Бухоролик таниқли журналист Сулаймон Самадов  80 ёшда

2021-03-13T17:43:17+05:0013 Mart, 2021|Бухоро вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими таниқли журналист ва ёзувчи Сулаймон Самадовни муборак  80 ёши билан табриклади.

Сулаймон Самадов 1941 йилда Жондор туманинг Мирзоён қишлоғида таваллуд топган. 1964-1969 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида ўқиган. 1971 йилдан 2005 йилга қадар «Жондор овози» туман газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

«Йиллар жавоҳироти», «Қалбим меҳри», «Ўлим билан тугаган «ўйин», «Хайрият, тонг отди» номли насрий китоблари чоп этилган. Айни пайтда нафақада бўлса-да, ўзининг серқирра, турли мавзудаги мақолалари билан матбуот нашрларида қатнашиб келмоқда.

ЎзЖИУ Бухоро вилоят бўлими