ҚУТЛАЙМИЗ

2021-06-14T00:18:20+05:0020 Mart, 2021|Қутловлар|

Бугун  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси Ислом Асилбеков таваллуд топган кун.

Ислом Асилбеков 1994 йилнинг 20 март куни Наманган вилояти, Чуст тумани Қорақўрғон қишлоғида таваллуд топган.

Бугунги кунда Уюшмада фаолият олиб бориши билан бир қаторда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг талабаси ҳам ҳисобланади.

У Республика ёш ижодкорлар кенгаши мутахассиси,  ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, “Гулхан” Республика болалар журнали катта мухбири лавозимларида ишлаган.

Ёш ижодкоримиз Қозоғистоннинг “Жаҳон истеъдодлари” уюшмаси, Қирғизистоннинг “Қирғиз шоир-ёзувчилари” жамоат фонди аъзолигига қабул қилинган. Жорий йилда эса Қозоғистон Республикасининг “Абай” ҳамда “Жаҳон истеъдодлари” уюшмасининг “Елеулi енбегi ушiн” («Муҳим хизматлари учун»)  медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси номидан Ислом Асилбековга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ижодий парвозлар ҳамда оилавий фаровонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси