«Олтин қалам – 2021» танловига

2021-03-25T16:04:27+05:0025 Mart, 2021|Олтин қалам|

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” СУРХОНДАРЁГА КЕРАКМИ?

 Санъаткорларга лицензия бериш… 30 кишилик тўйларда назорат…. Фаолияти қонунийлаштирилмаган ижодкорларни аниқлаш… Бу холатларнинг барчаси “Ўзбекконцерт” давлат  муассасаси номи билан боғлиқ… ушбу муассаса карантин вақтида қандай ишламоқда? Ўзи Сурхондарёга ЎЗБЕККОНЦЕРТ ўрни билинмоқдами? Бу саволларимга жавоб қидириб “Ўзбекконцерт” давлат  муассасаси вилоят бўлими   директори Искандар Темировга юзландим.

  1. Ассалому аллайкум Искандар ака. Айни дамда бутун дунё каби бизнинг юртимизда ҳам карантин. Айни шу дамда 30 кишилик тўйларга қанчалик талаб ошди? Ушбу тўйлар сизнингча санитария қоидалари асосида ташкил этилмоқдами?

-Даставвал карантин узоқ давом этмайди деган ҳаёл билан инсонлар тўйларни тўхтатиб турди. Карантиндан бошланмасдан олдинроқ тўйларда одамлар сонини камайтириш борасида олиб борилган ишлар кескин танқид қилинган ва амал қилинмаган эди.  30 кишилик тўйлар ҳам шу сабаб кўникиш бўлмаганди. Лекин, карантин узайгач  секин аста кўникиш бошланди.  Шу асосида бундай тўйларга талаб ошди. Хатто 10 июлдан карантин қоидалари чекловлари кучайтирилиб, тўйлар ўтказилишига вақтинча тақиқ қўйилганда кўрдикки кескин ортди тўйлар. Айниқса 9 июл санасида. Бунда ҳам асосан  никоҳ тўйлари ташкил этилганини кўришимиз мумкин. Унда бошловчи ва санъаткорларимиз  иштироки ҳам ортди. Ачинарлиси эса икки уч бора инсонларни келиб кетиш, санитария қоидаларига амал қилинмаётганлигини ҳам кузатдик. Лекин бир гапни айтиш керакки инсонларимиз олдинги холатдек уйларда тўйни ташкил этиш, одамлар сонини камайтириб ўтказа олишар экан.

  1. Тўйларда хизматда бўлаётган бошловчилар ва санъхаткорлар қай тартибда ишламоқда бу холатда ?

-Хонадонларда тўйлар ташкил этилаётганлиги учун ҳам назорат қилиш қийинчилик туғдирмоқда. Кимнингдир уйига кириб бориш эса маданиятсизлик саналади. Бундай холатда лицензияли ва лицензиясиз санъаткорлар хизматда бўлаяптими йўқми билмай қолиш ҳеч гап эмас. Шу сабабдан Ички ишлар бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз.  Бунинг натижасида тўйлардаги холатларни кузата олаяпмиз, энг муҳими санъаткорларни иш давомида санитария қоидалари асосида фаолият олиб бориш йўлга қўйилди. Карантин вақтида назарот биринчи ўринда бўлиш зарур. Нега деган саволга яқинда Музработ туманида тўйга 250 нафар инсонлар ташрифи оқибатида Каронавирус аниқланиб, барча карантинга олинган.  Тўйда эса қайси санъаткор ва бошловчи хизматда бўлган, ундан кейин кимлар билан мулоқотда бўлган афсуски бизга маълум эмас. Бундай холатлар такрорланмаслиги учун ҳам албатта биз масъуллар  сергак бўлиб, йўл қўймаслигимиз лозим.

  1. Карантиндаги тўйларнинг афзалликлари ҳақида барча гапирмоқда. Сизнингча, халқимиз ҳовлида ташкил этиладиган тўйларни соғинган деб ўйлайсизми?

-Тўйларни афзалликларини мен айтмасам ҳам барча бирдек кузатмоқда ва кўрмоқда. Энг муҳими эътироф этмоқда. Камхарж, исрофгарчиликларсиз тўйлар ташкил қилинмоқда.  500 нафар инсонни тўйхонага чақирасизу уларга эътибор бера олмасангиз хижолат бўласиз. 30 кишиик тўйларда эса барчага эътибор бера оласиз. Кейинги жиҳати тўйларда тартиб бўлади. Уйлардаги тўйларни соғинган инсонларимиз. Бу жиҳатларни ўзидан келиб чиқиб ҳам карантин кейин ҳам уйларимизда тўйларимиз бардавом бўлса халқимиз учун язши бўларди.

  1. Энди лицензия масаласига келсак… сир эмаски карантин вақтида тўйлар сони кескин қисқарди. Бу вазиятда ЎЗБЕККОНЦЕРТ санъаткорларга қандай имконият бермоқда? Уларни қай тарзда назорат қилмоқда?

– Маълумки карантин вақти. Ҳам тўйлар тўхтатилинган. Лицензияга эга санъаткорлар фаолияти давом этмоқда. Тўхтаб қолмаган. Уларга имконият бўлсин деган мақсадда  ижтимоий солиқ тизими эса тўхтатилиб турилмоқда.  ЎЗБЕККОНЦЕРТ томонидан ижодкорларни рағбатлантириш тўхтаб қолмади. Санъаткорларимиз учун онлайн танлов эълон қилдик. Бутун вилоят миқёсида карантинда уйда бўлган санъаткорлар иштирок этишмоқда. Уларнинг  жонли ижродаги чиқишлари Сурхондарё вилоят телевиденияси томонидан тасвирга олинди. Шунингдек улар ўз фаолият махсулотларини  ижтимоий тармоқларда мухлисларига тақдим этмоқда.

  1.  Карантин вақтида лицензиясиз  фаолият олиб бораётган санъаткорлар аниқландими?

-Айтишим керакки карантиндан олдин ҳам карантин вақтида ҳам лицензиясиз фаолият олиб бораётган санъаткорлар учраган. Ўтказган рейдларимиз асосида камчиликлар аниқланган эди. Аммо бугунги карантин вақтида хонадонларда ўтказилаётган тўйлардаги санъаткорларни назорат қилиш юқорида айтганимдек бироз қийинчилик туғдирмоқда. Шундай бўлсада лицензиясиз санъаткорларни аниқлаш борасида ишлар тўхтаб қолмаган давом этмоқда.

  1. Бугунги синоли кунларда ЎЗБЕККОНЦЕРТ аҳоли ва санъаткорлар учун нима қила олаяпти?

-Муассасамиз хонандаларини бирлаштирган холда доимий имконияти чекланган, кам таъминланган оилаларга кўмак бермоқда. Бирлашган холда озиқ-овқат махсулотларини етказиб бердик. Шундай синовли кунларда оз бўлсада юртдошларимизга кўмак бера олсак бу бизни хурсанд қилади. Шунингдек уюшмаган санъаткорларни ҳам биз унутмаганмиз. Уларни қўллаб-қувватлаб, қонуний фаолият олиб боришлари учун шароит яратмоқдамиз.  Энди санъатга кириб келаётган умидли ёшларни  лицензия  олишида имтиёзлар бериш орқали  билан кексайганда Ўзбекконцерт хонандаси сифатида иш стажига эга бўлиш  имкониятига эга бўлишлари учун имкон беряпади. Бу қонун орқали ҳам белгиланган.

  1. Санъаткорларга лицензия беришда қандай мезонларга асосланасизлар?

– Санъаткорларга  лицензия бериш олти категория бўйича  тақдим этилади. Уларга олган унвонлари, эфир талаблари учун, тўй ва юбиейлардаги хизмат кўрсатувчи бошловчи ва санъаткорлар, тўй ва юбилейларда хизмат кўрсатувчи ДЖ, раққосалар, администраторларга бериладиган лицензиялардир.  Давлат божини тўлаган санъаткорлар фаолиятини бошлаш ёки давом эттириш хуқуқига эга бўлади. Уларнинг фаолияти ва ижод намуналарига қараб хонандалик, созандалик, ДЖ, раққосаликка асосланган махсус рухсатнома лицензиялар тақдим этилади. Шунингдек лицензия шартномаси ҳам тузилиб, санъаткорлар ва муассаса мажбуриятлари белгилаб қўйилади.  Мажбуриятларни тўлиқ бажармаган ёки амал қилмаган ижодкорлар лицензияси бекор қилинади. Ўз навбатида бу жиҳат шартномада ҳам киритилган. Назорат қилиш эса Ўзбекконцерт  давлат муассасаси зиммасида.  Назорат даврида бирор муаммо келиб чиқадиган бўлса хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга  мурожаат қиламиз.

Сухбат давомида пайқадимки халқимизга, айниқса санъаткорларга имкониятлар яратаётган Ўзбекконцерт давлат муассасаси карантин вақтида ҳам жадал ишламоқда. Шундай экан Сурхондарёда ЎЗБЕККОНЦЕРТ кераккан, воҳа санъати ривожланиш пиллапоясидан одимланади. Аммо, ортга чекиниш холатлари бўлса мен каби ижодкорлар яна  сарлавҳамда келтирган жумлаларни сизга такрорлаши мумкин Искандар ака. Шундай экан халқ учун хизматда чарчаманг деган тилак билан самимий сухбат учун рахмат айтаман.

-Рахмат

Мастура ХАМРАЕВА суҳбатлашди.

https://surxondaryoyoshlari.blogspot.com cайтида

2020 йил 5 августда чоп қилинган

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.5 / 5. Baholaganlar soni: 15

OAV nomi va parolini kiriting!