Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-23T10:17:02+05:0023 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Мастура Хамраева,

(2016-йилги «Олтин қалам» ХI Миллий  мукофоти учун халқаро танловнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан  эълон қилинган “Энг яхши ёшлар интернет сайти” номинацияси ғолиби.)

Муносиблик эътирофини туйганман.

2016 йил эди. Кўп иккиланишлар билан “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловига хужжат жўнатдим. Мендан кўра тажрибали устоз журналистлар ҳам топширганлиги боис ғолибликни умуман кутмадим. Аммо, апрел охирларида устозим Норқувват ака хушхабар билан ишга келганимда мени қарши олди.

Ўша йили мен ушбу танловда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан  эълон қилинган “Энг яхши ёшлар интернет сайти” наминациясида ғолиб бўлган эдим. Ўша кезлари туйган ҳаёжонни ҳозир сўз билан ифодалай олмайман.

Зеро, бутун республика миқёсида муаллифлигимдаги MASTURA.UZ блог сайтим ҳакамлар томонидан юқори бахоланди.

Ёш бўлишимга қарамай ижодимни юқори бахолаб, муносиб кўрилганим учун танлов ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Бу ютуқлар мени янада олдинга қадам ташлашга ундайди.