Журналист аёллар эъзозда

2021-03-09T18:00:50+05:009 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими томонидан журналист аёллар учун байрам тадбири уюштирилди.

Фахрий журналистлар, вилоят матбуоти соҳаси ва ОАВ да жавлон уриб хизмат қилаётган 40 нафарга яқин журналист аёллар жам бўлган ушбу тадбирда уюшманинг вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев латофат соҳибаларининг вилоят журналистикаси ривожи йўлидаги беқиёс хизматларини эътироф этиб , уларни чин юракдан байрам билан қутлади ва уюшманинг совғаларини топширди.

Сиз миллат таянчи ўғлонларнинг онаси, қадди баланд оталарнинг суюкли ёри, сочи сумбул қизларнинг сирдоши, ўтли қалам соҳибаларини табриклайман,- дея шоир Алишер Нур журналист аёлларга атаб ёзган шеьрини ўқиб берди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Оқолтин овози” газетаси бош муҳаррири Абдурашид Пардаев, “Университет овози” газетасининг бош муҳаррири, шоир Мунаввар Пардаев, “Новая Сырьдаря” газетасининг бўлим мудири Тўлқин Аҳмадилиевлар ҳам тадбир қатнашчиларини қизғин муборакбод этишди.

ЎзЖИУ Сирдарё вилояти бўлими