Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-15T17:18:18+05:0015 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Нилуфар Утаганова,

(2018 йилги “Олтин қалам” XIII миллий халқаро мукофоти

танловининг маҳсус номинацияси ғолиби)

 

“Олтин қалам” майдони бу – адолат тантанасидир

Аввало, жамиятимизда журналистнинг сўзи салоҳияти ҳамда фаолият салмоғини ортиб бораётганидан мамнунман. Ҳаётга хамнафас, ҳамқадам қалам аҳлининг тезкор жараёнда ўз айтар сўзи,холис ёндошуви ва адолатли муносабати намоён бўлмокда. Демак, “Олтин қалам” ўз эгаларини адашмай топади.

Бунга ишончим комил!

Чунки, 2018 йилда “ Олтин қалам” Xlll миллий халқаро мукофоти танловда номинацияни қўлга киритишим мен учун чинакам рағбат эди.

Бир сўз билан айтганда, “Олтин қалам” майдони бу – адолат тантанасидир.

Буюк немис адиби Гётенинг “Журналистика бу-югуриб бораётган адабиётдир” деган сўзига амал қилиб яшаш соҳада, бугунги кун нафасига айланиши лозим.

Журналист-бугуннинг нафаси билан яшаб, бугуннинг гапини гапирадиган бўлиши шарт.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, одамлар ислоҳатлар самарасини, давр ўзгаришларини эртага эмас, бугун кўриши керак. Шундай экан,бунда қалам аҳли асосий воситачи ва куч бўлиши даркор.