Ватанга бахшида умр

2021-03-09T18:19:45+05:009 Mart, 2021|Сирдарё вил.|

Яқинда Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқованинг “Ватанга бахшида умр” номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Фароғат Худойқулова, Сирдарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Муроджон Ҳайитов, Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари ,сенатор Ҳаётхон Ортиқбоева, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори, шоир Муҳаммад Исмоил ва бошқалар мазку лиро-эпик асарда Ўзбекистон қаҳрамони Лолахон Муротованинг ибратли ҳаёти, шонли меҳнати ўқишли ва қизиқарли тарзда ёритилганлиги, асар бадиий жиҳатдан пухта ва жозибадор эканлиги ҳақида гапирдилар.

Тақдимотда Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротованинг ҳаёти ва меҳнат йўли ёшларга олий даражадаги намуна бўлиши ҳақида сўзлаб, уларга порлоқ келажак тилади.

Ижод мактаби ўқувчилари ўзларининг ижодларидан намуналаридан ўқидилар.

 

ЎзЖИУ Сирдарё вилояти бўлими