Журналист, блогер ва матбуот котиблари учун машғулот

2021-03-24T17:36:53+05:0024 Mart, 2021|Хоразм вил.|

Хоразм вилоятида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, ЕХҲТ ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Уюшманинг Хоразм вилоят бўлими ҳамкорлигида «Ўзбекистон вилоятларидаги журналист ва блогерлар малакасини ошириш» мавзуида тренинг ташкил этилди.

Унда тренер-журналистлар НозимаТошпўлатова, Анора Содиковалар томонидан журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари, ОАВда мультемедиа асослари, фейк ва дезинформация, факт-чекинг турлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Иштирокчилар томонидан гуруҳ бўлиб ишлаш орқали, мавзу юзасидан мавжуд муаммоларга ечим топишда фаоллик кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзЖИУ Хоразм вилоят бўлими