцуал-мажозий даражада) (3, 10-16). Шунинг учун, у матбуотда пайдо бўлган барча матнларни беш гуруҳга ажратди.

  • тезкор янгиликлар — унинг барча турлари бўйича қайдлар;
  • тезкор — илмий интервю, репортаж, ҳисобот;
  • илмий ва янгиликлар — ёзишмалар, шарҳлар (устун), тақриз;
  • илмий — мақола, хат, шарҳ;
  • илмий — мажозий (бадиий-публицистик) — очерк, эссе, фелъетон, памфлет (3, 10-16).

Бизнингча, олим ушбу таснифда бироз майдалашиб, матнларни янгилик ва илмийлик нуқтаи назаридан ажратган. Лекин журналистик матнларда бадиий хусусияти устун келадиган матнларнинг учрашини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.

Журналистик жанрларни таснифлашга ёндашувларнинг бундай фарқланишига сабаб уларни ҳар хил турларга бўлиш учун ягона мантиқий асос излаш. Бугунги кунда бундай эҳтиёж мавжуд, чунки жанрларни турларга ажратиш, биринчидан, турли асарларни доминант хусусиятларга кўра гуруҳларга бирлаштиришга, иккинчидан, ушбу гуруҳлар ўртасида аниқ алоқаларни ўрнатишга имкон беради.

Журналист мақсадига қай жанр тўғри келса, ўша жанрда ижод қилади. Хабар, ҳисобот, репортаж ва интервью сингари жанрларнинг ҳар бири матбуот, радио ва телевидениенинг имкониятлари доирасида ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. “Зеро, жанр — йўл кўрсатувчи, жанр — матн оҳангини белгиловчи, жанр — мақоланинг яхлитлигини, мақсадга мувофиқлигини таъминловчи катта омил!” (2, 21). Энди бевосита оммавий ахборот воситаларида фойдаланувчи жанрларнинг таснифига ўтамиз.

Тарихан жанрларнинг ривожланиши, биринчидан, матнлар мақсадига, иккинчидан, акс этиш предмети — воқеа, ҳодиса, жараён, долзарб масала, муаммо ва тўқнашув — хусусиятлари билан белгиланган. Жанрлар эволюцияси уларни қотиб қолган ва ўзгармас бир шакл эмаслигини исботлади.

Ҳозирча публицистик жанрларни гуруҳлаштиришда турли ёндошувлар мавжуд. Бу ҳолат журналистикада мазмун ва шакл уйғунлигини таъминловчи янги жанрларнинг пайдо бўлиши, эскиларини амалиётдан мантиқий равишда чиқиб кетишини тақозо этади. МДҲ журналистикасида публицистик жанрлар учта асосий гуруҳга — ахборот, таҳлилий ва бадиий публицистик гуруҳларга ажратилади. “Ғарб журналистикасида эса асосан, материаллар янгиликлар (хабар), таҳлилий янгиликлар (корреспонденция), очерк ва шарҳ (комментарий)” (8, 5) тарзида узатилади.

Журналист жанр имкониятларини кенгайтириши, бойитиши, янги- янги хилларини кашф этиши мумкин. Чунки, ҳеч қайси жанр қотиб қолган шакл эмас, жанрлар имкони чек-чегарасиз. Гап ўша имкониятларни топиб, улардан унумли фойдалана билишда.

Аввало, бугунги кунда амалиётчи журналистлар ва олимлар ўртасида жанрлар таснифига турлича қарашлар мавжудлигни таъкидлаб ўтишимиз зарур. Масалан, профессор М. Худойқулов “Ахборий публицистика хабар (ахборот), репортаж, интервью, ҳисобот каби жанрларга эга. Таҳлилий публицистика ҳам ўзи учун зарур жанрларга эга. Булар кенгайтирилган хабар (корреспонденция), суҳбат, мақола, тақриз кабилар. Бадиий

 

 

публицистикада лавҳа, очерк, эссе кабилар ҳамда улар қаторига ҳажвий публицистикага оид бўлган фельетон, памфлет каби жанрлар киради” (10, 141), — деб жанрларни публицистик нуқтаи назардан таснифлайди.

Журналистика бўйича фалсафа доктори Т. Машарипова “Публицистика назариясида асарнинг мазмун ва шакл масалалари (Қорақалпоғистон Республикаси матбуоти материаллари мисолида)” (5, 89) мавзусидаги Журналистика (филология фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясида “баъзи олимлар ҳалигача публицистик жанрлар атамасини қўллаши фақат эски стереотипларнинг кўринишларидан бири эди”, — деган фикрни билдиради. Олима бу ерда классик таснифлашни “эски стереотип” деб қарайди.

Амалиётчи журналист Н. Икромий: “Журналистика жанрларининг умумқабул қилинган таснифи йўқ. Ғарбда эса воқеавий ва шарҳий кўринишларга бўлишади. Ҳозирги замон амалий журналистикасида жанрлар янгиликлар, рационал (мувофиқлик) публицистика ва эмоционал (таъсирчан) публицистикаси каби гуруҳлар асосида тасниф этилмоқда” (7, 28-30), — деб таснифни изоҳлаб беради (1-жадвал).

1-жадвал

 

Жанрлар гуруҳи Предмет Метод Функция  
Янгилик жанрлари Воқеа Олти савол (“Ким? Нима? Қаерда? Қачон? Нимага?”)га

жавоб излаш

Воқеанинг холис тасвири
Рационал публицистика жанрлари Воқеанинг

бошқа воқеалар билан

боғлиқлиги

Мантиқий таҳлил Маълум воқеа ҳақидаги тугалланган

фикр

Эмоционал публицистика жанрлари Воқеадаги одам Одамларни драматик вазиятларда

тасвирлаш

Ўқувчиларда ҳаяжон уйғотиш  

 

Аммо, биз “журналистика жанрларининг умумқабул қилинган таснифи йўқ”, — деган фикрга қўшилмаймиз. Негаки, ўзбек журналистикасидаги ҳар қандай жанр-асар муҳим ижтимоий-сиёсий ёки ҳаётий воқеалар асосида яратилади. Шунингдек, “шарҳий кўринишдаги жанрлар” таҳлилий жанрлар гуруҳига мансуб бўлиб, ҳатто алоҳида “шарҳ” жанр сифатида қабул қилинган. Эмоционаллик хусусияти ўзбек журналистикасига хос деб ҳисоблаймиз. Негаки, журналистика назариясида анъанавий таснифлаш мавжуд. Яъни:

Информацион жанрлар: хабар, ҳисобот, репортаж, интервью;

Таҳлилий жанрлар: шарҳ, обозрение, баҳс-мунозара, ток-шоу, матбуот конференцияси, корреспонденция, мақола;

Бадиий-публицистик жанрлар: бадиий-публицистик лавҳа, очерк, сатира, достон ва терма, тақриз, ҳужжатли фильм” (1, 9).

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидаги материаллар ушбу тасниф асосида таҳлил қилинади.

Журналистика бу сиёсат. Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар барча соҳалар каби журналистикада ҳам ўзгаришларини намоён этмоқда. Бу нафақат амалий, балки назарияда ҳам акс этмоқда. Масалан, Халқаро пресс клубдаги ток-шоулар орқали “сессия” сўзи кириб

 

 

келди. Таъкидлаш керакки, бу жанр эмас, “дастур” сўзига синоним сифатида қўлланилган деб қабул қилишимиз мумкин. Шунингдек, охирги сиёсий ислоҳотлар туфайли илгари ухлаётган жанрлар қайта уйғонди. Мутахассислар фикрича, жанрларнинг типологик тузилиши (тизими) вақти-вақти билан ўзгариб ва ривожланиб туради. Янги жанрлар пайдо бўлади, эскилари эса йўқолиб боради. Шу билан бирга, жанрларнинг ўзаро бирлашуви ҳам учраб туради (масалан, интервью репортаж билан бойитилади, репортаж очерк билан омухта бўлади ва ҳ.к).

Ушбу қидирув, бизнинг фикримизча, ҳали тугамаган. Аммо бугунги кунда, манбаларда таъкидланганидек, биз жанр ҳосил бўлиши тизимида таъкидланган асосий тенденциялар ҳақида гапиришимиз мумкин:

  • замонавий босқичда жанр тизимини қайта қуриш жараёни бир жанрнинг иккинчисига кўчирилиши туфайли рўй бермоқда. Журналистика жанрлари тизимида очерк каби кенг кўламли жанрлар четга чиқиб кетди ва ахборий жанрлар марказга кўтарилди. Ўртадаги ўринни таҳлилий жанрлар гуруҳи эгаллайди;
  • янги жанрларнинг пайдо бўлиши журналистлар томонидан инсоният фаолиятининг бошқа соҳаларида қабул қилинган воқеликни англашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ, масалан, социологик резюме ёки башорат-мақола;
  • жанр чегараларини емирилиш жараёни нафақат гибрид жанр шаклларининг вужудга келишига (масалан, очерк-тергов), балки жанрларни доимий ўзаро бойитишга олиб келади;
  • ўзгаришлар натижасида жанрларнинг ривожланишида уларнинг давомийлиги, индивидуал жанрларнинг хилма-хиллигидаги асосий типологик хусусиятлар сақланиб қолади.

Муайян жанр бўйича ихтисослашиш ҳам мумкин. Мисол учун айримлар кўпроқ репортаж ёзса, кимдир лавҳани яхши ёзади, бошқа бир журналист   фельетон   ёки   очеркка   ихтисослашади.   Бу   ҳар   кимнинг

лаёқати, қизиқиши ва маҳоратига боғлиқ. Жанрларнинг бой табиий-                                                                ижтимоий ва тарихий имкониятлари бор, улардан тўлиқ фойдаланиш

бугунги куннинг долзарб муаммосидир.

“Жанр шаклнинг бир элементи бўлганлиги боис асарда турлича акс этади: репортаж — тасвирлаш, интервью — суҳбат элементларига, корреспонденция — 50–100 қаторли ҳажмга, очерк — бадиий бўёқларга эга бўлади”(6, 270), — деган хулосага келади.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, биз кўриб чиққан тасниф турларининг ҳар бири ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Уларни ҳисобга олган ҳолда ва уларнинг асосида биз ўзимизнинг типологик таснифимизни тақдим этамиз. Асос сифатида биз жанрларнинг функционал бўлинишини ахборот, таҳлилий ва бадиий-публицистикага ажратамиз ва қиёсий параметр сифатида қуйидаги тоифаларни оламиз: тасвир мавзуси, мақсадли вазифа ва маълумотлар билан ишлаш усуллари.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг самараси журналист асаридан (чиқишидан) кейин инсонларнинг кайфиятига, олган таассуротларига, ўртага қуйилган масалаларнинг ижтимоий ҳаётда жамоатчилик фикрини уйғотиши ва янгича фикр-мулоҳазалар билан янги ечимларни қабул қилишига қараб ўлчанади.

Перхан АЛЛАМБЕРГЕНОВА

Филология фанлари номзоди

Мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Тошкент, Ўзбекистон

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3.9 / 5. Baholaganlar soni: 19

OAV nomi va parolini kiriting!