ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

2021-03-04T17:45:39+05:004 Mart, 2021|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда «Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда Департамент органлари томонидан амалга оширлган ишлар: 2020 йил фаолияти мисолида» мавзусида матбуот конференцияси ташкил этилди.

Унда асосий эътибор Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ғ.Султанов сўзга чиқди. Маърузада бошқарманинг 2020 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Қизғин баҳс-мунозалар ва очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

ЎзЖИУ Хоразм вилояти бўлими