ҚУТЛАЙМИЗ

2021-03-15T10:42:26+05:0015 Mart, 2021|Қутловлар|

Бугун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмси аъзоси Ўткир Раҳматов таваллуд топган кун.

Ўткир Раҳматов 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

У ўз меҳнат фаолиятини матбуотда нашрларида бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон мукофотининг соҳиби.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Ўткир Раҳматовни туғилган куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик   тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси