Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-12T16:56:47+05:0012 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

  Райҳон  Жумаева,  

  Сурхондарё  телеканали  муҳаррири,

(2015 йилги “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро

танловининг Касаба уюшмалари Федерацияси  томонидан

эълон қилинган номинация ғолиби)

 

Илк ютуқ қувончи хозиргача тарк этмаган

Журналистика  соҳасида фаолиятимдаги биринчи  ютуқ, биринчи  рағбат  «Олтин  қалам»  Миллий мукофоти учун халқаро  танлови бўлган. 2015 йил  «Кексаларни  эъзозлаш  йили»  муносабати  билан   тайёрланган  «Жануб овози»  кўрсатувимни танловга жўнатдим.  Кутмаган бир вақтда менга телефон бўлди.  Касаба уюшмалари Федерацияси  томонидан  номинация  ғолиби  бўлганимни айтишди. Ўша онда  жамоамиз ва менинг хизматим эътироф  этилганидан  чексиз мамнун  бўлганман.

Бир кўрсатувни  эфирга  узатиш  учун  бир мен  эмас, техник ходимларимизнинг  ҳам  машаққатли, масъулиятли  хизматлари мужассамдир. Ушбу  жиҳатлар инобатга  олиниб  тақдирланганимда  касбимга   бўлган  меҳрим янада ошди. Мазкур танлов  энг чекка  ҳудудларда  ижод  қиладиган  қалам  аҳлининг  меҳнатини  юзага  чиқарадиган энг  шаффоф танловдир. Ижодкорга кўп  нарса керак эмас. Фақат  уларга  озгина эътибор, жоиз  бўлса рағбат керак, назаримда.

Ҳаётимда  унутилмайдиган  таассурот қолдирган  “Олтин  қалам”  танлови ташаббускорларидан мамнунман. Биз каби ижод ахли учун “Олтин қалам” жуда катта эътироф.