Сўз “Олтин қалам” совриндорларига!

2021-03-09T12:34:41+05:009 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

“Олтин қалам” – янги марралар сари дадил қадамлар

Абдумажид Жўраев,

“Навоий кон-металлургия комбинати”

давлат корхонаси бош директорининг

матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари

бўйича маслаҳатчиси.

(2016 йилги “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти соҳиби)

2016 йилда “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун Халқаро танловида “Дўстлик байроғи” ва “3намя дружбы” газеталари таҳририяти мамлакатимиз ва Навоий вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараларини кенг ёритгани учун матбуот йўналишда иккинчи ўринга сазовор бўлган эди.

Мазкур эътироф газета жамоаси учун катта ютуқ бўлди. Халқаро танлов ғолиби бўлган таҳририятни кейинги муваффақиятларга эришишида ҳам бундан беш йил олдин эришилган катта ютуқ — “Олтин қалам” илҳомлантириб келди, дейиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда ҳам ушбу танлов барча ижодкорларни янги марраларга бошламоқда.