Мактабларга медиа – тур ташкил қилинди

2021-03-16T20:07:21+05:0016 Mart, 2021|Бухоро вил.|

Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар  умумтаълим мактабларида ўз самарасини бермоқда. Бухоро шаҳридаги 7 – сонли информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда “Замонавий мактаб” лойиҳаси асосида қурулган 43 – умумтаълим мактаблари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахбарот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида пресс –тур ташкил қилинди.

Иштирокчилар дастлаб 7 – сонли информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда таълим   жараёнлари билан танишдилар. Мактаб директори иштирокчиларга мактаб фаолияти ва ўқув масканидаги  жараёнлар борасида маълумот берди. Мактабда  950 нафар ўқувчи таҳсил олади. Билим масканида ўқувчилар рақамли кутубхона, замонавий компютерлар билан жиҳозланган      3 та компютер хоналари ҳамда 1 та роботатехника хонасидан фойдаланишмоқда.

Пресс – тур қатнашчиларининг навбатдаги манзили 43 – умумтаълим мактаби бўлди. Улар “Замонавий мактаб “лойиҳаси асосида қурилган ушбу мактаб фаолияти ва бу ерда ўқувчилар учун яратилган шарт – шароитлар билан танишиб, ёшлар учун бугунги  кунга мос мактаб фойдаланишга топширилганининг гувоҳи бўлишди. Айни кунда мактабда 754 нафар ўқувчиларга 65 нафар маҳоратли ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.                                                                                                                                                                         Пресс – турда қатнашган оммавий ахбарот воситалари вакиллари ва блогерларни қизиқтирган саволларга икки мактаб раҳбарлари жавоб бердилар.

Шамшод Очилов,

ЎзЖИУ Бухоро вилоят бўлими мутахассиси.

 

Начало формы