Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-22T12:45:28+05:0022 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Баҳодир Раҳмонов,

“Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири.

(2018 йилги “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби)

 “Олтин қалам” – журналистларнинг юксак эътирофи

 Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари ва бевосита кўрсатмалари билан мамлакатимизда барча соҳалар қатори матбуот соҳасини ривожлантириш борасида муҳим тарихий ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлолнинг неъмат ва бағрикенгликнинг юксак намунаси ҳисобланган Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг газетаси – «Овози Самарқанд» ҳам мунтазам чоп этилиб, сифат ва мазмун жиҳатдан анча такомиллашмоқда.

Газетанинг 2018 йилда “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун ўтказилган халқаро танловда иштирок этиб, вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун “Олтин қалам” мукофоти билан тақдирлангани мамлакатимизда қардош тилларда чоп этиладиган газеталарга бӯлган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Албатта “Олтин қалам” мукофотини қӯлга киритиш таҳририят ходимларини қувонтирди ва янада шаҳду шижоат билан ишлашлари учун, газетанинг мазмун мундарижасини янада бойиши учун туртки бӯлди десак хато бӯлмайди.

Бугунги кунда диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритишнинг устувор йўналишлари доирасида долзарб мақола ва муносабатлар эълон қилинмоқда.

Газета саҳифаларида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясинини амалга ошириш доирасида мунтазам давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани юксалтириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувликва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритишнинг устувор йўналишлари доирасида долзарб мақола ва муносабатлар эълон қилинмоқда.

Айтиш жоизки миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида мунтазам ӯтказиладиган “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг самарали меҳнатларини муносиб қадрлаш, соҳадаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этишда алоҳида аҳамиятга эгадир.