ҚУТЛАЙМИЗ

2021-03-19T12:01:52+05:0019 Mart, 2021|Қутловлар|

Бугун  «Олтин қалам» XIV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳаррири, таниқли шоира, “Шуҳрат” медали соҳибаси Хосият Рустамова таваллуд топган кун.

Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 мартда Наманган вилояти,
Чуст туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган.

Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йил ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда фаолият юритган.

Унинг илк шеърий намуналари талабалик йилларидаёқ маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради.

Биринчи китоби эса 1997 йил “Осмондаги уй” номи билан босмадан чиққан.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хосият Рустамовани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади. Унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий фаровонлик тилайди!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси