Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-18T10:17:20+05:0018 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Муродбек Aтажанов,

(2018-йилги «Олтин қалам» ХIII Миллий  мукофоти учун халқаро

танловнинг телевидение йўналиши ғолиби.)

 

Чин дилдан меҳнат қилган журналист «Олтин қалам»га лойиқ

–Менинг «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловда совриндор бўлишим ёш журналист сифатида энг катта рағбат ва юксак эътибор бўлган!

Радио ва телевидение илк пайдо бўлган вақтдан бери кўплаб журналист ва суҳандонларни, муҳаррирларни кашф этди. Миллионлаб тайёрланган кўрсатувлар дунё юзини кўрди ва бу касб эгалари халқимиз қалбидан ўрин эгаллади.

Охирги йилларда Ўзбекистонда ОAВ вакиллари учун очилган эшик ҳар бир журналистни янгича услуб билан ишлашга ундамоқда. Aна шундай даврда чин дилдан меҳнат қилган ҳар бир қалам аҳли «Олтин қаламга» лойиқ.