ҚУТЛАЙМИЗ

2021-03-04T06:28:47+05:004 Mart, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Навоий вилояти бўлими раиси, журналист Отабек Асланов таваллуд топган кун.

Отабек Асланов 1982 йилда Навоий вилояти, Кармана туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Журналистик фаолиятини 2004-2006 йилларда “Туркистон” газетасида бошлаган. 2006-2012 йилларда Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” газетасид махсус мухбир, 2012-2014 йилларда Кармана тумани “Кармана овози” газетаси бош муҳаррири, 2014-2015 йилларда Навоий вилоят телерадиокомпанияси бош муҳаррири, директор ўринбосари, 2015-2019 йилларда Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби, 2019 йилдан эса Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Отабек Аслановни таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси