Сен бари бир муқаддассан, муқаддас аёл …

2021-03-05T04:58:18+05:005 Mart, 2021|Сирдарё вил.|

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида баҳор ойининг илк кунларида ўзбек шеъриятининг ёрқин юлдузларидан бири, ватанни, самимий инсоний туйғу ва фазилатларни, севги ва садоқат, меҳр ва мурувватни юксак даражада тараннум этган шоира Ҳалима Худойбердиева хотирланди.

Тантанали тадбирда вилоят сектор раҳбарлари, ёзувчи ва шоирлар, тилшунос ва адабиётшунос олимлар, ўқувчи ёшлар, ОАВ ходимлари ,кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Халқимизнинг севимли шоираси Ҳалима Худойбердиева ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Унда сўзга чиққан Ҳалима Ҳудойбердиева номидаги ижод мактабининг директори , шоир Муҳаммад Исмоил, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси ,шоира Норинсо Қосимова ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси , адиба Дилором Исмадиёровалар атоқли шоира ижодининг сеҳрли қирралари, шеърларидаги Ватанни, ватаннинг жасур ўғлонларини улуғлаши, аёллар орзу –умидларини, меҳр ва муҳаббатни ёрқин рангларда тараннум этиши, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида Фахрий раислик вазифасини адо этган даврларидаги хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси, уларнинг ҳаётини фаровонлаштириш йўлидаги саъйи-ҳаракатлари ҳақида сўзладилар.

Ижод мактаби ўқувчилари шоирнинг шеърларидан намуналар ўқидилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сирдарё вилояти бўлими