«Олтин қалам-2021» танлови учун намуна мақола

2021-03-09T05:54:32+05:009 Mart, 2021|Олтин қалам|

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу эзгу ва хайрли ишларнинг йил сайин юксалиб бораётганлиги эса муқад-дас ва мўътабар аёлларимизга бўлган чексиз эҳтиром туйғуларини янада юксал-тираяпти.

Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Негаки, табиатнинг уйғониши, яратувчанлик ва гўзаллик ўзгача тароват, мафтункорлик кашф этиши ушбу байрам билан бошла-нади. Шу маънода, баҳор ва аёл сўзла-ри бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.

Бугун журналистика соҳасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларимизнинг ҳам жамиятимиз тараққиётидаги ўрни беқиёс.

Зеро, бугунги кун нафасни ўзининг ўткир қалами билан оммага тақдим этаётган журналист аёлларимизнинг ўз касбига бўлган меҳри бўлакча.

Айни кунда Навоий вилоятида ҳам оммавий ахборот воситалари соҳасида юздан ортиқ хотин-қизлар самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятдаги бир гуруҳ фаол журналист аёллар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Бу эътибор ва рағбат бизни янги-янги ижодий материаллар тайёрлашга ундайди. Зеро, қилинаётган ҳар бир иш ўзининг рнағбатини топса янада тотли бўлади, — дейди Навоий вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири Шаҳноза Маҳмудова. — Биз томошабинга долзарб мавзулардаги кўрсатув ва лавҳаларимизни, тезкор ахборотларимизни тақдим этиб бораётганимиздан мамнунимиз.

Вилоят журналист аёллари гўзаллик ва нафосат байрамини ўзгача шукуҳ билан кутиб олмоқда.

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 2.9 / 5. Baholaganlar soni: 9

OAV nomi va parolini kiriting!